Охирзамон секс зиёфат қиламиз – Украинлар Путиннинг ядровий таҳдидига қандай жавоб беришди? Ukraina Dunyo Yangiliklar

Two couples stare at a mushroom cloud

Сурат манбаси, Getty Images

    • Author, Диана Куришко
    • Role, BBC Украина
  • Ўқилиш вақти: 5 дақ

Россия Украинага ядровий ҳужум қилиши эҳтимоли бутун дунёда асосий сарлавҳаларга айланди. Бироқ муқаррар қиёмат ҳақидаги фикр украиналикларни қўрқитмади, аксинча янги ғояга туртки берди - секс зиёфатга йиғилиш. Агар бу ҳаётингизнинг сўнгги лаҳзаси бўлса, нега уни секс билан ўтказмаслик керак?

Алоқадор мавзулар:

Қандай қилиб тўпланиш мумкинлиги ва барча фантазияларни амалга ошириш ҳақидаги мемлар Интернет ижтимоий тармоқларини тўлдирди.

Би-би-си Украина хизмати ижтимоий тармоқларда учрашиш учун энг яхши жой деб тавсия қилинган ерга борди ва кейин психологдан ушбу мавзунинг оммалашгани сабабини тушунтиришни сўради.

Ҳаммаси қандай бошланди?

Шекавица тарихий Киевдаги тепалик
Сурат тагсўзи, Шекавица тарихий Киевдаги тепалик

Ҳаммаси ижтимоий тармоқлардаги махфий суҳбат ҳақидаги постдан бошланди, унда одамлар аллақачон Киевнинг тарихий марказидаги Шекавица тепалигида жинсий зиёфатга ҳозирлик кўраётгани айтилган эди.

Тепалик Киевнинг афсонавий асосчиларидан бири - Кий, Шек ва Хорив номи билан аталган ва ҳар доим халқ эртаклари учун мавзу бўлиб келган.

Жулия МакГаффи биринчилардан бўлиб Шекавицадаги зиёфат ҳақида ёзди.

Унинг сўзларига кўра, кўпчилик унинг Facebook'даги постларига "бораман" деб жавоб беришган.

Шундан сўнг, кўплаб мемлар ва зиёфатнинг режалари ва тафсилотлари муҳокама қилинди. Шекавица сўзи Google қидирувида кўпайди.

Ижтимоий тармоқларда одамлар қандай қилиб катта портлашсиз жинсий алоқа қилишлари мумкинлиги ҳақида ҳазил қилишни бошладилар.

Айрим фойдаланувчилар ҳам зиёфатга қўшилиш учун тепада жой етмай қолмасмикан деб, хавотирланиб, Киевнинг бошқа қўшни тепаликларига диққат билан қарай бошладилар.

Одамлар иштирокчиларнинг ёшини муҳокама қилишди, секс зиёфат қоидалари ҳақида ҳазил қилдилар, яқин атрофдаги машиналар жойлари ва болаларга ким қараши масаласини ҳам муҳокама этдилар.

Ўтказиб юборинг X пост , 1
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 1

"Шекавицадаги оргия - Украина ёнаётган одам" ва "Шекавица - фақат ошиқлар омон қолишди", деб ёзишди Интернет ижтимоий тармоқлари фойдаланувчилари.

Машҳур иллюстратор Александр Грехов Жон Траволтанинг gif суратини ортда қолдирадиган мем яратди. "Сиз Шекавицага келганингизда у ерда ҳеч ким йўқ эди", дейилади сарлавҳада.

Ўтказиб юборинг X пост , 2
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 2

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Шекавицага қандай боришни сўрамоқда, секс зиёфатга бағишлаб шеърлар ёзилмоқда ва таниқли украиналик ошпаз Евгений Клопотенко зиёфат меҳмонлари учун рецептлар таклиф қилди.

Зиёфатда қатнаша олмайдиганлар учун улар онлайн трансляцияни ваъда қилишди.

Риэлторлик агентликлари яқин атрофдаги кўчаларда ва тепаликка қараган офисларда ижарага квартиралар таклиф қилишди.

Секс дўконлар «Шекавица» промо сўзи бўлган маҳсулотларга чегирмалар беради.

Украинанинг йирик чакана савдо тармоғи Силпо потенциал харидорларга машҳур тепалик яқинидаги супермаркетларини эслатмоқда.

Сарлавҳада шундай дейилган: "Агар сиз Киевда Шекавицага борадиган бўлсангиз, биз яқинмиз. Жой ҳаммага етади".

Ўтказиб юборинг X пост , 3
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 3

Бу ғоя Украинанинг бошқа шаҳарларидаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида тезда тарқалди ва кўпчилик Лвов, Полтава ва Одессада ҳам шундай зиёфатлар режалаштирилганми ёки йўқли ҳақида қизиқди.

Афсонавий тепаликни қутқаришга бағишланган Facebook саҳифаси ядровий зарбани кутмасликка ва дарҳол Шекавицага боришга чақиради.

Секс-зиёфат соат нечада бошланади?

Шекавицага кириш
Сурат тагсўзи, Шекавицага кириш

Шекавица тепалигининг жойлашуви секс зиёфатнинг эҳтимолий айрим иштирокчиларини чўчитиши мумкин.

Сиз чўққига икки йўл билан чиқишингиз мумкин - жуда тик қиялик ва сирпанчиқ тор йўл бўйлаб Киевнинг тарихий кварталидаги Подол орқали ёки Олеговская кўчасидан гаражлар бўйлаб, тор деворлар орқали ўтиш.

Тоғ ёнбағирлари анча романтик сариқ гуллар билан қопланган. Иккита хоч ва дарахтларга осилган будда дуолари ёзилган ранг-баранг қоғоз парчалари ўлимдан кейин ҳаёт тугамаслиги мумкинлигини эслатади.

Шекавицада секс учун инфратузилма мавжуд эмас, аммо бу жой ядровий портлашдан олдинги сўнгги дақиқаларни ўтказиш учун жуда боп бўлиши мумкин.

Белдан баланд ўтлар чақирилмаган гувоҳларнинг қизиқувчан кўзларидан ишончли пана қилади ва агар тик турсангиз, Подилнинг ажойиб панорамасини кўрасиз.

"Мен бу ерга баланд пошнали пойабзалда келишни тавсия этмайман", дейди Настья. У Шекавицага уч курсдоши билан келган талаба.

Сиз зиёфат учун шу ердамисиз? Би-би-си ҳазиллашиб улардан сўради.

"Келинг, Настьяни жўнатвориб, бошлайлик, - деб ҳазиллашди болалардан бири. - Зиёфат йўқ, биз бу ерга биологияни ўрганиш учун келдик", деб туриб олди у халтасидан дарслик чиқариб (гарчи ён чўнтагида бир шиша пиво кўринса ҳам).

Талабалар эҳтимолий иштирокчиларига қандай маслаҳат беришади? Ўзингиз билан чойшаб олиб келинг, дейди йигитлардан бири: Шекавица нам бўлганда, табиат билан бирлик таассуротлари расво бўлиши мумкин.

Яна бир маслаҳат, майсада ётмаслик учун эрта етиб боринг, лекин тепалик тепасида айлана, учбурчак ва квадрат кўринишидаги мураккаб бетон конструкцияни ушлаб туринг - шу ерда тўртта ёш турганди.

Шекавица тепалиги

Тепаликдаги бошқа ўткинчилар орасида ёнма-ён юриб, йигитнинг чўнтагидаги телефондан мусиқа тинглаётган жуфтлик бор: бир наушник қизнинг қулоғида, иккинчиси йигитникида.

Биз "Хайрли кун! Оргияга келдингизми?" деб сўраганимизда иккиси бирдан жавоб берди, аммо қарама-қарши. «Ҳа!» - дейди йигит жилмайиб. «Йўқ!» - дейди қиз ажабланиб.

Қиз бу ерлик эмас, у Киевга бир неча соат олдин келган, йигит эса унга шаҳарни кўрсатаётган дўсти.

Афсонавий тепаликнинг вайрон бўлиши ҳақида аввалроқ муҳокама қилган Шекавица Facebook ҳамжамияти обуначиларни тепаликка уни кўриш учунгина боришни тавсяи қилади.

Аммо бу жой бироз эътибор талаб қилади, чунки тоғ ёнбағрида сочилган ахлат ва бўш шишаларни кўришингиз мумкин.

Яланғоч фотосуратлар, чучваралар ва борш

Шекавица тепалиги
Сурат тагсўзи, Шекавица тепалиги

Telegram'да қиёмат секс зиёфатлари режалаштирилган бир нечта каналлар пайдо бўлди.

"Украина менталитетида севги, секс ва хавф-хатарда омон қолиш учун режалар тузиш бор. Кўнгил очиш имкони бўлса, нимадан ташвишланасиз?» - дейди Киевда яшовчи Анна.

У ҳозирда 10 000 дан ортиқ обуначиларга эга, кўплаб ҳазиллар ва яланғоч фотосуратларга бўлган энг машҳур оргия каналларидан бирини очди.

Одамлар борш ва чучварадан иборат Украина миллий таомлари фотосуратлари, уй ҳайвонлари фотосуратлари, шунингдек, мемлар ва яланғоч фотосуратларни жойлаштирадилар.

Соатига мингга яқин хабар жойланади.

"Секс зиёфатсиз ядро зарбасидан кўра, бундай зарбасиз зиёфат яхшироқ", деб шарҳлайди фойдаланувчилар ҳазил билан.

Гуруҳ аъзолари орасида "Мудофаа вазирлиги", "Украина хавфсизлик хизмати" ва "Ҳарбий комиссарлик" номлари билан аккаунтлар мавжуд.

"Суҳбат Украина оптимизмини акс эттиради. Бу бизнинг бардошимиз ва чидамлилигимиз ҳақидадир», - дейди Анна.

Эрос ва Танатос

"Бизни ҳаётда ҳаракатга келтирадиган нарса - Эрос ва Танатос. Биринчиси, жинсий алоқа билан боғлиқ бўлган ҳамма нарса, иккинчиси эса ўлим билан», дейди Марианна Ткалич, психология бўйича фалсафа доктори.

Психолог Шекавица феноменининг машҳурлигини ва секс зиёфат ҳақидаги жуда кўп ҳазилларни биз ҳеч нарса қила олмайдиган вазиятда ҳимоя механизми эканлиги билан изоҳлайди.

Шекавица тепалиги

"Ядро зарбаси ўлимдир. Биз буни назорат қила олмайдиган вазиятда биз унга таъсир қила олмаймиз, фақат кузатамиз, ҳазил қандайдир тарзда тинчланишга ва қўрқувни йўқ қилишга ёрдам беради. Шунинг учун ҳазиллар жуда кўп", дейди доктор Ткалич.

"Агар ҳеч ким ҳодисадан қандай қилиб пул ишлашни ёки #Shchekavytsia мавзули тадбирларни ташкил қилишни ўйламаган бўлса, бу катта йўқотиш бўлади", - деб шарҳлайди одамлар Twitter'да.

Эслатма: Би-би-си ушбу мақоладаги ташқи ҳаволалар мазмуни учун масъул эмас.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek