Дайжест. Россия-Ўзбекистон, мигрантлар: 'Бир-бирининг устида ухлаш'да айбланган ўзбеклар, Қозоғистон Россиядан ўзадими? Сўкинмайдиган фаррошларни ким мақтади? Video O'zbekiston Rossiya yangiliklar

Қурилиш сатҳи

Сурат манбаси, courtesy

Ўқилиш вақти: 2 дақ
  • Қозоғистон нимаси билан муҳожирларни тортаяпти?
  • Ертўладаги ўзбеклар учун полиция чақирилди
  • Муҳожирлар сўкинмайдими ё сўкинсаям руслар тушунмайдими?
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Масофа ва тил яқинлиги

Айни дамда Қозоғистондаги меҳнат муҳожирларининг асосий қисми Ўзбекистон фуқаролари эканлиги маълум қилинди.

Пандемияга қадар бу мамлакатдаги Ўзбекистон фуқароларининг сони 360 мингга яқин эди.

Коронавирус пандемияси сабабли чегаралар ёпилганига қарамай, январь ойида мамлакатда 209,3 минг ўзбекистонлик ишлаган.

Бу рақамни Ўзбекистон иқтисодиёт ва қашшоқликни камайтириш вазирлиги маълумотлари тасдиқлайди.

Қозоғистон

Сурат манбаси, GETTY IMAGES/ANADOLU AGENCY

Қозоғистонга ишлаш учун келаётган иккинчи йирик меҳнат муҳожирлари гуруҳи қирғизлардир.

Январь ойида Қирғизистон давлат миграция хизмати 35 минг фуқароси Қозоғистонда ишлаётганлигини тахминлади.

Шунингдек, пандемияга қадар Тожикистондан келган меҳнат муҳожирлари сони 14 мингдан зиёд бўлган.

Марказий Осиё мамлакатларидан келган муҳожирлар Қозоғистон анча яқинроқ эканлигини тушунтиришмоқда.

Халқларнинг тиллари ва маданияти кўпроқ ўхшашдир. Ишлашга рухсат олиш учун шартларни бажариш ҳам Россияга қараганда анча осонроқ.

Айниқса, Россиядан фарқли ўлароқ, Қозоғистонда мигрантларга нисбатан нафрат, камситиш ва миллатчиликка оид жиноятлар кам учраши айтилади.

"Бир-бирининг устида ухлаш"

Қўлбола ётоқхона

Сурат манбаси, courtesy

Иркутскдаги иккита кўп қаватли уйнинг ертўласига 87 нафар муҳожир жойлашди.

Бу уйларнинг яшовчилари бундан ғазабланиб, полиция чақиришди.

Ертўла дейиш у қадар тўғри бўлмас, чунки у ер косметик таъмирланган, шароитли ва яхши ёритилган подвалдаги офислар учун бинолар, деб ёзади маҳаллий нашрлар.

Хабарга кўра, ертўла ҳақиқий ётоқхонага айлантирилган.

Ичкарида душ хонаси, ювиниш ва ҳожатхона мавжуд.

Йўлагида кетма-кет овқат пишириш учун тўртта газ плитаси бор, столларда идиш-товоқлар қўйилган.

Ишчилар деярли бир-бирининг устида, тахталардан қурилган икки қаватли каравотларда ётишади.

"Биз бугун Ўзбекистондан учиб келдик", - Биз Иркутскда квартиралар қурамиз. Бизни бу ерга қурилиш компанияси жойлаштирди, - дея тушунтиришган мигрантлар маҳаллий матбуотга.

Маҳаллий аҳолига бу ёқмаган ва полиция чақиришган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари келиб, Ўзбекистондан келган барча муҳожирларни маҳкамага олиб кетган.

Ҳуқуқларини билмаслиги яхши

Россиядаги фаррош мигрант

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Москваликларнинг тан олишича, фаррош муҳожирлар сўкинмаслиги билан яхши.

Айни дамда пойтахтга 300 минг атрофида меҳнат мигрантлари етишмаяпти.

Бу, айниқса, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида жуда сезиларли.

Россия 300 минг бўш ўринларини маҳаллий аҳоли вакиллари билан тўлдиришга уринди.

Ахир, статистика бўйича бу мамлакатда 4,6 млн ишга яроқлию ишламайдиган одам бор.

Маҳаллий нашрлар нима учун иш берувчилар меҳнат мигрантларини ишлатишни маҳаллий аҳоли вакилларидан афзал кўришларини ўрганишди.

Маълум бўлишича, фаррош муҳожирлардан шикоят кам тушаркан.

Уларнинг кўпчилиги рус тилини яхши билишмайди, сўкинишмайди ва итоаткор.

Яна бир сабаб - иш ҳақи. Мигрантларга маҳаллий аҳолига нисбатан кам маош тўланади ва мигрантлар қўшимча ишлаган соатлари қўшимча пул сўрамайди.

Улар яна Россия Меҳнат кодексини билмайди, ўз ҳуқуқини талаб қилмайди.

Энг аҳамиятли сабаблардан бири сифатида уларни жойлаштириш экани айтилади.

Маълум бўлишича, россиялик ишчи иш берувчидан яхши жой талаб қилса, меҳнат муҳожири "койко-место"га ҳам кўниб яшайверади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek