Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 25 Октябр, 2007 - Published 17:26 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Тошкентда мажбурий имзо тўплаш кампанияси'
Тошкент шаҳри кўриниши
Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларда истиқомат қиладиганлардан имзо йиғилган
Ўзбекистондаги норасмий Мустақил Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи тарқатган хабарга кўра, Тошкентда Ислом Каримовни қўллаб-қувватлаш учун мажбуран аҳоли имзоларини йиғиш бошланган.

Имзо йиғиш буйруғи ҳокимларга оғзаки равишда берилгани, тошкентликларнинг имзоларини маҳалла фаоллари
ва ҳокимият ходимлари
тўплашаётгани хабар қилинган.

Махсус қоғозда Ислом Каримовни учинчи муддатга президент этиб сайлаш талаби изҳор этилган, оддий фуқаролардан ушбу ҳужжат остига имзо чекиш талаб қилинмоқда, деб хабар қилади Ўзбекистон Мустақил Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов:

Суръат Икромов: Бизнинг ташкилотимизга охирги кунларда, охирги икки-уч кундан буён Тошкент шаҳрида ва районларда яшайдиган кишилардан кўплаб ахборотлар келмоқда. Одамларнинг айтишларича, ҳокимият ходимлари ёки маҳалла фаоллари уларнинг уйларига келиб, қандайдир олдиндан тайёр қилинган бланк-анкеталарга одамларнинг паспортларининг рақамларини ёзиб олиб, ана шу қоғозга қўл қўйишни талаб қилишаяпти. Бу нима эканлиги билан қизиқиб кўрсак, бу Президент Ислом Каримовни яна учинчи муддатга бўлса ҳам президент этиб сайлаш бўйича илтимос билдирилган анкета экан. Биз эшитган эдик, Тошкентдаги кўп олий ўқув юртларида худди шу нарса ўтаяпти. Лекин сайловлар одамларнинг яшаш жойларида бўлиб ўтади. Шунинг учун ҳозир тўғридан-тўғри одамларнинг уйларига келиб, одамларнинг Ислом Каримовни учинчи муддатга сайланиши учун имзо қўйишни талаб қилишаяпти. Бизга мурожаат қилганлар айтишаяптики, "мен бу бланкка қўл қўйишни хоҳламадим. Биринчидан, бу ноқонуний, иккинчидан, мен хоҳламаган бўлардим ҳозирги президентнинг яна бир муддатга сайланашини". Шу гапни айтган одамларга қўрқитувлар, тазйиқлар бошланипти. Айтишларича, "оилангиздан бирортаси қамалиб қолиши мумкин", деб қўрқитишлар бўлган. Мана шундан чўчиган кишилар бизга мурожаат қилишди.

 Бизга мурожаат қилганлар айтишаяптики, мен бу бланкка қўл қўйишни хоҳламадим. Биринчидан, бу ноқонуний, иккинчидан, мен хоҳламаган бўлардим ҳозирги президентнинг яна бир муддатга сайланашини. Шу гапни айтган одамларга қўрқитувлар, тазйиқлар бошланипти
Суръат Икромов

Би-би-си: Сиз ўзингиз кўрдингизми ўша бланкларни, сизга биров олиб келиб кўрсатдими ўша бланкларни?

Суръат Икромов: Йўқ, бу бланк ҳеч кимнинг қўлига берилмаяпти. Фақат шу қоғозларни тўлдиртириб юрганлар уйма-уй юриб келганда, ўша хонадон аъзоларининг масалан тўрт-беш нафари 18 ёшга тўлган бўлса, ҳар бир оила аъзосига бир бланк тўлдирилаётган экан. У ерда тўлдирадиган жойи ҳам йўқ экан - ҳаммаси компьютерда ишланган, тайёр нарса. У қайси куни тўлдирилгани санаси ҳам ёзилмас экан.

Би-би-си: Мана шундай имзо йиғиш авваллари ҳам бўлганми?

Суръат Икромов: Бундай усулни биринчи марта эшитишим. Қонун бўйича айтилганки, сайловга 45 кун қолганда агитация ишлари бошланиши керак. Аммо ўшандан ҳам олдин бошланиши биринчи марта бўлаяпти. Масалан, олдинги сайловлар пайтида фақат сайловга қоғоз олиб келиб беришарди. Уйма-уй юриб, ўша уйдаги 18 ёшдан юқори бўлган аъзоларига фақат чақирув қоғозини олиб келиб беришарди.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ОқсаройПрезидент сайлови
Сайловда қатнашадиганлар рўйхати аниқ
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy