Ўзбек китобхони нима ўқимоқда?

Сурат манбаси, none

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Лондонда "Очиқ Марказий Осиё" китоб форуми ва адабиёт фестивали ниҳоясига етган.

2012 йилдан бери ўтказилаётган ушбу фестивалда собиқ шўро давлатларидан ўнлаб ёзувчилар иштирок этишди.

Айни муносабат билан ўнлаб асарлар инглиз тилига ўгирилган.

Мақсад-минтақа адибларининг асарларини халқаро саҳнага олиб чиқиш.

Лекин минтақанинг ўзида, хусусан, Ўзбекистонда китобхонлар ҳозирда қандай асарларни ўқишмоқда?

Уларнинг адабий қизиқишлари қайси йўналишда ривожланмоқда ва умуман қай даражада?

Куни кеча Тошкентда мамлакатдаги энг йирик китоб дўкони очилгани ҳақида хабар берилган.

Бу китобхонликка қизиқиш ҳануз баланд эканлиги ва бир вақтлар жаҳонда энг кўп китоб ўқувчи халқ дея тақдим этилган даврлардаги анаъаналар сақланиб қолганлигини англатадими?

Бу саволлар борасида фикр юритиш учун Би-би-си Ўзбек хизмати шоир ва таржимон Обид Аъзамни суҳбатга тортди.

Унинг айтишича, шахсий кузатувлари Ўзбекистонда китобхонлик даражаси анчайин тушганлигини кўрсатмоқда.

Лекин айни вақтда диний адабиётларга қизиқиш анчайин баланд.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio