АҚШ Президенти: "Гуантанамо ёпилиши шарт"

Президент Обама: “Американи хавфсиз сақлаш учун Гуантанамога зарурат йўқ...бу экстремистлар ўзларига одам ёллашлари учун қуролдир; уни ёпиш керак”, деб айтган.
Қўшма Штатлар раҳбари Кубадаги қамоқхона маҳбуслари орасида очлик амаллари кучаяётган бир пайтда яна бир бор уни ёпишга уриниб кўриш ваъдаси билан чиққан.
Оқ Уйда гапирган Обама жанобларининг айтишича, Гуантанамо ҳибсхонаси америкаликлар шахсига “тескари” нарсадир.
Қолаверса, у, Президентга кўра, Қўшма Штатлар манфаатларига ҳам зиён етказади.
“Бу самарасиз, бизнинг халқаро ўрнимизга путур етказади, аксилтеррор саъй-ҳаракатларида иттифоқчиларимиз билан ҳамкорликларимизни камайтиради, эстремистлар одам ёллашлари учун қурол, у ёпилиши керак”, деб айтган Барак Обама.
Обаманинг таъкидлашича, Ироқ уруши ниҳоя топиб, Афғонистондаги қамоқхоналар назорати афғон кучларига топшириларкан, Кубадаги иншоотга бошқа эҳтиёж қолмаган.
Жаноб Обама яқинда террор гумондорларига чиқарилган ҳукмларга ишора қиларкан, Америка адлия тизими бу каби маҳкамалар талабига жавоб берадиган даражада эканини урғулаган.
Конгресс қамоқхонани ёпиш ҳаракатларига тўсиқ қўйган, бироқ Барак Обама айни масалада қонун чиқарувчилар билан муҳокамаларни қайта жонлантиришини билдирган.
Мухбирларга гапирган Обама жаноблари расмийлардан иборат ҳайъатга Гуантанамо Бейдаги амалиётларни кўриб чиқишни сўрагани ва у ерда муаммолар мавжудлигидан ҳайратга тушмаслигини эътироф этган.












