Тўй ўтказиш учун қонун керакми?

Сурат манбаси, bbc

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Рамазон ойи тугаши билан Ўзбекистонда тўйлар бошланиб кетади.

Яқинда тарқалган хабарларга кўра, Қашқадарё вилоятидаги туманлардан бирининг ҳокими туман ҳудудида тўй тадбирларини ўтказишни тартибга солиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Қарорга мувофиқ, тўй-ва маросимлар “шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчилик” билан ўтказилаётгани сабаб тартибга солиниши керак.

Жумладан, тўй тадбирларининг вақти белгиланиши, машиналар карвонида автолар сони тўрттадан ошмаслиги кераклиги қайд этилган.

Бироқ бундай қарор ва чекловлар қанчалик самарали натижа бериши мумкин?

Ўзбекистонда никоҳ маросимларида ортиқча сарф-харажатларни чеклаш кераклиги ҳақида кўп гапирилади ва гапирилмоқда.

Самарқандлик журналист-блоггер Тошпўлат Раҳматуллаев билан суҳбат.