Футбол, сир очилди: Ким Месси ва ким Рональдуга овоз берганди?

Сурат манбаси, BBC World Service
Агар, гапнинг индаллосидан бошласак, Криштиану Рональду Лионель Месси, Месси эса, Рональду учун овоз бермаган.
Бу ҳақда қатъий хулоса чиқаришга эса, расмий овоз бериш натижалари далолат қилмоқда.
Бу натижаларнинг яна қандай кутилмаган жойлари бор экан, деб қизиқаётган бўлсангиз, шошманг: Камерун миллий терма жамоаси сардори Фил Суяги қирғоғи юлдузи Яхё Турега, Бразилиянинг номдор ҳимоячиси Тиаго Силва Хитой миллий терма жамоаси Бош мураббийи ва Гранада матбуоти қизил иблислар ҳужумчиси Робин ван Персига овоз беришганига нима дейсиз?
Хуллас, куни-кеча Швейцариянинг Цюрихида бўлиб ўтган бу йилги жаҳон футболи зўрларини аниқлаш маросимининг расмий овоз бериш натижаларини ўқиб, мазза қилишингиз тайин.
Кучлиларнинг кучлилари учун эса, 184 та миллий терма жамоа Бош мураббийлари, сардорлари ва халқаро оммавий-ахборот воситаларининг 173 вакили овоз беришган.
Сиз ҳам назар ташлаб боқинг-чи, дунё футболининг энг зўрларига овозлар қанчалик холисона берилган экан, шундай қилиб бошладик:
Юқори ўнлик наздидаги энг зўрлар:
Испания миллий терма жамоаси (ФИФА таснифида 1-ўрин):
Икер Касильяс (сардор) – Криштиану Рональду, Франк Рибери, Арьен Роббен
Висенте Дел Боске (Бош мураббий) – Xaви, Андрес Иньеста, Рибери
Олмония миллий терма жамоаси (ФИФА таснифида 2-ўрин):
Филипп Лам (сардор) – Рибери, Рональду, Лионел Месси
Аргентина миллий терма жамоаси (ФИФА таснифида 3-ўрин):
Лионел Месси (сардор) – Иньеста, Хави, Неймар
Алехандро Сабелья (Бош мураббий) – Месси, Рибери, Рональду

Сурат манбаси, BBC World Service
Колумбия миллий терма жамоаси (ФИФА таснифида 4-ўрин):
Марио Йепес (сардор) - Радамел Фалкао, Рибери, Месси
Хосе Пекерман (Бош мураббий) – Фалкао, Месси, Златан Иброҳимович
Португалия миллий терма жамоаси (ФИФА таснифида 5-ўрин):
Криштиану Рональду (сардор) – Фалкао, Гарет Бейл, Месут Ўзил
Паулу Бенту (Бош мураббий) – Криштиану Рональду, Фалкао, Роббен
Уругвай миллий терма жамоаси (ФИФА таснифида 6-ўрин):
Диего Лугано (сардор) – Луис Суарез, Эдинсон Кавани, Месси
Оскар Табарез (Бош мураббий) – Франк Рибери, Месси, Рональду

Сурат манбаси, BBC World Service
Италия миллий терма жамоаси (ФИФА таснифида 7-ўрин):
Жанлуижи Буффон (сардор) – Андреа Пирло, Рональду, Месси
Клаудио Че́заре Пранде́лли (Бош мураббий) – Пирло, Филипп Лам, Роберт Левандосвий
Швейцария миллий терма жамоаси (ФИФА таснифида 8-ўрин):
Инлер Гёкхан (сардор) – Рональду, Месси, Рибери
Голландия миллий терма жамоаси (ФИФА таснифида 9-ўрин):
Робин Ван Перси (сардор) – Роббен, Ибраҳимович, Рональду
Луи Ван Гал (Бош мураббий) – Рибери, Томас Мюллер, Роббен

Сурат манбаси, BBC World Service
Бразилия миллий терма жамоаси (ФИФА таснифида 10-ўрин):
Тиаго Силва (сардор) – Месси, Ибраҳимович, Рональду
Луиз Фелипе Сколари (Бош мураббий) – Рональду, Месси, Ибраҳимович
Истисно тариқасида:
Англия миллий терма жамоаси (ФИФА таснифида 13-ўрин):
Стивен Жеррард (сардор) – Рональду, Месси, Суарез
Рой Хожсон (Бош мураббий) – Рональду, Иброҳимович, Робин ван Перси
Осиё қитъаси вакиллари кимга овоз беришди?
Агар Ўзбекистондаги футболга ихтисослашган uff.uz интернет нашрининг ЎФФ Твиттер аккаунтига таянганини айтиб, берган хабарига асосланса:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси (ФИФА таснифида 65 -ўрин):
Сервер Жепаров (сардор) – Месси, Рональду, Ибраҳимович
Миржалол Қосимов (Бош мураббий) – Франк Рибери, Иброҳимович, Месси
Қувайт миллий терма жамоаси (ФИФА таснифида 105-ўрин):
Бадер ал Мутава (сардор) – Месси, Ўзил, Хави
Баҳрайн миллий терма жамоаси (ФИФА таснифида 110-ўрин):
Энтони Ҳадсон (Бош мураббий) – Бастиан Швайнштайгер, Пирло, Ўзил
Энг сўнггида эслатиб ўтиш жоизки, якуний рўйхатда қолган уч футболчи(Криштиану Рональду, Лионел Месс ива Франк Рибери) орасидан "Жаҳоннинг энг қойилмақом ўйинчиси" мақоми бу йил Португалия ва "Реал" Мадрид) юлдузига насиб этди. Кетма-кет тўрт бор "Дунёнинг энг кучли ўйинчиси" бўлган Лионел Месси эса, оламшумул рекорд ўрнатиб, тарихга кириш имкониятидан мосуво қолди.








