Арманистон - Озарбайжон ўртасида нима бўлмоқда? Қурбонлар сони 100 нафарга яқин - Тоғли Қорабоғ, Янгиликлар

Сурат манбаси, Getty Images
Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги қақшатгич жангларнинг бир кечасида 100 яқин аскар ҳалок бўлган. Россия воситачилигида оташкесим битимига эришилган бўлса-да, икки томон бир-бирини ўт очишдан тўхтамаётганликда айбламоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян душанба тунидаги тўқнашувларда 49 аскари ҳалок бўлганини айтди, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги эса 50 нафар ҳарбий хизматчисини йўқотганини билдирди.
30 йил давомида икки қўшни давлат икки марта урушди ва майда тўқнашувлар мунтазам кузатилган.
Россия сешанба куни сўнгги тўқнашувда ўт очишни тўхтатишни сўраб орага кирганини айтди.
Арманистон ҳарбий ҳаракатлар тўлиқ тўхтамаса ҳам ўт очишлар сустлашганини айтиб чиқди. Кейинроқ Озарбайжон қўшниси томонидан бўлган "провакациялар"га муносиб жавоб берганини маълум қилди.
Можаро марказида Тоғли Қорабоғ минтақаси турибди. Халқаро тан олинган чегараларга кўра бу ерлар Озарбайжонники, аммо у ерда арманлар ҳам яшайди.
Маданий бўлиниш сиёсат доирасидан чиқиб чиқиб динга бориб тақалади. Арманистон асосан насронийлардан иборат, Озарбайжонда эса аксари мусулмонлар истиқомат қилади.
Икки давлат ҳам 1991 йилга қадар Совет Иттифоқи таркибида бўлган.
Тортишув 1980 -1990 ҳамда 2020 йилдаги 6 ҳафталик кенг қамровли урушга ва ўнлаб йиллар давом этаётган тўқнашувларга олиб келди
Сўнгги зўравонликларнинг келиб чиқишида икки давлат бир-бирини айбламоқда.

Арманистоннинг даъво қилишича, чегарадаги бир неча аҳоли масканлари қўшниси томонидан ўтга тутилган ва Арманистон ушбу провакацияга жавоб берган.
Озарбайжонга кўра, унинг инфратузилмалари биринчи бўлиб ҳужумга тутилган.
Подполковник Анар Эйвазовнинг айтишича, сўнгги ойлардаги ҳарбий ҳаракатлар "Арманистон йирик миқёсли ҳарбий провакацияга" тайёргарлик кўраётганини кўрсатади.
Тўқнашувлар душанба туни билан давом этган. Шундан сўнг расмий Москва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга келишилганини ва бу сешанба куни тонгда кучга киришини айтиб чиқди.
Арманистон давлат раҳбари Никол Пашинян "ҳарбий ҳаракатлар шиддати пасайган бўлса-да, Озарбайжон томонидан бир-икки ҳужумлар давом" этаётганни айтган.
Сешанба куни Озарбайжон томони "Арманистоннинг кенг-миқёсли провокацияси" туфайли аскарлари ҳалок бўлганини айтди ва Арманистонни Россия воситачилигида эришилган оташкесим битимини бузганликда айблади.
Франция президенти Эммануэл Макрон ўша куни Озарбайжон Президенти Роҳат Алиев билан гаплашиб, Арманистон билан "оташкесим режимига амалга қилиш"га чақирди.
Ҳарбий ҳаракатлар халқаро ҳамжамият томонидан қораланди. АҚШ Давлат котиби Антони Блинкен икки давлат раҳбарларига қўнғироқ қилиб муаммони тинч йўллар билан ҳал қилишга ва бундан кейинги тўқнашувларнинг олдини олишга чақирди.
Россия Арманистоннинг яқин ҳамкори, бироқ шу билан бирга минтақадаги йирик куч бўлгани учун ҳам иккала томон билан муносабатларни дастаклайди.
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Президент Владимир Путин воситачиликда "шахсан" иштирок этганини билдирди.
Озарбайжон билан яхши алоқаларга эга Туркия расмий Бокунинг позициясини ёқлаб чиққан кўринади.
Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Човушўғли "Арманистон иғво қилишни тўхтатиб, тинчлик музокараларига эътибор қаратиши керак"линигини айтди.
Душанба туни содир бўлган тўқнашувлар 2020 йилдаги можародан сўнг энг ҳалокатли бўлгани айтилмоқда. Ўшанда минглаб одам ҳалок бўлганди.
Уруш орага Россияга тушганидан сўнг тинган ва Арманистон босиб олган Тоғли Қорабоғ минтақасидан қўшинларни олиб чиқиши билан якунланганди.
Келишувлар натижасида Россиянинг қарийб 2000 нафар тинчликпарвар кучлари минтақага жойлаштирилганди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














