Хитой матбуоти сеҳргар Дамблдор исмини қўйманг деди, сиз-чи?

Сурат манбаси, none
Хитой давлат матбуоти фуқароларни инглиз исмларини танлаётган пайти ўта эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Матбуотга кўра, бундай номларни танлаётганда уларнинг маъносига эътибор бериш зарур. Шунда одамлар таъбни хира қиладиган ёки ҳеч қандай мазмун-моҳиятга эга бўлмаган ёки исмларга эга бўлиб қолмайдилар.
Бугунда кўплаб хитойликлар, айниқса, Ғарб билан бизнес қилувчилар ўзларига инглиз исмларини афзал кўришар экан.
Аммо, CCTV News вебсаҳифасида ёзилишича, жинсларни ҳақоратлаши мумкин бўлган ва ё Dragon (маъноси - Аждарҳо), Fish маъноси - Балиқ), Lawyer (маъноси - Ҳуқуқшунос) каби дуч келган сўзларни танлашдан қочиш лозим.
Шунингдек, вебсаҳифа Satan (маъноси - Шайтон) ёки Dumbledore (Ҳарри Поттер асаридаги қаҳрамонлардан бирининг номи) каби исмларга "яқинлашмасликни" маслаҳат беради.
Аёлларни эса ўзларига озиқ-овқат номлари Candy (маъноси - Қанд, Ширинлик) Lolly (маъноси - Хўрозқанд) ва ё Sugar (маъноси - Шакар) каби номларни қўйиб олмасликка чақиради. Улар "стриптиз ўйнайдиганларнинг исмлари" сифатида кўрилар экан.
Буларнинг ўрнига "анъанавий" саналган Елизавета, Катрен, Увиллиям ёки Жорж жуда яхши танлов сифатида маслаҳат берилади.








