"Рус аскарларини ўлдир, ютуқ ол" – Украинада уруш ўйинлари (Видео)

Схема Украина аскарларига жанг майдонида ўлимлар тасдиқлангани акс этган видеоларни сотишга имкон беради.

Сурат манбаси, BBC/Xavier Vanpevenaege

Сурат тагсўзи, Схема Украина аскарларига жанг майдонида ўлимлар тасдиқлангани акс этган видеоларни сотишга имкон беради.
    • Author, Пол Адамс
    • Role, BBC News
  • Ўқилиш вақти: 5 дақ

Суратлар ҳар куни келади. Минглаб.

Украинанинг узоқ ва баҳсли фронт чизиқлари бўйлаб одамлар ва ҳарбий техника овланмоқда. Ҳаммаси тасвирга олинмоқда, қайд этилмоқда ва ҳисобга киритилмоқда.

Эндиликда эса бу тасвирлар ишга солинмоқда – Украина армияси кучлироқ рақибига қарши ҳар қандай фурсат ва имкониятдан фойдаланишга тайёр.

Ўтган йили синовдан ўтказилган "Дронлар армияси: бонус" дастури (ёки "электрон баллар" – e-points) доирасида ҳар бир йўқ қилинган россиялик аскар ёки техника учун бўлинмаларга балл берилади.

Бу Call of Duty ўйинидаги "killstreak" ёки 1970-йиллардаги телевизион ўйинлардаги каби йиғилган балл совринга айланади.

"Нишон қанчалик стратегик жиҳатдан муҳим ва йирик бўлса, бўлинма шунча кўпроқ балл олади", дейилади Brave 1 жамоаси баёнотида. Бу жамоа ҳукумат вакиллари ва ҳарбий мутахассисларни бирлаштирган.

Алоқадор мавзулар:

"Масалан, душманнинг кўп оғизли ракета тизимини йўқ қилиш – 50 балл, танкни йўқ қилиш – 40 балл, уни шикастлаш – 20 балл".

Буни "уришни ўйинга айлантириш" деб аташ мумкин.

Юкланган ҳар бир видео Киевда синчиклаб таҳлил қилинади. Балл миқдори доим ўзгариб турувчи ҳарбий приоритетларга кўра берилади.

"Менимча, энг аввало бу – сифатли маълумот, урушда математик ҳисоб-китоб ва чекланган ресурслардан самарали фойдаланишдир", дейди электрон балл тизими муаллифи, Украина рақамли трансформация вазири Михайло Федоров.

Украина рақамли трансформация вазири Михайло Федоров BBC мухбири Пол Адамсга тизим қандай ишлашини кўрсатмоқда

Сурат манбаси, BBC/Xavier Vanpevenaege

Сурат тагсўзи, Украина рақамли трансформация вазири Михайло Федоров BBC мухбири Пол Адамсга тизим қандай ишлашини кўрсатмоқда

Бироқ уч ярим йиллик тўхтовсиз ва кенг қамровли урушдан сўнг, бу тизим яна бир муҳим вазифани бажара бошлади.

"Бу яна мотивация масаласи ҳамдир, – дейди Федоров. – Балл қийматларини ўзгартирсак, одамлар мотивацияси қай тарзда ўзгаришини кўрамиз".

Федоров офисидаги улкан экранда фронт чизиқлари устида учаётган дронлардан жонли эфир намойиш этиб турилади.

Бу трансляциялар Украинадаги дрон уруши ҳақида теран тасаввур уйғотади. Қўмондонлар таъкидлашича, дронлар Россия йўқотишларининг тахминан 70 фоизига сабаб бўлмоқда.

Getty Images
Yigitlar juda charchagan – ularni hech narsa ruhlantirmaydi. Lekin bu tizim yordam beradi. Dronlar ham shu dastur doirasida beriladi, yigitlar mukofot oladi. Bu yaxshi motivatsiya.
Jek laqabli Ukraiana askari
Batafsil: bbc.com/uzbek

Россиянинг тўлиқ масштабли босқини бошланган илк кунлариданоқ ижтимоий тармоқларда дрон видеолари тарқала бошлаган.

Оловли шар ҳосил қилиб портлаётган танк минораси. Дронга автомат ёки калтак билан қарши чиқаётган ёлғиз аскар...

Бундай тасвирлар даҳшатли бўлиши мумкин. Ҳар бир видео душман ўлими билан якунланади. Дрон портлаганда тасвир экранда титрайди.

Бироқ бу видеолар берадиган қониқишдан ташқари, фронтдаги бўлинмалар энди ўз муваффақияти тасдиқланса, мукофот олишини билади.

экран

Сурат манбаси, BBC/Xavier Vanpevenaege

Би-би-си фронтдаги аскарлардан бу тизим ҳақида фикрларини сўради. Жавоблар турлича бўлди.

"Мен ва қуролдошларим, умуман олганда, буни ижобий баҳолаймиз", дейди 108-ҳудудий мудофаа бригадаси аскари Владимир. У фамилиясини ошкор қилмасликни сўради.

Фронтда техника, айниқса ҳужумчи дронлар катта тезликда йўқотилаётган бир пайтда, Владимирга кўра, e-points дастури жуда қўл келмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Бу – йўқотишларимизни қоплаш ва душманга имкон қадар самарали зарар етказиш усули", дейди у.

Айни пайтда шимол-шарқда жанг қилаётган 22-механизациялашган бригада бу тизимга уч ой давомида мослашиб улгурган.

"Қандай ишлашини тушуниб олгандан сўнг, аслида жуда оқилона тизим эканини англадик", дейди ўзини "Жек" лақаби билан таништирган аскар.

"Йигитлар жуда чарчаган – уларни ҳеч нарса руҳлантирмайди. Лекин бу тизим ёрдам беради. Дронлар ҳам шу дастур доирасида берилади, йигитлар мукофот олади. Бу яхши мотивация".

Бироқ бошқалар бунга шубҳа билан қарайди.

Уч йиллик урушдан кейин Украина аскарлари чарчади

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Уч йиллик урушдан кейин Украина аскарлари чарчади

"Мотивация муаммосини бу тизим ҳал қилолмайди, – дейди "Снейк" лақабли аскар. – Балл одамларни армиядан қочишдан тўхтатмайди".

Ўзини "Димитро" деб таништирган яна бир аскар эса узун жавоб йўллади. Унга кўра, баъзи бўлинмалар кўпроқ балл тўплаш мақсадида бир-бирининг "нишон"ини талашмоқда ёки аллақачон зарарсизлантирилган душман техникасига қайта ҳужум қилмоқда.

Димитрога бутун тизим ахлоқий жиҳатдан шубҳали туюлади.

«Бу тизим бизнинг ҳамма нарсани фойда манбаига айлантиришга майлимиз оқибати, – деб шикоят қилди Димитро, – ҳатто ўлимимизни ҳам».

Аммо e-points схемаси Украинанинг урушиш усулини кўрсатади: креатив ва ностандарт – мамлакат ўзининг инновацион қобилиятларини охиригача ишга солиш ва рақам борасидаги заифликликни қоплашга интилмоқда.

Фёдоровнинг айтишича, ҳозирда жанговар бўлинмаларнинг 90–95 фоизи мазкур дастурда иштирок этмоқда ва бу маълумотларнинг барқарор оқимини таъминламоқда.

«Биз сифатли маълумотни қабул қилишни бошладик ва айнан шу маълумот асосида қарор қабул қиляпмиз, – дейди у. – Маълумот тўплаш орқали таклифлар ишлаб чиқамиз, аммо асос ҳар доим ҳарбий стратегияга таянади».

Федеров

Сурат манбаси, BBC/Xavier Vanpevenaege

Киевдаги аноним офис биноларидан бирида биз ушбу видеоларни таҳлил қилиш, ҳар бир зарбани тасдиқлаш ва тегишли бўлинмага балл бериш билан шуғулланадиган таҳлилчилар билан учрашдик. Улар локация ошкор этилмаслиги ва ҳақиқий исмлар ишлатилмаслигини сўрашди.

«Бизда икки тоифа бор: зарба берилган ва йўқ қилинган, – дейди Володя. – Шу боис ҳар икки ҳолат учун e-points'лар сони фарқ қилади».

Маълум бўлишича, россиялик аскарни таслим бўлишга кўндириш уни ўлдиришдан кўра кўпроқ балл беради – асирга тушган жангчи кейинги асирлар алмашинувида асқатиши мумкин.

«Агар бир рус аскарини ўлдириш бир балл олиб келса, – дейди Володя, – уни асир олиш – буни ўн бараварга кўпайтириш демакдир».

Володянинг гуруҳи ҳар куни минглаб зарбаларни таҳлил қилади.

«Энг қийини – артиллерия», дейди у, бир дроннинг дарахтлар орасидан усталик билан ўтиб, траншеяга кираётган видеосини кўрсатар экан. У ерда тўп яширилган эди. «Руслар яшириш ва ковлашда жуда маҳоратли».

Россия тактикалари ривожлана бориши билан e-points тизими ҳам шунга мос равишда ўзгариб бормоқда.

Москва пиёда ёки мотоциклда ҳаракатланувчи кичик гуруҳлардан кўпроқ фойдалана бошлагани боис, алоҳида жангчининг қиймати танк ёки бошқа зирҳли техникага нисбатан ошган.

«Илгари душман аскарини йўқ қилиш 2 баллга тенг бўлса, – дейилади Brave 1 баёнотида, – ҳозир бу 6 балл беради».

Душман дрон операторлари ҳамиша дроннинг ўзидан кўра қимматлироқ ҳисобланади.

Мукофотлаш тизими ҳам такомиллаштирилмоқда.

Ҳозиргача бўлинмалар ўз тўплаган баллини нақд пулга алмаштира оларди ва бу маблағлар кўпинча керакли ускуналарни харид қилишга сарфланган.

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

Энди эса e-points тизими Brave 1 Market деб аталган янги тизимга тўғридан тўғри боғланмоқда. Ишлаб чиқувчилар буни «уруш учун Amazon» деб тавсифлашади.

Аскарлар 1600 дан ортиқ маҳсулотларни кўздан кечиришлари, тўпланган балл орқали уларни ишлаб чиқарувчилардан бевосита харид қилишлари ва шарҳ қолдиришлари мумкин, ҳисоб-китоб эса кейинроқ Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Brave 1 Market анъанавий ва кўп маротали ҳарбий харид жараёни ўрнини босиш учун эмас, балки унга ёрдамчи бўлиш учун мўлжалланган. Ҳарбий бўлинмалар дронлардан тортиб, эҳтиёт қисмлар ва ярадорларни хавфли жойлардан олиб чиқиб кетишга мўлжалланган роботлар каби муҳим маҳсулотларга тезроқ эга бўлишига умид қилишмоқда.

Ўлдирганлик учун балл. Уруш учун Amazon. Булар қулоққа шафқатсизликдек туюлиши мумкин.

Аммо бу – уруш. Украина қаршилик кўрсатишга қатъий бел боғлаган. У имкони борича самарали ва тежамкор урушишга интилаяпти.