Супермодел бувижон: Янги дори умрни узайтириб кексаларни ёшартирадими?

"Интерлейкин 11" оқсили олинмаган ва "интерлейкин 11" оқсили олинган сичқонлар

Сурат манбаси, MRC Laboratory of Medical Sciences/Duke University

Сурат тагсўзи, Тенгдош икки сичқон. Чапдагиси табиий қариган. Ўнг томондаги сичқонга кексайишга қарши дори берилган
    • Author, Жеймс Галлаҳер
    • Role, Би-би-сининг саломатлик ва илм-фан мухбири
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

Янги дори лаборатория ҳайвонлари умрини деярли 25 фоиз узайтирди ва олимлар бу кашфиёт инсон қаришини секинлаштириши мумкинлигига умид қилмоқдалар.

Дори берилган сичқонлар ёш кўрингани туфайли уларни "супермодел бувилар" деб номлашди.

Улар дори берилмаган тенгдошларига қараганда соғломроқ, кучлироқ ва саратонга чалиниш эҳтимоли камроқ эди.

Алоқадор мавзулар:

Янги дори лаборатория ҳайвонлари умрини деярли 25 фоиз узайтирди ва олимлар бу кашфиёт инсон қаришини секинлаштириши мумкинлигига умид қилмоқдалар.

Дори берилган сичқонлар ёш кўрингани туфайли уларни "супермодел бувилар" деб номлашди.

Улар дори берилмаган тенгдошларига қараганда соғломроқ, кучлироқ ва саратонга чалиниш эҳтимоли камроқ эди.

Препарат аллақачон одамларда синовдан ўтказилмоқда, аммо у худди шундай қаришга қарши таъсирга эга бўладими ёки йўқ, номаълум.

Одамлар доим узоқ умр сирини излаб келишган.

Бироқ олимлар қариш жараёни ўзгариши мумкинлигини узоқ вақтдан бери билишади - лабораторияда ҳайвонлари истеъмол қиладиган озиқ-овқат миқдори сезиларли даражада камайса, узоқроқ яшайди.

Тадқиқотчилар қаришнинг молекуляр жараёнларини очиш ва уларга таъсир қилишга уриниши сабабли қариш жараёни бўйича тадқиқотлар ривожланиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш MRC лабораторияси, Лондон Империал коллежи ва Сингапурдаги Duke-NUS тиббиёт мактаби жамоаси "интерлейкин-11" деб номланган оқсилни ўрганишди.

Унинг инсон танасидаги миқдори кексайган сари кўтарилади, у яллиғланиш даражасини оширади ва, тадқиқотчилар айтишича, қариш тезлигини бошқарадиган бир нечта биологик жараёнларни бошқаради.

Иқтибос

Сурат манбаси, .

Узоқроқ, соғлом ҳаёт

Тадқиқотчилар иккита тажриба ўтказдилар.

• Биринчи тажрибада сичқонлар интерлейкин-11 ишлаб чиқара олмаслиги учун генетик модификация қилинди

• Иккинчи тажрибада сичқонлар 75 ҳафталик бўлгунга қадар (тахминан 55 ёшли одам) кутилди ва кейин интерлейкин-11 ни танадан мунтазам равишда олиб ташлаш учун дори берилди.

"Nature" журналида чоп этилган натижалар тажриба ва сичқонларнинг жинсига қараб умр кўриш давомийлиги 20-25 фоизга ошганини кўрсатди.

Қариган сичқонлар кўпинча саратон касаллигидан ўлишади, аммо интерлейкин-11 бўлмаган сичқонларда касаллик анча камайган.

Уларнинг мушаклари яхшиланди, озғин эди, семириб, жунлари қалинлашди, кўплаб заифликлари кетди.

Мен тадқиқотчилардан бири, профессор Стюарт Кукдан маълумотлар шунчалар яхшими, деб сўрадим.

У менга шундай деди: "Жуда хурсанд бўлмасликка ҳаракат қиляпман, чунки сиз айтгандек ишониб бўлмас даражада натижа яхши чиқяпти."

"Мен имкон қадар аниқ маълумотларга таянаяпман, бу энг ишончлиси."

Унинг айтишича, буни инсоннинг қаришида синаб кўриш керак ва агар у амалда иш берса, таъсири "оламшумул" бўлади.

Одамларга таъсири қанчалик бўлади?

Бу дори одамларга ҳам бир хил таъсир қилиши мумкинми ва ножўя таъсирлари қандай бўлади?

Интерлейкин-11 ўсишнинг дастлабки босқичларида инсон танасида роль ўйнайди.

Одамлар жуда камдан-кам ҳолларда уни ишлаб чиқара олмайди. Бу бош суяги суякларининг қандай ўсишини ўзгартиради, бўғимларга, тишларнинг ўсишига таъсир қилади. Бундан ташқари, чандиқ шаклланишида ҳам роль ўйнайди.

Компютерда ишлаётган тадқиқотчи аёл

Сурат манбаси, Duke-NUS Medical School

Сурат тагсўзи, Ушбу тадқиқотни MRC лабораторияси, Лондон Империал коллежи ва Сингапурдаги Duke-NUS тиббиёт мактаби ўтказди

Тадқиқотчилар фикрича, умрнинг кейинги босқичида интерлейкин-11 қаришни рағбатлантиради.

Интерлейкин-11 га ҳужум қилувчи сунъий антитаналар бўлган препарат ўпка фибрози билан оғриган беморларда синовдан ўтказилмоқда. Бу ўпкада чандиқ пайдо бўлганда кўпаяди, бу эса нафас олишни қийинлаштиради.

Профессор Кукнинг айтишича, синовлар ҳали якунланмаган, аммо далиллар препаратни қабул қилиш хавфсиз эканлигини кўрсатмоқда.

Бу қаришни дорилар билан «даволаш»нинг энг сўнгги усули. 2-тоифа диабетга қарши дорилар метформин ва рапамисиннинг ҳам қаришга қарши хусусиятлари ўрганилмоқда.

Профессор Кукнинг айтишича, дорилар калорияларни чеклашдан кўра одамлар учун осонроқ бўлади.

"Агар яна беш йил яшамоқчи бўлсангиз, 40 ёшдан бошлаб ярим очлик билан яшашни, умуман ёқимсиз ҳаёт кечиришни хоҳлайсизми? Мен бундай қилмаган бўлардим», дейди у.

Duke-NUS тиббиёт мактаби профессори Анисса Вижая шундай деди: "Тажрибамиз сичқонларда олиб борилган бўлсада, биз инсон ҳужайралари ва тўқималарини ўрганишда шунга ўхшаш таъсирларни кузатганимизни ҳисобга олсак, бу натижалар инсон саломатлиги учун кенг таъсир кўрсатишига умид қиляпмиз.»

"Ушбу тадқиқот қаришни яхшироқ тушуниш йўлида муҳим қадамдир ва биз сичқонлар орқали соғлом қаришни узайтириш имкониятини кўрсатдик." Шеффилд университетида мушак-скелет тизими қариши профессори Илариа Беллантуоно шундай дейди: "Умуман олганда, маълумотлар ишончли кўринади, бу қариш механизмига қаратилган яна бир потенциал терапиядир."

Шу билан бирга, у ҳали ҳам муаммолар борлигини, жумладан, беморлар бўйича далиллар етишмаслиги ва бундай дори-дармонларни ишлаб чиқариш нархи баландлигини айтди. "Ҳар бир 50 ёшли одамни умри охиригача даволашни ақлга сиғдириб бўлмайди".

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002