Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 01 Сентябр, 2005 - Published 15:23 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Мустақилликми ё яккабошлик?

Пахтакорлар
Мустақиллик йилларида ижтимоий қатламлар орасидаги фарқ кескин ошди
Марказий Осиё давлатлари 14 йил аввал Совет Иттифоқи қулаши билан эришилган мустақиллик байрамларини нишонлашмоқда. 14 йил давомида минтақага қаратилган халқаро эътибор нефть ширкатларидан келди, холос.

Бироқ, Андижоннинг қонли ва баҳсли Май воқеалари, ҳамда Россия, АҚШ ва Хитой ўртасида минтақадаги таъсир учун ўсиб бораётган рақобат ортидан, вазият ўзгариши мумкин. Ҳўш, минтақа ўсиб бораётган бу эътиборни ўз фойдасига қўллай олармикан?

Ўн тўрт йил ўтибдики, Марказий Осиёнинг аксарият қисми истиқлол олиб келиши умид қилинган буюк келажакни кутиб яшамоқда.

Ҳар бешала мамлакат ўз муаммоларига дуч келдилар ва уларни ўзларича ечишга уриндилар.

Энг кўп аҳолига эга бўлган Ўзбекистоннинг ҳатто бир вақтлар Россия билан алоқани узиб, минтақа раҳбарига айланиш амбицияси ҳам бор эди.

Бироқ, унинг президенти, Ислом Каримов, мухолифат партияларини ман этиб, ҳамда жангари ва жангари бўлмаган Исломий гуруҳларга қарши курашиб, Ғарбни ихоталаб қўйди.

Андижон
Андижон воқеалари Марказий Осиё сиёсатида кескин бурилиш ясамоқда
Андижон шаҳрида намойишчиларга ўқ отилиши ортидан юзага келган қаттиқ халқаро танқиддан сўнг, жаноб Каримов радикал тарзда Россияга юз бурди.

Унинг қўшнилари ҳам шундай йўл тутиш босими остидалар.

Энг қизиқ вазият ҳозир Марказий Осиё давлатларининг энг кичиги ва энг ожизи бўлмиш Қирғизистондадир.

У мухолифат кучлари ҳукуматни сиқиб чиқара олган ва ҳокимиятни эгаллай олган ягона давлатдир.

Янги сайланган Президент Қурманбек Бакиевнинг қашшоқлашган давлатини барқарорлик, ободончилик ва, балки, кучлироқ демократия сари етаклаш вазифасига ҳавас қилиб бўлмайди.

Аммо, руслар, америкаликлар ва хитойликлар манфаатларини минтақада бир-бирига тўқнаштирувчи рақобат унга йирик имкониятлар тақдим этиши мумкин.

Таъсирга эга бўлишга уринаётган хорижий кучлар иқтисодий имтиёзлар таклиф қилсалар ажабмас.

Сиёсий жиҳатдан тажрибасизлигига қарамай, у бу имкониятларни ўз мамлакати фойдасига қўллай олармикан?

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy