Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 06 Ноябр, 2007 - Published 12:25 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ислом Каримов - президентликка номзод
Президент Ислом Каримов маърузасини телевизорда томоша қилаётган ўзбекистонликлар
Ислом Каримов Ўзбекистонни 18 йилдан буён бошқариб келади
Тошкентда ўтган Либерал-демократик партиянинг қурултойи Ислом Каримов номзодини яна бир бор президентликка илгари сургани хабар қилинган.

Шу пайтгача "Фидокорлар", "Миллий тикланиш", "Адолат" ва Халқ демократик партиялари ўз қурултойларини ўтказгани, партияларнинг Ўзбекистон президентлигига номзодлари аниқланганини хабар қилганлар давлат назоратидаги оммавий ахборот воситалари.

"Фидокорлар" Ахтам Турсунов, "Миллий тикланиш" Хуршид Дўстмуҳаммад, "Адолат" Дилором Тошмуҳемадова, Халқ демократик партияси Аслиддин Рустамов номзодларини президентликка илгари сурганлар.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси фуқаролар ташаббус гуруҳи Акмал Саидов номзодини илгари суришга қарор қилганини билдирган, ташаббус гуруҳининг Акмал Саидов номзодини қўллаб-қувватлаш истагидаги фуқароларнинг имзоларини тўплаётгани айтилган.

Аммо мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги аксар кузатувчилар фикрича, бу номзодлар номухолиф, ҳукуматпараст ва халқ орасида сиёсатчи сифатида танилмаганлар

Ўзбекистонда охирги марта 2000 йилда ўтган президентлик сайловидан сўнг Президент Ислом Каримовнинг ваколати муддати шу йилнинг январида якунланган, бироқ расмийлар мамлакатда президентлик сайлови ўтадими-ўтмайдими, Ислом Каримов ўзининг номзодини президентликка илгари сурадими ёки йўқми, деган саволлар борасида сентябр ойигача сукут сақлаб келдилар.

Шунингдек, Ўзбекистонни 1989 йилдан буён бошқариб келаётган, 1991 йилдаги ва 2000 йилдаги президентлик сайловларида сайланган, 1995 йилдаги ва 2002 йилдаги референдумларда президентлик муддатлари узайтирилган жаноб Каримовнинг бу гал номзодини илгари суришига қандай конституцион асос бор, деган саволга шу кунгача ўзбек мулозимлари жавоб берганлари йўқ.

Ушбу саволга Ислом Каримов номзодини илгари сурган Либерал-демократлар партиясининг қурултойида ойдинлик киритилгани-киритилмаганидан ҳам кўпчилик бехабар.

Президент Ислом Каримовнинг либерал-демократлар қурултойида маъруза қилганини хабар қилган давлат назоратидаги матбуотга кўра, қурултой материаллари бир кундан кейин партияга тегишли нашрларда чоп этилади.

ОқсаройПрезидент сайлови
Сайловда қатнашадиганлар рўйхати аниқ
Мустақил ЎзбекистонМустақил Ўзбекистон
қандай ютуқларга эришдию нималарни қўлдан бой берди?
Ўзбекистон Президент сайловлари
'Мамлакатга яхши подшо келса...'
Рақсга тушаётган Ислом КаримовПрезидент Каримов
Ўзбекистонда ўйинга тушадиган пайтларми?
ЎЗбекистон Марказий Сайлов комиссияси рамзиБаҳс
Президент Каримовнинг муддати қачон тугайди?
ЯккабошликМустақиллик
Марказий Осиёнинг мустақил қадамлари наф бердими?
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy