Президент Мурсийни кетказган Миср байрам қилмоқда

Президент Мурсийни кетказган Миср байрам қилмоқда

Президент Мурсийнинг қудратдан кетказилгани эълон қилинаркан, уч кун давомида унинг истеъфосини талаб қилиб, Қоҳиранинг "Таҳрир" майдонида тўпланган мисрликлар мушакбозлик билан байрам қилдилар.
Сурат тагсўзи, Президент Мурсийнинг қудратдан кетказилгани эълон қилинаркан, уч кун давомида унинг истеъфосини талаб қилиб, Қоҳиранинг "Таҳрир" майдонида тўпланган мисрликлар мушакбозлик билан байрам қилдилар.
Роппа-роса бир йил олдин узоқ йиллик яккаҳоким президент Ҳусни Муборак қулатилиши ортидан "Мусулмон Биродарлари" гуруҳидан қудратга келган Муҳаммад Мурсий - энди тарих.
Сурат тагсўзи, Роппа-роса бир йил олдин узоқ йиллик яккаҳоким президент Ҳусни Муборак қулатилиши ортидан "Мусулмон Биродарлари" гуруҳидан қудратга келган Муҳаммад Мурсий - энди тарих.
Ҳусни Муборак қулатилиши ортидан озодлик ҳавосини туйган Миср халқи эндиликда ваъдасини бажара олмайдиган ва инсоний эркинликларни чеклайдиган президентни қабул қилма олмаслигини намоён этди. Афтидан, исломчи сиёсатдон Муҳаммад Мурсийни синаш учун бир йил етиб-ортган кўринади.
Сурат тагсўзи, Ҳусни Муборак қулатилиши ортидан озодлик ҳавосини туйган Миср халқи эндиликда ваъдасини бажара олмайдиган ва инсоний эркинликларни чеклайдиган президентни қабул қилма олмаслигини намоён этди. Афтидан, исломчи сиёсатдон Муҳаммад Мурсийни синаш учун бир йил етиб-ортган кўринади.
Муҳаммад Мурсийнинг истеъфоси ҳали кўп саволларга жавоб топиб беролгани йўқ. Яъни Мисрда сиёсий Ислом даври энди тугадими ёки Миср халқи узоқ йиллар истаган демократия орзулари мавҳумлик гирдобига ғарқ бўлдими, деган саволлар жавобсиз қолмоқда.
Сурат тагсўзи, Муҳаммад Мурсийнинг истеъфоси ҳали кўп саволларга жавоб топиб беролгани йўқ. Яъни Мисрда сиёсий Ислом даври энди тугадими ёки Миср халқи узоқ йиллар истаган демократия орзулари мавҳумлик гирдобига ғарқ бўлдими, деган саволлар жавобсиз қолмоқда.
Ҳарбийлар аралашуви мамлакатда қон тўкилишини тўхтатиб қолгани айтилади. Негаки, Мисрда исломчи сиёсатдонни қўлловчилар ҳам озчилик эмас. Зотан Муҳаммад Мурсий сайловчиларнинг учдан икки қисми овозини олиб қудратга келганди.
Сурат тагсўзи, Ҳарбийлар аралашуви мамлакатда қон тўкилишини тўхтатиб қолгани айтилади. Негаки, Мисрда исломчи сиёсатдонни қўлловчилар ҳам озчилик эмас. Зотан Муҳаммад Мурсий сайловчиларнинг учдан икки қисми овозини олиб қудратга келганди.
Мисрда иқтидорга келадиган янги раҳбар олдида улкан вазифалар турибди. Ишсизлик ва қашшоқликка барҳам бериш, ижтимоий адолатни қарор топтириш ва фуқаролар эркинлигини таъминлаш шулар жумласидан. Мурсийнинг кетказилиши эса бир нарсани кўрсатмоқда: Ҳусни Муборак қўли остида узоқ йиллар сабр қилган халқ бундан буёғига тезкор ва самимий ислоҳотлар истайди ва бу йўлда ортга қайтмоқчи эмас.
Сурат тагсўзи, Мисрда иқтидорга келадиган янги раҳбар олдида улкан вазифалар турибди. Ишсизлик ва қашшоқликка барҳам бериш, ижтимоий адолатни қарор топтириш ва фуқаролар эркинлигини таъминлаш шулар жумласидан. Мурсийнинг кетказилиши эса бир нарсани кўрсатмоқда: Ҳусни Муборак қўли остида узоқ йиллар сабр қилган халқ бундан буёғига тезкор ва самимий ислоҳотлар истайди ва бу йўлда ортга қайтмоқчи эмас.