Ғазода оташкесим талабига АҚШ вето қўйди, Хитой кескин танқид қилди Yangiliklar

g'azolik

Сурат манбаси, EPA

Ўқилиш вақти: 3 дақ

БМТ Хавфсизлик Кенгаши яна Ғазода ўт очишни тўхтатиш талаби илгари сурилган резолюцияни қабул қилолмади, бунга АҚШнинг унга вето қўйгани сабаб бўлди.

7 октябрда Ҳамас Исроилга ҳужум қилиши ортидан бошланган Ғазо бўлгасидаги урушда оташкесимга чақириқлар бутун дунёдан янграмоқда, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ўт очиш талабини уч марта муҳокамага олиб чиқди, уч марта ҳам Америка ветоси сабаб қабул қилинмади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Охирги ветони Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзоси Хитой қаттиқ танқид қилиб чиқди.

Расмий Пекин таърифича, бу нарса "давом этаётган қирғинни давом эттиришга яшил чироқ очиб хато мужда" беради.

iqtibos

Франциянинг БМТдаги элчиси резолюция қабул қилинмаганига афсус билдирди.

X, собиқ Твиттердаги расмий саҳифасида Франция элчиси Николас де Ривейр, "Франция Ғазода оташкесимга чақирган резолюция қабул қилинмаганидан, ердаги вайронакор вазият юзага келганидан афсусланади", деб ёзди.

Норвегия, Саудия Арабистони, Қатар, Куба, қатор халқаро ташкилотлар Исроил олдига ўт очишни тўхтатиш талаби яна қўйилмаганидан таассуф билдирдилар.

Жазоир илгари сурган резолюция қабул қилинмаганини Россия "Хавфсизлик Кенгаши тарихидаги яна бир қора саҳифа" деб баҳолади.

АҚШга кўра, зудлик билан ўт очишни тўхтатиш резолюцияси урушни тўхтатиш йўлида олиб борилган ҳаракатларни издан чиқаради.

29 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган Ғазо урушини Исроил тўхтатмоқчи эмас, Бош вазир Нетаняҳу бирор резолюция ёки бошқа босим ўзларининг олдиларига қўйган мақсадларига эришмагунларича уларни тўхтатолмайди, деб келмоқда.

19 феврал: Исроил Ҳамасга Рамазон ойигача муҳлат берди, Бразилия президенти уни Гитлерга қиёслади

Рафаҳда овқатини кутаётган қизча.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Рафаҳда овқатини кутаётган қизча.

Исроил огоҳлантиришича, Ҳамас Ғазода ушлаб турилган асирларни 10 мартгача озод қилмас экан, Рафаҳ шаҳрига ҳужум қилинади.

Исроил уруш кабинети аъзоси Бенни Ганц Ҳамасга Рамазонгача муҳлат берилишини айтди.

"Дунё билсин, Ҳамас лидерлари ҳам билсин - агар Рамазонгача асирларимиз уйларига қайтарилмаса, жанг ҳамма ерда, жумладан Рафаҳда ҳам давом этади", - деди собиқ Мудофаа вазири Ганц.

Бу йил мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи 10 мартда бошланади.

Бу Исроилнинг ўз қўшинлари Ғазо жанубидаги шаҳарга қачон киришлари бўйича берган илк ишораси бўляпти.

Рафаҳда Ғазонинг бошқа ҳудудларидан қочганлар билан бирга 1,5 миллион фаластинлик бошпана топган. Халқаро саҳнада у ерга ҳужум қилмаслик чақириқлари кучайган.

BBC

Аввалроқ, БМТнмен соғлиқни сақлаш бўйича агентлиги Исроил рейди ортидан Ғазодаги муҳим касалхона ишдан чиққанини билдирди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳужум ортидан Рафаҳ шимолидаги Хон Юнус шаҳрида жойлашган Нассер касалхонасига киришга рухсат ололмаганини айтди.

Касалхонага пайшанба куни бостириб кирган Исроил мудофаа кучлари уларда касалхонада Ҳамас гаровга олган исроилликлар ушлаб турилгани бўйича маълумот борлигини айтганлар.

Матбуот анжуманида гапирган Ганц Исроил "оддий аҳоли орасида талафотларни минималлаштириш йўлида Америка ва мисрлик шерикларимиз билан мувофиқликда тинч аҳолининг эвакуациясини рағбатлантиради" деди.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги шу кунгача 28 800 фаластинлик Исроил ҳужумларида ўлганини айтмоқда.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги шу кунгача 28 800 фаластинлик Исроил ҳужумларида ўлганини айтмоқда.

Рамазон ойи бошланишига уч ҳафта қолар экан, Рафаҳдан келаётган хабарларга кўра, баъзи одамлар Ғарб томон, яъни денгиз соҳилига кўчишни бошлаганлар, лекин аксар одамлар нима қилишни билмай ўз жойларида қолмоқда.

Миср ва бошқа араб давлатлари Исроилнинг бу ҳудудга ҳужуми кўплаб фаластинликларни Миср томон қочишга мажбурлашини қайта-қайта айтганлар. Миср буни истамайди.

Саудия Арабистони, агар Рафаҳ ишғол қилинса, "жуда жиддий оқибатлар" бўлишидан огоҳлантирди.

Ғазо бўлгасининг энг жанубий шаҳри бўлмиш Рафаҳда фаластинликлар оғир шароитларда яшамоқдалар.

Исроилнинг энг асосий иттифоқчиси АҚШ ушбу шаҳарга аниқ режасиз ҳужумни амалга ошириш "фожиа"га етаклашини айтди.

Холокостга қиёс

Лула Исроил амалиётларини Гитлернинг яҳудийларга қарши қирғинига қиёслади.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Лула Исроил амалиётларини Гитлернинг яҳудийларга қарши қирғинига қиёслади.

Айни дамда Бразилия президенти Исроилни Ғазода холокостни амалга оширишда айблаши ортидан Исроил ҳукуматининг ғазабига учради.

Президент Луис Инасио Лула да Силва Исроил ҳарбий амалиёти «юксак даражада тайёрланган армия ва аёллару болалар орасида» кечаётганини айтган.

Исроил ташқи ишлар вазири Луланинг сўзларини антисемитик деб тасвирлади ва уларни қайтариб олмагунча Исроилга киритилмаслигини билдирди.

Бразилиядаги яҳудийларнинг асосий ташкилоти ҳам Луланинг баёнотини қоралаган.

Эфиопияда ўтаётган Африка Иттифоқи саммитида гапирар экан, Лула шундай деган: «Ғазо бўлгасида фаластинликлар билан бўлаётган вазиятга тарихда параллел йўқ. Йўқ, аслида, Гитлер яҳудийларни ўлдирганда шундай бўлган».

«Бу аскарларнинг аскарларга қарши уруши эмас. Бу юксак даражада тайёрланган армия ва аёллару болалар орасидаги уруш», - деди Бразилия раҳбари.

Сўлчи сиёсатчи Ҳамасни 7 октябрда камида 1 200 одамни ўлдириши ва 253 исроилликни гаровга олишини қоралаган.

Аммо, ундан бери Ҳамас бошқарувчи Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги 28 800 фаластинлик, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлишини айтар экан, Бразилия президенти Исроил ҳужумларини танқид қилиб келмоқда.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002