Уйсиз болакайнинг сурати минглаб одамларни илҳомлантирмоқда

Сурат манбаси, none
Уйсиз боланинг "Макдоналдс" ошхонасидан тушаётган ёруғда дарс тайёрлаётгани бутун дунё бўйлаб инсонларни тўлқинлантирмоқда.
Тиббиёт олийгоҳи талабаси Жойс Гилос Торрефранса Филиппиннинг Себу шаҳрида олган суратини Фейсбук саҳифасида чоп қилар экан: "Мен боладан илҳом олдим", деб ёзганди.
Суратдаги 9 ёшли Даниел Кабрера тиз чўкканча қўлбола тахта харракка энгашиб, ёзувга тутинган. Орқасида эса, "Макдоналдс"нинг машҳур тилла рангли белгиси кўринади.
Сурат ижтимоий тармоқда яшин тезилигида тарқалиб кетган. Уни бўлишган минглаб одамлар ҳам болакайдан илҳом олганларини ёзишган.

Сурат манбаси, none
Жойс Торрефрансанинг ишонича, Даниелнинг мисоли сермашаққат меҳнат билан ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтиш мумкинлигини кўрсатади.
Сурат интернетда тарқалиб кетар экан, маҳаллий ижтимоий ёрдам ходими Даниелнинг оиласига бориб, ёрдам таклиф қилган.
Болакайнинг ҳикояси Филиппин телевизион каналида ҳам ёритилган. Телекўрсатувда чиққанлар Жойс Гилос Торрефрансага Даниелнинг муаммосини ёруғликка чиқаргани учун миннатдорчилик билдиришган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












