АҚШ ФИФА расмийларини экстрадиция қилишни сўради

Сурат манбаси, Reuters

Америка Қўшма Штатлари Швейцариядан ФИФАнинг 7 нафар собиқ расмийсини экстрадиция қилишни талаб қилди.

Футболни бошқарувчи ташкилот мулозимлари ўтган май ойи Цюрих шаҳридаги меҳмонхонада коррупция айбловлари билан ҳибсга олинганди.

Айбловлар сирасига пул ювиш, товламачилик ва фирибгарлик киради. Шунингдек, улар миллионлаб доллар пора олганлик ва берганликда гумон қилинади. Қўлга олинганлар орасида ФИФА вице-президенти Жеффри Веб ҳам бор. Буларнинг бари АҚШ Федерал тергов бюроси йирик текширув амалиётлари бошлаши ортидан кузатилмоқда.

ФИФА расмийлари ҳозир Цюрих ҳудудди атрофидаги қамоқхонада сақланмоқда.

Швейцария Федерал Адлия бошқармасига кўра, экстрадиция талаби расман чоршанба куни АҚШ дипломатлари томонидан мамлакат Адлия вазирлигига топширилган.

Энди маҳаллий полиция ФИФА собиқ расмийларига бу ҳақда маълум қилиши лозим.

Кейин улар ўз ҳимоячилари билан бирга 14 кун ичида жавоб қайтаришлари кутилади. Аммо, Швейцария Федерал Адлия бошқармаси баёнотида ҳарбий қарор жиноят маҳкамаси томонидан ҳам, федерал олий маҳкама тарафидан ҳам савол остига олиниши мумкин.

Би-би-сининг Женевадаги мухбирига кўра, жараён бир неча ой давом этиши мумкин.

Экстрадиция қилиш сўралаётган ФИФА расмийлари

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Экстрадиция қилиш сўралаётган ФИФА расмийлари

"Ишонилишича, уларнинг ҳаммалари шикоят аризаси беришади. Жараён Швейцария олий маҳкамасигача етиб боради ва ойлаб вақт олади", дейди мухбиримиз Иможен Фоулкс.

Яна бир танлов тезлик билан амалга ошириладиган экстрадиция рози бўлиш, бунга Америкада ҳимоячини жалб қилиш ва гаров пули эвазига озодликка чиқиш учун ариза топширишдир.

Швейцария аллақачон гаров масаласини кўриб чиқмаслигини очиқлаган.

"Еттовлон 5 юлдузли меҳмонхонадан қамоқхона ҳужрасига кетишган экан, Швейцарияда айлаб ҳибсда қолиш ўрнига Қўшма Штатларда ўз омадларини синаб кўришлари мумкин", дейди Би-би-си мухбири.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio