Украинада томонлар асирларни алмашдилар

Сурат манбаси, EPA
Украина шарқида асирларни алмашиш давом этган. Шанба куни бўлгинчилар тўрт ҳарбийни қўйиб юборганлар.
"Яна тўрт украиналик озодликда. Улар озод қилинди. Шундай қилиб бизнинг 150 қаҳрамонимиз Янги йилни уйларида кутиб олишади. Украинага шарафлар!",- деб ёзган Украина Президенти Пётр Порошенко Твиттер саҳифасида.

Бундан аввалроқ ҳукумат кучлари бўлгинчиларга 146 ҳарбий учун ўзлари ушлаган 222 кишини топширган эди.

Асирликдан озод бўлган украиналик ҳарбийларни Васильковск ҳарбий аэродромида президентнинг ўзи кутиб олган.

Сурат манбаси, facebook.comsvyatoslav.tsegolko
"Мен ҳам президент, ҳам оддий инсон сифатида юрагим қувончга тўлди. Ваъда қилганимдек, сиз Янги йилни оилангиз билан кутиб олишингиз мумкин", деган жаноб Порошенко.

Сурат манбаси, AFP
Бу ҳақда томонлар охирги Минск учрашувида келишганлар.
Жанглар шиддати сусайганига қарамасдан, қуролли тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда. Сентябр ойида эълон қилинган оташкесимдан кейин ҳам Украина шарқида 1300 инсон ҳалок бўлган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002












