Биометрик паспорт олиш муддати "узайтирилди"

Сурат манбаси, bbcuzbek
Ўзбекистонда биометрик паспорт олиш учун берилган муддат 2018 йилнинг 1 июлигача узайтирилди.
Бу ҳақида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими вакили Тошкентда чоп этилувчи Газета.уз сайтига хабар берган.
Сайтнинг ёзишича, айни идоранинг бошқа бўлимлари ҳам мазкур хабарни тасдиқлашди.
Айтилишича, паспортларни алмаштириш муддатининг узайтирилгани келгуси кунларда расман эълон қилинади.
Ўзбекистон президентининг 2010 йил 29 декабрида имзо чеккан фармонига биноан, биометрик паспортлар 2011 йил 1 январида тадбиқ этила бошлаган ва уларни олиш муддати 2015 йил охиригача якунланиши кўзда тутилганди.
Давлат расмийсининг газета.уз сайтига айтишича, 2015 йил охиригача паспортини алмаштира олмаган фуқароларга жарима солинмайди.
Ўтган йилнинг июлидан Ўзбекистон фуқаролари хорижга фақат биометрик паспортлар билан чиқа оладилар.
Ҳукуматнинг билдиришича, биометрик паспортлар сохталаштиришни бартараф қилиш, чегарани кесиш жараёнида шахсни аниқлаш усулларини такомиллаштириш ва халқаро парвозлар самарасини ошириш йўлида тадбиқ этилмоқда.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












