Янгиликлар: Киевга қақшатқич ҳужум, Россия дрон ҳужумига жавоб бердими ва Зеленский Молдовада ‘ишламоқда’ Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

последствия атаки в киеве

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Бу Россиянинг ёз ҳисобидан биринчи ҳужуми. Аммо ўтган ойдагиси билан қўшиб ҳисобланса, ўн саккизинчиси

Ўлганлар бор. Россия қасос олдими?

Алоқадор мавзулар

Киевга ҳужум

Россия яна Украина пойтахтига зарба берди.

Ўтган тун Киев Россиянинг навбатдаги ракета ҳужумига учради.

Бу Россиянинг ёз ҳисобидан биринчи ҳужуми.

Аммо ўтган ойдагиси билан қўшиб ҳисобланса, ўн саккизинчиси.

Россиянинг сўнгги ҳужуми уч кишини ўлдирган, яна 14 нафарини яралаган. Бир бола ҳам тан жароҳати олган.

Хабарларга кўра, қурбонлар орасида 11 яшар қизалоқ ва унинг онаси ҳам бор. Учинчи қурбон ҳам аёл киши бўлган.

Нима бўлди?

Kiyevga hujum

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Украина томонига кўра, Россия фуқаролик ва муҳим инфратузилма объектларини нишонга олган

Украина томонининг маълум қилишича, Россиянинг барча ракетасини уриб туширишган.

10 та "Искандар-М" ва учта "Искандар-К" русумидаги ракетасини вайрон этишган.

Ракеталар қолдиқлари эса, Киевнинг учта туманига келиб тушган.

Одамлар Деснянск туманида нобуд бўлишган.

Ракета қолдиқлари болалар шифохонаси ва кўп қаватли турар-жой биносига келиб урилган, портлаш кучи унинг айвонини ҳам кўчириб туширган.

Бундан ташқари, иккита мактаб ва бир полиция бўлимига ҳам зиён етган.

Ракета қолдиқлари Киевнинг Днепр ва Дарницкий туманида ҳам вайронагарчиликларга сабаб бўлган.

Украина томонига кўра, Россия фуқаролик ва муҳим инфратузилма объектларини нишонга олган.

Россия Мудофаа вазирлиги Киевга қаратилган сўнгги ҳаво ҳужуми юзасидан ҳозирча бирор бир расмий баёнот билан чиқмаган.

Би-би-си эса, уруш шароитида ҳар икки рақиб томоннинг даъволарини мустақил манбалар орқали тезкор тасдиқлашга имконсиз.

Белгород вилояти губернаторининг даъво қилишича, Шебекино шаҳри бир куннинг ўзида иккинчи бор ялпи ҳужумга тутилган.

У келтираётган рақамларга ишонилса, ҳужум оқибатида саккиз киши яраланган.

Аммо, шунинг баробарида, вилоят масъуллари Украина Қуролли кучлари чегара яқинида "илгарилагани"ни рад этишган.

Фақат "жанг садолари" келаётганини айтишган.

Зеленский Молдовада

Ukraina prezidenti

Сурат манбаси, .

Россиянинг сўнгги ҳужуми Украина президенти Молдовада бўлган бир пайтда юз берган.

Володимир Зеленский Европа Сиёсий ҳамжамиятининг самитида иштирок этиш учун Молдовага келган.

"Бугун Молдовада ишлаяпмиз. Европа Сиёсий ҳамжамиятининг саммитида қатнашаяпмиз. Кўплаб икки томонлама учрашувлар ўтказилаяпти. Қирувчи самолётлар ва Patriot ҳаводан мудофаа тизими коалициясини тузиш таклифидамиз. Европа Иттифоқи ва НАТО - тинчлик формуласи. Буларнинг ҳаммаси келажагимизни ҳимоя қилиш учун", - деб айтган Украина президенти.

Таҳлилчиларга кўра, Москва узоқ кутилаётган қарши ҳужумлари олдидан Украинанинг ҳаводан мудофаа тизимини заифлаштириш ва ишдан чиқаришни мақсад қилган.

Украина эса, жорий пайтда Ғарбнинг энг замонавий русумдаги ҳаводан мудофаа тизимларига эга.

Россиянинг устма-уст ҳаво ҳужумлари манзарасида Украина президенти АҚШ ўзларига берган "Patriot"ни мақтаб ҳам чиққан.

Қасос амалими?

Россиялик терговчилар

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Россия томони Москва шаҳри ва вилоятига қилинган дрон ҳужумларида ҳам Украинани айблаган

Шу ҳафта бошида эса, Россия пойтахти ва Москва вилояти Украина уруши манзарасида илк бор ялпи дрон ҳужумига тутилган.

Янгилик халқаро миқёсда сарлавҳаларга чиққан, бутун дунёнинг диққат-эътиборини ўзига тортган.

Воқеаларнинг кутилмаган ривожига Россия президентининг шахсан ўзи муносабат билдирган.

Украина буни ўзларини "қўрқитиш" мақсадида қилганини айтган.

Россия томони Москва шаҳри ва вилоятига қилинган дрон ҳужумларида ҳам Украинани айблаган, аммо расмий Киев рақибининг айни мазмундаги даъволарини изчил равишда рад этиб келади.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002