Янгиликлар: Деярли бутун Қорабоғ аҳолиси чиқиб кетди - Видео Urush Dunyo Yangiliklar

Арманистоннинг Горис шаҳрига ўтган қорабоғлик арманлар

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 3 дақ

2 октябр

Арманистон расмийлари ва БМТ вакиллари хабар қилишларича, 1 октябр тунигача Қорабоғни 100 мингдан ортиқ аҳоли тарк этди.

Шу вақтгача Қорабоғ аҳолисининг сони 120 минг атрофида деб кўрилган.

Мухбирларнинг хабар қилишича, Қорабоғ пойтахти бўлган арманлар Степанакерт, озарлар Хонкенди деб атайдиган шаҳар буткул ҳувиллаб қолган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Кўчалар, хиёбонлар одамсиз, фақат дайди итларни кўриш мумкин.

Ўзини Тоғли Қорабоғ республикаси деб атайдиган раҳбарият номидан ўтган ҳафта баёнот эълон қилинди, янги йилдан бу республика тугатилиши хабар қилинди.

Бироқ расмийлар ҳозирча Қорабоғда қолишларини айтмоқдалар, ўтган ҳафта ёнилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш ва ёнғинни тергов қилиш, ушбу ҳодисада ҳаётдан кўз юмганлар жасадларини дафн қилиш, ярадорларни Арманистон ҳудудига ўтказиш ишлари билан банд бўлишларини айтишди.

БМТ вакиллари охирги кунларда 200 тача жасад Арманистонга олиб ўтилганини хабар қилдилар, улар орасида ҳам заправкадаги ёнғинда, ҳам 19 сентябр куни Озарбайжоннинг сўнгги ҳарбий амалиётида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг ҳам жасадлари бўлганлар.

БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги расмийлари Қорабоққа бордилар.

Улар Арманистон ҳукумати билан қорабоғлик арманларга шароит яратиш устида ишлашларини айтадилар.

Озарбайжон ҳукумати қорабоғлик оддий арманлар ўз уйларида яшайверсинлар, фақат Озарбайжон фуқаролигини қабул қилсинлар, дейди, бунинг учун реинтеграция жараёнини бошлаганини айтади.

Бироқ Озарбайжон бошқаруви остидаги келажак ҳаётидан хавотирда бўлган арманлар Қорабоғни ташлаб кетмоқдалар.

29 сентябр

Дунё тан олмаган Тоғли Қорабоғ республикаси тугатилади

Камаз юк автомобилини устига ўтириб олган одамлар

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Қорабоғдан беш кун ичида 65000 арман чиқиб кетгани хабар қилинмоқда

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси президенти Самвел Шахраманян 2024 йил 1 январидан республика тугатилиши ҳақидаги фармонни имзолади.

"2024 йил 1 январгача унинг идоравий бўйсунувидаги барча давлат муассасалари ва ташкилотлари тугатилиб, Тоғли Қорабоғ республикаси (Арцах) ўз фаолиятини тўхтатсин", дейилади фармонда.

Алоқадор мавзулар:

Ушбу ҳужжатда ёзилишича, Қорабоғ яшовчилари ҳудудда қолиш-қолмаслик қарорини "Озарбайжон Республикаси тақдим этган реинтеграция талабларидан келиб чиқиб" ўзлари қабул қилишлари мумкин.

Шу йил 19 сентябрида Озарбайжон Қорабоғ ҳудудида "маҳаллий характерда аксилтеррор тадбири" бошлаганини эълон қилди.

Mақсадлардан бири - "конституцион тартибни тиклаш" экани айтилди.

Тоғли Қорабоғ республикаси байроғи

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Дунё тан олмаган республика тугатилди

"Кенг миқёсли провакацияларнинг тўхтатиш", "ерларимиздан Арманистон қуролли кучлари бўлинмаларини сиқиб чиқариш ва қуролсизлантириш", ҳарбий тузилмаларни "нейтрализация" қилиш ва Озарбайжоннинг тинч аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида "минтақада маҳаллий миқёсда аксилтеррор тадбири бошланди", дея баёнот тарқатди Озарбайжон Мудофаа вазирлиги.

20 сентябрда ўзини Тоғли Қорабоғ республикаси қуролли кучлари деб эълон қилган қуроллилар Озарбайжон талабига кўнганлари, ўт очишни тўхтатишлари ҳақида эълон қилдилар.

21 сентябр куни Озарбайжон ҳукумати расмийлари тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси вакиллари билан учрашдилар, бунда Озарбайжон томони Қорабоғ яшовчиларини Озарбайжон конституцияси остидаги ҳаётга "реинтеграция қилиш масаласи" ҳам муҳокама этилгани хабар қилинди.

Озарбайжон ҳукумати, Қорабоғ тинч аҳолисига ҳеч қандай хавф йўқ, агар Қорабоғ арманлари хоҳласалар, ўз жойларида яшайверсинлар, дейди.

Бироқ Озарбайжон ҳукуматининг тинч аҳолига ҳеч ким тегмайди, деган сўзларига арманлар ишонмайдилар, улар Озарбайжон бошқаруви остидаги келажак ҳаётларидан хавотирдалар.

Xarita

24 сентябрдан Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин йўлагини Озарбайжон очди ва тинч фуқароларнинг чиқиб кетишларига рухсат берди.

28 сентябргача Қорабоғдан 65 мингдан ортиқ армани чиқиб кетгани ҳақида хабар бердилар Арманистон расмийлари.

Қорабоғнинг жами аҳолиси сони 120 мингни ташкил этади деб кўрилади.

27 сентябр куни Лочин йўлаги орқали Қорабоғдан Арманистонга ўтишга ҳаракат қилган Тоғли Қорабоғ давлат вазири Рубен Варданян қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди Озарбайжон.

Қорабоғ Озарбайжоннинг ҳудуди.

СССР замонида у Озарбайжон ССР таркибидаги Тоғла Қорабоғ автоном области бўлган.

СССР парчаланиши арафасида, 1988 йилги Сумгаит ҳодисалари ортидан озарилар ва арманилар ўртасидаги можаролар қуролли тўқнашувларга айланди.

1991 йили Қорабоғ автоном области ва бу вилоятга қўшни Озарбайжоннинг ҳудудлари ўрнида Тоғли Қорабоғ республикаси ташкил этилгани эълон қилинди.

Лекин Тоғли Қорабоғ республикасини БМТга аъзо бўлган бирорта давлат тан олгани йўқ.

Тоғли Қорабоғ можароси 1991 йилдан бери тингани йўқ, 1992—1994 йиллар орасида ва 2020 йилларда тўлақонли урушга айланиб кетди.

1990 йилларда Россия қўллаб-қувватлови билан Тоғли Қорабоғ арманлар назоратига берилди, бу тоғли ҳудудларда асрлар давомида яшаб келган озарилар ўз уйларини ташлаб қочиб Озарбайжондан бошпана топишга мажбур бўлдилар.

Озарбайжондаги ички қочқин озариларнинг сони бир неча юз минг кишини ташкил этади.

2020 йилги ҳарбий амалиётларидан кейин ўз ҳудудларини ўз назоратига олган Озарбайжон кенг миқёсли қайта қуриш ишларини бошлаган, Ўзбекистон Фузулий шаҳрида мактаб қуришга ёрдам берди.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002