Шов-шувли янгилик: Чўчқа буйраклари биринчи бор одамда ишлаб кетди, пешоб ишлаб чиқарди... Dunyo Ilm-fan Yangiliklar

Cho'chqalar

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Чўчқанинг кўчириб ўтқазилган буйраклари илк бор инсон танасида сийдик ишлаб чиқаришни бошлади
    • Author, Николай Воронин
    • Role, Илм-фан масалалари бўйича мухбир

Тиббиётда инқилоб…

Алоқадор мавзулар:

Алабама Университети олимларининг жарроҳлик амалиёти иш берди.

Улар чўчқанинг ирсий жиҳатдан ўзгартирилган буйракларини инсонга кўчириб ўтқазишди.

Жарроҳлик амалиёти оиласининг розилиги билан "мия ўлими" ташхиси қўйилган беморда ўтказилди.

Амалиёт натижаси эса, шов-шувли бўлди, тиббиёт тарихига кирди.

Донор органлар инсон танасида биринчи бор нормал ишлаб кетди.

Чўчқанинг кўчириб ўтқазилган буйраклари сийдик ишлаб чиқаришга киришди.

Беморнинг танасини ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган заҳарли моддалардан тозалашни бошлади.

Ноёб жарроҳлик амалиётининг батафсил тавсифи илмий жамоатчилик томонидан баҳоланди ва шу ҳафта JAMA Surgery илмий журналида чоп этилди.

Ҳозирча бу ҳолат ягона.

Аммо у сурункали буйрак хасталигидан азият чекаётган ва трансплантацияга муҳтож ўн минглаб беморларга умид беради.

Чунки дунё бўйлаб донор органларга бўлган талаб таклифдан анча юқори.

Статистик маълумотларга кўра, айниқса, Қўшма Штатларда аҳвол оғир.

У ерда трансплантацияга эҳтиёжманд ҳар беш бемордан иккитаси ташхисдан кейин ўзига мос тушадиган донор органи топилмай, беш йил ичида вафот этади.

Jarrohlik amaliyoti

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Дунё бўйлаб донор органларга бўлган талаб таклифдан анча юқори

Тўғри, бу муваффақиятли деб аташ мумкин бўлган биринчи чўчқа буйрак трансплантацияси эмас.

Сўнгги бир неча йил ичида бунга ўхшаш жарроҳлик амалиётига икки бор уриниб кўрилган ва Би-би-си улар ҳақида ҳам хабар берган.

Жарроҳлик амалиётидан кейин беморнинг танаси донор органни бегона, деб рад этмаслиги учун чўчқа буйраклари махсус "ўстирилади".

Улар ирсий мослашув усули билан, таъбир жоиз, "инсонийлаштирилади".

Олимлар аввалига ДНК занжирида мутлақ чўчқаники бўлган (GTKO, CMAH, B4GALNT2, GHR) генларни топиб, "ўчиришади".

Кейин эса, уларнинг ўрнини инсонники бўлган олтита (CD46, CD55, CD47, THBD, PROCR, HMOX1) ген билан тўлдиришади.

Бироқ фақат бу сафар олимлар донор органнинг инсон танасида барча функцияларни бажариб, нормал ишлашини таъминлашга муваффақ бўлишди.

Бунақаси эса, шу пайтгача тиббиётда кўрилмаган.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002