Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 16 Январь, 2009 - Published 11:59 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Сизнинг кечмишингиз:

Дунё мудом ҳаракатда. Унда кечаётган ҳар қандай ўзгариш, ҳар қандай янгиланишларнинг инсоният тақдирида, инсонлар тақдирида изсиз кечмаслиги аниқ. Бугун дунёнинг қайсидир бир бурчагида кимдир қуролли низолар, яна қай бир қиррасида табиий офатлар, бошқа бир бурчида эса, ижтимоий-иқтисодий беқарорликлар гирдобида. Кимлардир иқтисодий фаровонликдан баҳраманд бўлса, яна бирлари қашшоқлик азобидан азиятда...Дунёнинг қай бир қисмида бўлманг, сизнинг ҳаётингиз қандай кечмоқда? BBCUzbek.com нинг янги лойиҳаси қаҳрамонлари бугунги кун ҳаётини яшаётган ана шундай инсонлардир.


61 ёшли Мери Анн Дей Буюк Британиянинг Лийдс шаҳридан. Мери бундан 25 йил бурун эридан ажрашган ва шундан буён ёлғиз яшаб келади. У нафақага чиққач яшаб турган уйини сотиб, ўғлига яқинроқ бўлиш учун Саузпорт (Southport) га кўчиб ўтади. У Исо мавлуди айёми ва Янги йил арафасидаги ўй-ташвишларини мана бундай изоҳлайди:

Мен ўтган январ ойида нафақага чиққаним боис кечаётган йил мен учун ўта қиммат ва оғриқли йил бўлди. Октябр ойида ҳовлимни сотиб, бундан бир неча кун бурун кўп қаватли уйлардан бирига кўчиб ўтдим.

Буларнинг барчасини уддалаш осон бўлмаган эса-да, мен кечаётган йилда бунга муваффақ бўлдим. Лекин бир қанча маҳрумиятлар билан...

Дейлик, газ нархлари қимматлашиб кетгани боис ҳовлимни шоша-пиша сотишимга тўғри келди. Бунинг учун ҳовлимни турар нархидан кўра анча арзонга сотдим. Бунинг устига-устак озиқ-овқат нархларининг ҳам ҳафта сайин ошиб кетишини айтмайсизми! Мен паст сифатли маҳсулот олишни истамаганим учун истеъмол қилаётган гўшт ва мева-сабзавотларимнинг миқдорини камайтирдим.

Мен машинада кўп юрганим боис бензин нархининг кўтарилиши борди-келдиларимга ҳам таъсир қилмай қолмади. Бироқ бахтимга деярли ҳар куни Лийдс ва Саузпорт шаҳарлари орасида қатнашимга тўғри келган ўтган олти ҳафтада бензин нархлари ҳам бироз ташлади.

Лекин шунда ҳам пулимни тежаб-тергаб сафрлашимга тўғри келди. Машинамни қўйиб, жамоат нақлиётидан фойдаланишга ўтдим ва имкон қадар нархи туширилган дўконлардан савдо қила бошладим.

Мени энг қийнаган муаммо эса, хонадонимни иситиш мушкулотидир. Газ нархлари кўтарилиб бораётгани туфайли уйимни иситиш масаласига жуда ҳам ҳушёрман. Бунинг оқибатида уйда ўзимни бемалол ҳис эта олмайман ва ҳаттоки устма-уст кийган иккинчи свитерим ҳам мени исита олмайди.

Ҳозирча Исо мавлуди айёмига бирор бир совға олганимча йўқ. Лекин совға-салом учун аввалги йилга қараганда камроқ пул сарфлашни режалаяпман ва оила аъзоларим ҳам мени тушунишларига умид қиламан. Фақат набираларимга яхшироқ совға олмоқчиман, фарзандларим ва ойимга эса, шунчаки номига...

Янги хонадонимдаги ошхона таъмирга муҳтож экани дардимнинг устига чипқон бўлган. Шунинг учун қора кунимга деб тежаб қўйган озгина пулимни шунга сарфлашимга тўғри келади.

Банкка қўйган пулим арзимас даромад келтираётгани боис, уни ошхонамни таъмирлашга сарфласам, бу келажак учун яхшигина сармоя бўлиши мумкин.

Янги йилдан умидларим эса...

Мен иқтисодиёт барқарорлаши, банклар, энергия ширкатлари ва ҳукумат ўзлари учун эмас, улар хизмат қилаётган инсонлар учун нимадир қилишларига умид қилиб қоламан.

Глобал молиявий бўҳрондан мен билган кексаю ёш, менга ўхшаб нафақа орқасидан кун кўрувчи ҳар бир инсон зиён чекмоқда. Глобал молиявий инқироз уларнинг ҳаётларини қийинлаштирган ва умргўзаронликлари ҳам меникидан кўра қийинроқ.

Бизнинг барчамизга келаси йилда ёруғ кунларга умид уйғотиши мумкин бўлган қандайдир руҳий далда керак.

Давоми бор.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy