|
Дунё менинг нигоҳимда | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Дунё мудом ҳаракатда. Унда кечаётган ҳар қандай ўзгариш, ҳар қандай янгиланишларнинг инсоният тақдирида, инсонлар тақдирида изсиз кечмаслиги аниқ. Бугун дунёнинг қайсидир бир бурчагида кимдир қуролли низолар, яна қай бир қиррасида табиий офатлар, бошқа бир бурчида эса, ижтимоий-иқтисодий беқарорликлар гирдобида. Кимлардир иқтисодий фаровонликдан баҳраманд бўлса, яна бирлари қашшоқлик азобидан азиятда...Дунёнинг қай бир қисмида бўлманг, сизнинг ҳаётингиз қандай кечмоқда? BBCUzbek.com нинг янги лойиҳаси қаҳрамонлари бугунги кун ҳаётини яшаётган ана шундай инсонлардир. Марҳум Майкл Жексонни хотирлаб... "Поп мусиқаси қироли" Майкл Жексон Лон-Анжелесдаги уйида 50 ёшида ҳаётдан кўз юмган. Хабарларга кўра, Майкл Жексон юрак хуружига учраган. Унга ёрдамга келган шифокорларнинг қўлларидан ҳеч бир иш келмаган. Майкл Жексоннинг яқинлари, дўстлари, ҳамкасблари ва мухлислари унинг ўлими ҳақида:
Жермэйн Жексон, акаси: "Менинг укам, афсонавий поп мусиқаси қироли Майкл Жексон 25 июн куни соат 14:24да оламдан ўтди. Юраги уришдан тўхтаган пайтда Майкл ўз уйида эди. Оиламиз оммавий-ахборот воситалари вакилларидан биз учун оғир бўлган ушбу паллаларда туйғуларимизни ҳурмат қилишларини сўраймиз. Аллоҳ сенга ёр бўлсин, Майкл. Мен сени жонимдан ортиқ кўраман". Мадонна, қўшиқчи: "Мен ўзимни йиғлашдан тия олмайман. Мен ҳар доим Майкл Жексонга қойил қолиб келганман. Дунё ўзининг энг буюк санъаткорларидан бирини йўқотди. Бироқ унинг мусиқаси абадий яшайди. Мен Майклнинг уч фарзанди ва яқинларига чуқур таъзияларимни изҳор этиб қоламан. Худо уни ўз паноҳида асрасин". Селин Дион, қўшиқчи: "Мен Майклнинг ўлимидан шокдаман. Мен бундай фожеани кўтара олмайман. Мен Майкл Жексонни бутун ҳаётим давомида ардоқлаб келганман. У нафақат иқтидорли, балки ноёб ва даҳо инсон ҳам эди. Бу даҳшатли йўқотиш. Унинг ўлими Кеннеди ёки Элвис Преслининг дунёдан кетишларини эслатади. Мен Майклнинг яқинларига ўз ҳамдардлигимни изҳор этиб қоламан. Бу ақлга сиғдириб бўлмайдиган бир жудоликдир". Шер, қўшиқчи "Майкл Жексоннинг ўлимига оид хабарни эшитиб, миллионлаб туйғулар гирдобида қолдим. Бу мен учун кутилмаган бир хабар бўлди. У буюк қўшиқчи эди. Қобилиятни инсонга Худо беради. Майкл ҳали болалик пайтиданоқ ҳеч кимга ўхшамаган эди. Унинг ноёб истеъдод эгаси эканлиги шундоққина сезилиб турарди. Майкл Жексон ўзига хос ва кишиларнинг юракларига кириб бора оладиган хонанда эди". Куинси Жонс, продюсер: "Майкл Жексоннинг ўлимига оид хабар мени тамом қилди. Тилим калимага келмай қолди. Қанақадир илоҳий куч бизни боғлаб турарди ва худди шу нарса 80-йилларда эришган ютуқларимизга ёрдам берди. Ҳозирга қадар ўша қўшиқлар бутун дунё бўйлаб янграб келади. Чунки улар қобилият, дид ва маҳоратнинг ноёб уйғунлиги ҳосиласи эди. Мен бугун кенжа биродарим ва юрагимнинг бир парчасини йўқотдим". Лиза Мари Пресли: "Менга шунчалик оғир ва аламлики, ҳатто ҳис-туйғуларим чалкашиб ҳам кетди. Мен унинг фарзандларидан ниҳоятда ташвишдаман: чунки улар Майкл ва яқинлари учун бутун бир олам эди. Бу кўп томонлама шундай бир фожеаки, уни таърифлашга тил ожиз...". | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||