Путинни танқид қилган одамлар қандай сирли тарзда ўлишади? Видео

Сурат манбаси, EPA
Россияда Путинни танқид қилган аксар одамларга нима бўлади? Бу савол кўпчиликни ўйлантириш мумкин.Россия давлат раҳбарини қаттиқ танқид қилиб келган ва ё унга қарши борган одамларнинг тақдирига назар ташласак, бу инсонларнинг кўпчилигини бирлаштириб турадиган бир ҳолат ўртага чиқади:
Путин танқидчиларининг кўпчилиги шубҳали ҳолатларда ўлишган.
Биз бу инсонлардан айримларининг фаолиятига ва умри қандай якун топганига қисқа назар ташлаймиз.
Бу борадаги махсус видеони томоша қилинг:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Алексей Навальний

Сурат манбаси, Reuters
Алехей Навальний Путиннинг энг ашаддий танқидчиларидан эди.
У сўнгги йиллари Владимир Путин бошқарувидаги Россияда илдиз отган коррупция текширувларинин ҳам ўтказган. Навальний ва тарафдорлари олиб борган видео текширувлар интернетда юз миллионлаб кўрилганди.
Навальний илк омма эътиборига тушган пайтлари муҳожирлар ва бошқа миллатлар борасида камситувчи ибораларни қўллаган зиддиятли шахс сифатида ҳам танилганди.
Хусусан, Марказий Осиё ва Кавказдаги кўплаб инсонлар унинг илк чиқишларига қараб, унинг миллатчилик қарашлари ҳақида ижтимоий тармоқларда ҳам ёзишган.
Лекин Россияда унга эргашганлар оз эмас эди. Мамлакат бўйлаб кўчаларда унинг атрофида аксар ёшлардан иборат тарафдорлари тўпланишини кўриш мумкин эди.
Алоқадор мавзулар:
Россияда Навальнийни ҳокимиятдаги элитани нафақат танқид қиладиган, балки коррупцияни фош этадиган мухолифат етакчиси сифатида ҳам кўра бошлаганди.
Шу асно у таҳдидга айланади. Ўлими пайти у Шимоий Қутбга яқин ғарбий Сибирдаги қамоқда узоқ йиллик жазони ўтаётганди.
Қамоқхона вакиллари у юриб келиб, тўсатдан қулаб, оламдан ўтганини айтишди.
Бу сирли ўлим ҳамон дунё эътиборини тортмоқда.
Евгений Пригожин

Сурат манбаси, Reuters
Ўтган 2023 йили Евгений Пригожин ўлимини дунё эътиборини тортганди.
Wagner ёлланма кучлари раҳбари бўлган Пригожин аслида Путиннинг ититфоқчиси эди.
Унинг жангчилари Украинада Россия учун жангларга ташланган. Wagner кучлари ваҳшатли амаллари билан тилга тушган.
Кремль эътиборидаги Пригожин Россия ҳарбийларини танқид ҳам қилади.
Бироқ 2023 йили Кремлга қарши бош кўтаради.
Бир неча ой ўтиб, у сирли учоқ ҳалокатида ҳалок бўлади.
Борис Немцов

Сурат манбаси, AFP
Борис Немцов ҳам Путиннинг танқидчиси эди.
Президент Ельцин даврида Бош вазир ўринбосари бўлган ва иқтисодий ислоҳотларга бош-қош бўлган Борис Немцов орадан кўп ўтмай, ҳукуматдаги ишини йўқотади.
Бунга сабаб унинг президентлик орзулари, деб ишонилади.
Путин даврига келиб эса у мухолифат вакилига айланади.
2015 йили у Москвада отиб ўлдирилади.
У шундоққина Кремль кўриниб турган кўприкдан ўтаркан, орқасидан тўрт марта отишади. Анна Политковская

Сурат манбаси, Getty Images
Анна Политковская тадқиқотчи журналист эди.
У Россиянинг Чеченистондаги урушини ва Владимир Путин сиёсатини танқид қилиб келган.
Бу урушда Россия ҳарбийлари йўл қўйган ҳатти-ҳаракатлар ҳақидаги текширувлари халқаро миқёсда ҳам тан олинганди.
Журналист 2006 йили отиб ўлдирилади.
Александр Литвиненко

Сурат манбаси, Getty Images
Собиқ КГБ агенти Александ Литвиненко ҳам Путинни танқид қилганлардан эди.
У ўлимидан олдин Буюк Британияда эди. Аммо Лондонда, Россия агентлари заҳар солган чойни ичиб оламдан ўтади.Сирли тарзда ўлганлар - фақат сиёсий мухолифат вакиллари эмас. Ишбилармон Павел Антов Украина уруши танқид қилинган WhatsApp манбаси эканини рад этганди.Аммо кўп ўтмай, Ҳиндистондаги меҳмонхонадан қулаб ҳалок бўлади.Корчалон Равил Маганов ҳам Украина урушини танқид қилганди. У Москвадаги касалхона деразасидан қулаб тушади. Кремль бу ўлимларнинг биронтасига алоқаси борлигини кескин рад этиб келади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















