Ўзбекистон: Телефонда гаплашиб, ойига 10 миллион топаётган Сарвигул

Ўзбекистон: Телефонда гаплашиб, ойига 10 миллион топаётган Сарвигул - 100 Аёл (Видео)
Sarvigul

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, Ўзимнинг фикримни айтадиган бўлсам, фарзанди илмли, қобилиятли бўлишини истаган аёл-она ривожланишдан тўхташи керак эмас, дейди Сарвигул.
    • Author, Юлдуз Абдурашидова
    • Role, Журналист, Ўзбекистон
  • Ўқилиш вақти: 5 дақ

Сарвигул "Алло, ассалому алайкум. Сизни "Кутилмаган қўнғироқ. Қувонч улашамиз" лойиҳасидан Сарвигул Хўжақулова безовта қиляпти", дея ҳар куни ўнлаб нотаниш инсонлар билан мулоқотга киришади, уларнинг кайфиятига кайфият қўшишга ҳаракат қилади.

Унинг таъкидлашича, дастлаб бу ишини шунчаки бошлаган, бироқ бугун фаолияти муваффақиятли хизмат кўрсатиш соҳасига айланди, икки кишини иш билан ҳам таъминлади.

Ҳали иш бошлаганига кўп бўлмаган бўлса-да, ҳозир Сарвигулнинг ойига ўртача 9-10 млн сўм даромади бор.

Алоқадор мавзулар:

Бизга аъзо бўлинг:

Сарвигул

Sarvigul

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, Сарвигулнинг айтишича, иши ҳам, даромади ҳам ўзига ёқади. Чунки бу шахсий бизнес, дейди у.

Сарвигул Хўжақулова 26 ёш, икки қизнинг онаси.

Айни пайтда Telegram'да онлайн табрик, дил изҳорлари йўллаш учун хизмат кўрсатадиган

"Кутилмаган қўнғироқ, қувонч улашамиз" лойиҳаси асосчиси ва бошловчиси.

У буюртмалар асосида турли дил изҳорларини, туғилган кун табрикларини эгаларига етказади.

Бугун унинг ҳикоясини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Фарзанд, иш, рўзғор

Sarvigul

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, Ҳар бир ишни ўзига яраша қийинчилиги бўлганидек, бизнинг ишимизда ҳам анча-мунча, ноқулай вазият ва қийинчиликлар бор, дейди Сарвигул.

2024 йил ЎзЖОКУнинг телерадио йўналишини тамомладим.

Аввалига роса ўйлаганман, қаерга ишга кирсам бўлади, нима иш қила оламан, ишга кирсам фарзандларимга қанақа қарайман: давлатни боғчасига берай десам ёши етмайди, хусусийлар жуда қиммат.

Мен ҳам ишлаб, ҳам болаларимга қараб, ҳам рўзғоримни қилишим керак, дердим доим. Шахсий даромадим бўлишини ҳам истаганман.

Бу лойиҳани бошлаганимга кўп бўлмади, уч ой олдин бироз қўрқув, ҳадик ва иккиланишлар билан фаолиятимни бошлаганман.

Кўп ўйлардим қўлимда дипломим бор, энди нима қиламан, деб:

Бу бир парча қоғоз менга қандай имконият беради? Мен қайси ишим билан қобилиятимни намоён эта оламан? Мен таълим олишим учун сарфланган маблағларни оқлай оламанми? Ёш болалиман деб уйда вақтимни, умримни беҳуда ўтказмаяпманми, деган жуда кўп саволлар билан бошлашга қарор қилганман.

Илк қўнғироқ

Sarvigul

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, Сарвигулнинг айтишича, молиявий мустақил бўлишни, турмуш ўртоғининг қўлига қараб қолмасликни истаган.

Аслида сабабчилар яқин дугоналарим бўлади десам, тўғри бўлади.

Синфдош дугонам мен каби фаолият олиб бораётган бошқа бир гуруҳга табрик буюртма қилдириб, уни биз билан бўлишганди, шунда нархини сўрадим ва синфдош қизлар гуруҳида "шу ишни мен қилсам бўлмасмикин," деб ҳазил тариқасида ёзгандим.

Бир неча кундан сўнг, Дилноза исмли дугонам "холамни туғилган куни билан табриклаб бер, фақат ҳозир қўнғироқ қилиб беришинг керак, чунки улар чет элда, бизни вақтимиздан анча олдинда юради, кейин кеч бўлади", деб қолди.

Жуда ҳаяжон билан, тайёргарликсиз қўнғироқни амалга оширдим, бир-икки кун ўтиб, гуруҳ очишга қарор қилдим. Аммо жуда иккиландим, гуруҳга қўшган, таклиф қилган аъзоларим чиқиб кетишса, уялиб қолсам-чи дея. Аллоҳга шукр-ки, қўрқувларим ноўрин бўлиб чиқди. Ўйлаганим, кутганимдан анча тез ривожланиб кетди.

Нафақат ўзим, балки бир нечта кишини иш билан таъминладим.

Уйда ўтириб, икки нафар ҳали боғча ёшига етмаган болаларим билан инсонларга қувоч улашиб, кўпчиликнинг дуосини олиб, олиб келяпман.

Олдин ҳеч қаерда ишламаганман, фарзанд тарбияси, рафиқа, келинлик вазифалари билан банд эдим.

Соҳам бўйича иккинчи курс пайтим жуда қисқа вақт "Ўзбекистон 24" каналида амалиёт ўтаганман, холос.

Пулдан муаммо бўлмаган. Чунки менга иккита телефон бўлса, бас.

Аммо молиявий мустақил бўлишни, турмуш ўртоғимнинг қўлига қараб қолмасликни истаганман.

Энг муҳими, "қалб касб"им билан бошқача шаклда бўлса ҳам шуғулланиш мақсадим эди. Яна бир асосий сабаб борки, буни айтишни жоиз деб билмадим.

Аммо осон эмас...

Sarvigul

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, Ўзим қандай кайфиятда бўлишимдан қатъи назар, болаларим касал бўлиб қолишига қарамай, одамларга қувонч ҳадя этишга ҳаракат қиламан, дейди Сарвигул.

Ҳар бир ишни ўзига яраша қийинчилиги бўлганидек, бизнинг ишимизда ҳам анча-мунча, ноқулай вазият ва қийинчиликлар бор.

Айниқса, ёш болали бўлганлигим ва уларга қараб турадиган ёрдамчи бўлмагани жуда кўп қийнайди ва анча вақтим уларга кетади.

Шу сабаб, мижозлар айтган вақтида қўнғироқ қилолмай қоламан, айни табрик қилаётган пайтим болаларим йиғлаб қолади, йиқилиб тушади ва жуда тез гапириб, шеърларни ҳам ҳаддан ташқари тез ўқиб, гўшакни қўйишга тўғри келади.

Кўпчилик илтимос бизни табригимизни секинроқ ўқиб беринг, дейишади, хижолат бўламан, афсуски, улар айтгандек қилиб берадиган шароитим йўқ, бу ҳам вақтинчалик ҳолат, аслида.

Ўзим қандай кайфиятда бўлишимдан қатъи назар, болаларим касал бўлиб қолишига қарамай, одамларга қувонч ҳадя этишга ҳаракат қиламан.

Асабий бўлиб қолганман... Жуда асабийлашиб, бошим ёрилай деб оғриб, кайфиятим умуман йўқ бўлган вақтлар ҳам табассум билан одамларга қўнғироқ қилиб табрикларни етказишим керак.

Кўчаларда, ноқулай вазиятларда қўнғироқ қилишимга ҳам тўғри келади.

Баъзида телефонда гаплашганимни ёзиб олиш эсимдан чиқиб кетади ёки билмасдан ўчириб юбориб кейин қайта телефон қиламан.

Айримларга телефон қилсам, гапимни эшитмай ўчириб қўяди, баъзилар ўртоқлари билан туғилган кунини нишонлаётган бўлса, телефоннини унисидан бунисига бериб, кулишади, ўйин қилгандек.

Бир хиллар учун табрик ёзиб, шеърларни таёрлаб қўнғироқ қилсам, телефонига туша олмай қоламан.

Кейин пулини қайтариб беришимга тўғри келади.

Ҳалол пул, чиройли дуо оламан

Sarvigul
bbc.com/uzbek
Qo‘ng‘iroq qilgan paytim xursand bo‘lib juda chiroyli duolar qilishadi, olayotgan pulingizni halollab olyapsiz deyishadi.... Shunda juda ham quvonaman.
Sarvigul
O‘zbekistonlik yosh ona, tadbirkor (batafsil: bbc.com/uzbek da).

Айтолмайдиган яна кўп қийинчилиги бор, аммо ташқаридан қараган кўпчиликка жуда осон кўринади, икки оғиз гапириб, пул оляпти деб ўйлашади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, юқорида айтганимдек, "Қалб касб"им билан шуғулланаётганимдан хурсандман. Яхши жиҳатлари ҳам жуда кўп.

Айниқса, қўнғироқ қилган пайтим хурсанд бўлиб жуда чиройли дуолар қилишади, олаётган пулингизни ҳалоллаб оляпсиз дейишади, маъқул бўлганини, кўнглидагидан аъло бўлганини таъкидлашади, кўпдан-кўп раҳматлар айтишади, тинмай эшитишини ҳар куни кузатиб боришларини билдиришади. Шунда жуда ҳам қувонаман.

Ҳозир хизмат кўрсатишимизни кенгайтириш ҳамда бошқа ният ва мақсадларимиз бор.

Аммо, уларни айтишни лозим деб билмайман, ҳар бир ишни амалда кўрсатган маъқул назаримда.

Шунчаки бир жойда тўхтаб қолишни истамайман.

Бир кунда бир миллион сўм

Даромадим буюртмалар сонига боғлиқ.

Ҳеч бўлмаганда кунига 200-300 минг сўм топаман.

Ўртача даромадим 400 минг сўм, агар яхши ишласак, бир миллион сўмлик хизмат ҳам кўрсатамиз.

Даромадим бир ўзимники эмас, албатта. Шерикли иш, уларга ҳам бўлинади.

Лекин ишим ҳам, даромадим ҳам ўзимга ёқади. Чунки бу шахсий бизнес.

Ҳижобимга қаршилик қиладиганлардан хафа бўламан

Sarvigul

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, Сарвигулнинг айтишича, ҳозир ҳижобда, аммо рўмоли ишига ҳалал бермайди.
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Аёлларга маслаҳат беришга ёшлик қилсам керак.

Ўзимни фикримни айтадиган бўлсам, фарзанди илмли, қобилиятли бўлишини истаган аёл-она ривожланишдан тўхташи керак эмас.

Ва ҳар битта аёлнинг ўз шахсий пули бўлиши, молиявий мустақил бўлишини ёмон нарса деб ҳисобламайман.

Ҳозир ҳижобдаман, рўмолим ишимга ҳалал бермайди.

Кўпчилик Ислом динини тўсиқ деб қарашади, аслида унақа эмас.

У аёлларни ҳимоя қиладиган дин.

Рўмолимга қаршилар жуда кўп.

Ҳижобнинг нимаси ёмон, ҳар тарафда сочим тўзимайди, қулоқларим шамолламайди.

Тўғри, ҳижобда давлат ишида ишлаш қийин.

Ўзимда ҳам шунча йил ўқиб, ишлолмасам нима қиламан, деган қўрқувлар бўлган.

Аммо ризқни белгиловчимиз бор. Биз вазифамизни бажарсак бас.

Хоҳиши бор кишига ташқи муҳит, ундаги пассив одамлар ҳалақит беролмайди.