Ғазода болалар очликдан ўлаяптилар - ЖССТ

Сурат манбаси, Anadolu/Getty Images
Шимолий Ғазода болалар очликдан ўлаяптилар, деб хабар қилди Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти(ЖССТ)нинг раҳбари.
ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус ўзининг Х, собиқ Твиттердаги саҳифасида ташкилотининг ходимлари октябрь ойи бошидан буён илк бор Ғазо бўлгасидаги Ал-Авза ҳамда Камол Адван шифохоналаридаги вазият билан танишганлари ҳақида ёзди.
"Даҳшатли топилма"ларга дуч келдик, деб ёзди Доктор Тедрос.
Ейдиган овқат йўқлиги оқибатида 10 бола ҳаётдан кўз юмган.
Бошқа болаларнинг очликдан силлалари қуриган, шифохоналарнинг бинолари вайрон бўлган.
3 март куни Ғазо тиббиёт расмийлари Камол Адван шифохонасида ҳолсизлик ва сувсизлик оқибатида камида 15 гўдак вафот этгани ҳақида хабар тарқатди.
4 март куни Фаластиннинг расмий "Вафа" ахборот агентлиги Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрида 16 бола якшанба куни ҳаётдан кўз юмганини хабар қилди.
Доктор Тедрос болаларнинг очликдан силлалари қуригани, оқибатда ўлаётганлари, озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармон етишмаётгани ҳақида ёзди.
У ерда егулик ва тоза ичимлик суви йўқ шароитда тахминан 300000 одам яшаяпти деб кўрилади.

Сурат манбаси, .
Доктор Тедрос ёзишича, Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти бир неча ойлардан буён Ғазо шимолига ташкилот вакилларининг мунтазам кириб туришларига йўл очиб беришни сўраганларига қарамай, бунга изн берилмаган.
Ўтган ҳафта БМТ Ғазодаги "очарчилик муқаррар"лигидан огоҳлантириб чиқди.
БМТнинг кўмаклар бўйича расмийси огоҳлантиришича, бутун Ғазо бўйлаб камида 576000 киши, бўлга жами аҳолисининг тўртдан бир қисми фожеали озиқ-овқат тақчиллигига рўпара келган, шимолдаги ёши иккидан кичик ҳар олти гўдакнинг бири қаттиқ тўйиб овқатланмасликдан жабр чекаяпти.
БМТнинг болалар жамғармаси - ЮНИСЕФ минтақавий раҳбари, "биз қўрққан болалар ўлими келди, бутун Ғазо бўлгасида тўйиб овқатланмаслик авж олаяпти", деб ёзди.
"Ушбу фожеали ва даҳшатли ўлимлар инсон қўли билан яратилган, олдиндан башорат қилиш мумкин ва мутлақо олдини олиш мумкин бўлган ўлимлардир" деб ёзди 3 март куни тарқатган баёнотида Аделе Ходр.
3 март куни АҚШ Ғазо бўлгасига ҳаводан 38000 овқат улоқтирди.
Бундан олдин Буюк Британия, Франция, Миср ва Иордания ҳам ҳаводан овқат ташлашган, лекин кўмак ташкилотлари булар етарли эмаслигини айтадилар.
Ғазо ичкарисига озиқ-овқат олиб кириш ҳам ҳалокатлар билан тугагани кузатилди.
Ўтган ҳафта озиқ-овқат ортилган автомобилларга оч одамларнинг ёпирилиши оқибатида камида 112 инсон ҳаётдан кўз юмди.
Исроил юк машиналарига ташланган одамларни тарқатиш учун танклар огоҳлантирувчи ўт очди дейди.
Бироқ Фаластин расмийлари танклар одамларга қарата тўппа-тўғри ўт очганини исбот қилиб бўлмас далиллари бор.
Исроил БМТнинг Ғазога кўмак агентлиги UNRWAнинг аъзолари 7 октябрдаги ҳужумларда қатнашган дейди, шу боис UNRWAнинг Ғазода фаолиятини қайта тиклашига тўсқинлик қилаяпти.
7 октябрда Ҳамас Исроилга бостириб кириб қарийб 1200 кишини ўлдирди, 253 кишини гаровга олиб Ғазо бўлгасига олиб ўтиб кетди. Бунга жавобан Исроил Ғазони бомбардимон қилишни бошлади, сўнг пиёда қўшинларини киритди.
Ўшандан буён Ғазода 30500 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди, уларнинг аксари болалар ва аёллардир.
4 март. Ғазоликлар очарчиликда қолдилар, барг ва мол емини еяптилар

Сурат манбаси, Getty Images
Деди АҚШ Вице-Президенти Камала Ҳаррис. У Исроилни Ғазо бўлгасига киритиладиган инсонпарварлик ёрдамларини салмоқли кўпайтиришга чақирди.
3 март куни гапирган Ҳаррис хоним шундай деди:
"Биз ҳар куни Ғазо вайрон этилаётганини кўраяпмиз. Биз оилалар баргларни ёки мол емини еяётганини, аёллар силласи қуриган чақалоқларга кўзи ёриётганини, уларга тиббий ёрдам кам ёки умуман йўқлигини, тўйиб овқат емаслик ёки сувсизлик оқибатида болалар нобуд бўлаётгани ҳақидаги хабарларни кўраяпмиз. Мен кўп марта айтганимдек, ҳаддан зиёд кўп бегуноҳ фаластинликлар ўлдирилдилар", деди АҚШ Вице-Президенти Камала Ҳаррис.
Алоқадор мавзулар:
Ҳаррис хоним "бизнинг умумий инсонлигимиз бизни чора кўришга ундайди" деди.
"Исроиллик гаровдагиларни озод этишга имконият берадиган "зудлик билан камида олти ҳафтага оташкесим бўлмоғи лозим", деди АҚШ Вице-Президенти.

Сурат манбаси, EPA-EFE/REX/SHUTTERSTOCK
4 март куни Вашингтонда АҚШ Вице-Президенти Камала Ҳарриснинг Исроил ҳарбий ҳукуматининг кучли таъсирга эга аъзоси Бенни Ганц билан учрашуви мўлжалланган.
Бу учрашувда ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо бўлгасига инсонварварлик кўмакларини ошириш масалаларини муҳокама этиш кутилмоқда.
"Стол устида келишув бўлмоғи лозим ва биз аввал айтганимиздек Ҳамас бу келишувга кўнмоғи лозим. Ўт очишни тўхтатишга келишинг. Гаровга олинганларни ўз оилалари билан қўшилишига имкон беринг ва Ғазо халқига зудлик билан тин олиш беринг", деди Ҳаррис хоним.
"Исроил ҳукумати кўмак оқимини салмоқли ошириш учун янада кўп иш қилиши лозим. Узр бўлиши мумкин эмас", деди АҚШ Вице-Президенти.
Ўтган ҳафта Ғазо шаҳри яқинида кўмак юклари ортилган автомобиллар карвонига ғазоликлар ёпирилган вақти Исроил ҳарбийлари уларга қарата ўт очди, оқибатда камида 112 инсон ҳалок бўлди.

Сурат манбаси, .
Ўша ҳодисадан буён ўт очишни тўхтатиш босимлари кучайди.
Ўтган ҳафта Ҳамас раҳбарияти сулҳга "қайишқоқ"лигини намойиш этаётгани ҳақида билдирган эди.
Би-би-сига гапирган Ҳамас сиёсий бюроси аъзоси Басим Наим, биз Исроилга тирик қолган гаровга олинган инсонларнинг тўла рўйхатини тақдим этолмаймиз, деди.
"Исроил бомбардимонлари ва қамали оқибатида ким ҳалигача тирикларини аниқлаш амалий жиҳатдан имконсиз. Улар турли гуруҳлар билан бирга ва турли жойдалар. Биз бу борадаги маълумотни тўплаш учун ўт очишни тўхтатишни сўрадик. Биз олдиндан қўйиладиган шартларни қабул қилмаймиз", деди Басим Наим.
27 февраль. Келаси ҳафта Ғазода оташкесим бўлишига умид пайдо бўлмоқда

Сурат манбаси, EPA-EFE/REX/Shutterstock
АҚШ Президенти Жо Байден айтишича, музокарада иштирок этаётган томонлар сулҳга яқин.
Кейинги душанба Исроил-Ғазо урушида ўт очишни тўхтатишга келишилишига умид билдирди АҚШ Президенти Байден.
Президент Байденнинг ушбу баёноти Қатарда кечаётган Исроил билан Ҳамас вакиллари ўртасидаги музокарада олдинга силжишга эришилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.
Алоқадор мавзулар:
- Ечинтирилган ва кўзи боғланган: Исроил аскарлари Ғазода олган фаластинликлар тасвирлари нимани кўрсатади? - Видео
- Ғазода оташкесим талабига АҚШ вето қўйди, Хитой кескин танқид қилди - Видео
- Исроил-Ғазо: Қанча масжид ва черков вайрон этилди?
- Ғазо ва болалик: Оилалари омон қолиши учун овқат қидириб топаётган болалар
"Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчимнинг менга айтишича, биз яқинмиз", деди Президент Байден.
Исроил 7 октбярда Ҳамас қуроллилари Исроилга бостириб кириб 1200 га яқин одамни ўлдиргани ортидан Ғазо бўлгасига кенг миқёсли ҳаво ва қуруқлик жанговар амалиётларини бошлади.

Сурат манбаси, .
Ҳамас жангчилари 253 кишини ҳам гаровга олдилар, ҳозиргача гаровдаги инсонларнинг айримлари озод этилдилар.
Ҳамас бошқарувидаги Ғазо тиббиёт расмийлари хабар қилишича, октябрдан то шу кунгача секторда камида 29878 инсон ҳалок бўлди, 70215 инсон жароҳатланди.
Охирги 24 соат ичида камида 96 киши ҳаётдан кўз юмди.
Исроилнинг асосий иттифоқчиси бўлган АҚШ Президенти Жо Байден эҳтимолий оташкесим ҳақида Нью-Йоркда репортёрларга айтди.
"Биз яқинмиз. Биз ҳали тугатмадик. Менинг умидим - кейинги душанбада оташкесимга эришамиз", деди Америка президенти.
АҚШ Давлат Департаменти сўзчиси охирги кунларда исроиллик гаровдагиларни озод қилиш бўйича музокараларда "олдинга силжишга эришилгани" тўғрисида айтган, аммо сўнгги шартларга Ҳамас кўнадими ёки йўқ, номаълум.
"Биз Миср, Исроил, Қўшма Штатлар ва Қатар ўртасидаги мулоқотларга олдинга силжишга эришдик", деди сўзчи Мэттью Миллер.
Ўтган ҳафта БМТ Хавфсизлик Кенгашининг зудлик билан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилган резолюциясига вето қўйгани учун АҚШ қаттиқ танқидлар остида қолди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Бироқ АҚШ ўзининг вақтинчалик оташкесим резолюциясини таклиф қилди ва Исроилдан Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрига ҳужумни бошламасликни талаб қилди.
Исроил ўзининг қўшинлари Рафаҳга бостириб киришга ва у ердаги Ҳамас жангчиларига ҳужум қилишга тайёрлигини айтади.
25 феврал куни Исроил бош вазири идораси Рафаҳдан тинч фуқароларни эвакуация қилиш бўйича ўз ҳарбийларининг режасини қабул қилиб олгани ҳақида хабар тарқатди.
Айни пайтда Исроил Рафаҳга ҳужумни бошламаслик борасида кучли халқаро босим остида қолган.
Чунки Рафаҳда Ғазонинг бутун шимолий қисмидан кўчирилган 1,5 миллион фаластинлик бошпана топган.
Исроил-Фаластин можаросининг бошқа бир ривожланишида Фаластин Маъмуриятининг Бош вазири Муҳаммад Штайе ҳукумати истеъфога чиқди.
Фаластин Маъмуриятининг ишғол қилинган Ғарбий Соҳилнинг бир қисмини назорат қилади.
Президент Маҳмуд Аббос ҳам истеъфо қарорини қабул қилганини эълон қилди, бу дегани муваққат ҳукумат шакллантиришга йўл очилади.
Маҳмуд Аббос АҚШ босими остида қолган: ундан Фаластин Маъмуриятини ислоҳ қилиш талаб қилинмоқда, токи Ғазо бўлгасидаги уруш якунига етганидан сўнг Ғазо устидан назоратни Фаластин Маъмуриятига топшириш имкони бўлсин.
Ўтган ҳафта Исроил Бош вазири Бенжамин Нетаняҳу Ғазонинг урушдан кейинги назоратига бағишланган ўз режасини эълон қилган, бу режада Фаластин Маъмуриятининг роли умуман тилга олинмаган.
Нетаняҳу Ғазода уруш тугаганидан кейин сектор устидан хавфсизлик назоратини Исроил амалга ошириши керак деб ҳисоблайди.
Исроил элчилиги олдида ўзига ўт қўйган Аарон Бушнел вафот этди

Сурат манбаси, Reuters
25 февраль якшанба куни Вашингтондаги Исроил элчилиги қаршисида ўзига ўт қўйган америкалик ҳарбий ҳаётдан кўз юмди.
25 яшар Аарон Бушнел ўзига ўт қўйишдан олдин "Фаластинга озодлик!" деб ҳайқирган, "геноцидда бошқа иштирок этиш"ни хоҳламаслигини айтган.
Унинг ҳақиқатан ҳам ҳарбий хизматда бўлганини расмийлар тасдиқладилар.
Аарон Бушнел ўзининг ушбу норозилик акциясини Twitch жонли эфир сайтида Интернетда тарқатган.
У ҳарбий кийимда бўлган, ўзини таништирган, ҳозирги пайтда АҚШ Ҳаво Кучларида хизмат қилаётганини билдирган.
Ўзига ўт қўйганидан кейин махфий хизмат ходимлари оловни ўчиришган, сўнг у шифохонага олиб кетилган.
Бундан олдин у кўп сондаги журналистлар, бир неча веб-сайтларга электрон мактуб йўллаган.
Эмейл олганини The Atlanta Community Press Collective гуруҳи Би-би-сига тасдиқлади ва нусхасини тақдим этди.
"Бугун мен Фаластин халқининг геноцидига қарши протестнинг экстрим амалига қўл уришни режалаяпман", деб ёзган Аарон Бушнел.
Бу Исроилнинг Ғазо урушини бошлаганига норозилик сифатида дастлабки ўт қўйиш ҳодисаси эмас.
Декабр ойида Исроилнинг Жоржия штатидаги консуллиги биноси олида бир протестчи ҳам ўзига ўт қўйган эди.















