ФИФАдаги манбаъ: Блаттер кетмаслиги мумкин

Сурат манбаси, AFP
Зепп Блаттерга яқин манбаънинг Би-би-сига айтишича, Блаттер навбатдан ташқари сайловларда яна бир бор ФИФА президентлигига номзодини қўйиш эҳтимолини истисно этмайди.
79 ёшли Блаттер шу йилнинг 2 июн куни янги раҳбар тайинлангач, ФИФА Президентлигидан кетишини айтган эди.
Блаттернинг баёноти у бешинчи муддатга ФИФА президенти этиб сайланганидан икки кун ўтиб янграган.
Навбатдан ташқари сайловларнинг декбр ўрталарида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Аммо Блаттерга яқин манбаънинг Би-би-сига билдиришича, агар муносиб номзод топилмаса, Блаттер ФИФА Конгресси делегатларига ўзини қайта сайлашни таклиф қилиши мумкин.
"Ҳамма нарса бўлиши мумкин" , - деган ФИФА даги манбаъ Би-би-сига.
Би-би-си спорт бўлими муҳаррири Дэн Роаннинг ёзишича, келаётган кунларда жаноб Блаттер ФИФАдаги коррупция можаросига қарамай, ташкилотда етарлича дастакка эга ёки йўқлигини баҳолаш мақсадида қатор учрашувлар ўтказади.
Швейцария матбуотининг ёзишича, Блаттер Осиё ва Африка футбол уюшмалари орасида катта қўллаб-қувватловга эга.
Блаттер 2011 йилда ҳам кетишини айтган, аммо кейинроқ фикрини ўзгартирганди.
ФИФАдаги манбаъларнинг айтишича, у бу сафар ҳам шундай қилиши мумкин.
Аммо ҳозирги шароитда бу каби қарор коррупция можаросини янада авж олдириши мумкинлиги ҳам айтилади.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
Skype - bbcuzbekradio








