Коронавирус: Испания ва Италия умид туғдирмоқдами? O'zbekiston ва минтақа

Испания ва Италияда коронавирусга чалиниш ва вирусдан қурбон бўлиш ҳолатлари камайган.

Сурат манбаси, Reuters

Испания ва Италияда коронавирусга чалиниш ва вирусдан қурбон бўлиш ҳолатлари камайган.

Бу умидли ўзгаришга сабаб мамлакатда карантин ҳолати ҳукм сураётгани айтилмоқда.

Якшанба куни Америка президенти Доналд Трамп ҳам бу мамлакатларда коронавирус хуружи секинлашувини умид туғдирувчи деб таърифлаган.

Аммо ўтган 24 соат ичида АҚШда 1200 киши қурбон бўлган.

Айни пайтда Британия Бош вазири Борис Жонсон шифохонага ётқизилган.

Ҳукуматни ҳамон ўзи бошқараётгани айтилаётган Борис Жонсон шифохонада қанча қолиши номаълум.

Дунё бўйлаб 1 миллион 300 минг кишида коронавирус аниқланган.

Қурбонлар сони 70 мингга яқинлашган.

Ўзбекистон ва минтақа

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони жаъми 397 кишига етган.

Аввалроқ, яна 48 та янги ҳолат аниқлангани ва вирусга чалинганлар сони 390 нафар экани хабар қилинганди.

BBC

Қирғизистонда 216 киши расман коронавирусга чалингани айтилмоқда.

Тожикистон мулозимлари мамлакатда коронавирусга чалинганлар йўқлигини айтишмоқда.

Баъзи ахборот нашрлари ва ижтимоий тармоқларда мамлакат шимолига бу касаллик кириб боргани ҳақида расман тасдиқланмаган хабарлар тарқатилган.

Қозоғистонда эса коронавирусга чалинганлар сони 604 нафар.

Туркманистонда коронавирус расман йўқ.

Коронавирус

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek