Одам ва чўчқа чатиштирилди

Чўчқа ва инсон чатишмасидан яралган ҳомила.

Сурат манбаси, JUAN CARLOS IZPISUA BELMONTE

Сурат тагсўзи, Чўчқа ва инсон чатишмасидан яралган ҳомила.
Ўқилиш вақти: 1 дақ

АҚШ: Калифорнияда яратилган Химера ё "чўчқа-одам" ҳомиласи, инсондан кўра кўпроқ чўчқага яқин.

Унинг жисмидаги инсон тўқимаси бор-йўғи 0.001% холос.

Ҳали тўрт ҳафталик бўлган ҳомила тўлиқ муваффақиятни англатмайди.

Лекин тиббий мақсадда инсон аъзоларини ҳайвонларда етиштириш йўлида қўйилган муҳим қадам, дейилмоқда.

Ҳайвонлар ичида танаси ва ички аъзолари ҳажм ҳамда биологик жиҳатдан одамга яқин бўлгани учун чўчқа танланган.

Лекин уруғлантирилган 2075та ҳомиладан фақат 186таси ривожланган. Яъни эмбрионнинг яшаб кетиш даражаси жуда паст.

Одам ва чўчқа ҳомиласи, Видео лавҳа:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Айримлар буни ахлоққа зид тажриба, деб аташади.

Олимларга кўра эса, донорлар етишмаётган пайтда инсонлар учун зарур тана аъзоларини ўстириш жуда муҳим.

Шунингдек, "чўчқа-одам" инсоният юз тутиши мумкин бўлган янги касалликларни олдиндан илғаш ва бартараф этишда ҳам қўл келишига умид қилинаётир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг