Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 02 Июл, 2007 - Published 15:31 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Оврўпо Иттифоқининг янги стратегияси самарали бўладими?

Оврўпо Иттифоқига аъзо давлатлар байроқлари
Марказий Осиёдаги ҳамма ҳам Оврўпо Иттифоқи стратегиясини чин дилдан олқишлагани йўқ
Узоқ муддатли энергетика таъминотини кафолатлашга уринаётган Оврўпо Иттифоқи Берлинда ўзининг биринчи Марказий Осиё стратегиясини тақдим этган.

Аммо Марказий Осиё давлатлари Оврўпо Иттифоқининг ёндошувини қандай қабул қилишади ва иттифоқ раислигининг Олмониядан Португалия ихтиёрига ўтиши ушбу стратегияга қандай таъсир қилади, деган саволлар ҳам пайдо бўлган.

Марказий Осиёнинг баъзи давлатлари, хусусан, минтақанинг энг йирик нефт заҳираларига эга бўлган Қозоғистон Оврўпо Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясини эҳтиёткорона олқишлади.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Марат Тажин Оврўпо Иттифоқи янги стратегиясининг кўпгина жиҳатларини қўллаб-қувватлашларини айтди.

Бундан ажабланмаса ҳам бўлади, чунки янги стратегия Марказий Осиёнинг беш давлатига молиявий ёрдамни 2012 йилга қадар икки ҳисса кўпайтиришни назарда тутади.

Аммо Марказий Осиёдаги ҳамма ҳам бу стратегияни чин дилдан олқишлагани йўқ.

Оврўпо Иттифоқи учун минтақа давлатлари орасида Ўзбекистон билан алоқалар муаммоли бўлиб қолмокда.

2005 йил Андижон қирғинидан сўнг Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аҳволини қаттиқ танқид қилиши икки ўртадаги муносабатларни совуқлаштириб юборди ва Россияга яна Ўзбекистонни ўз таъсири доирасига қайтариш имконини яратиб берди.

Шу йил майида Оврўпо Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Морел Россия ва Хитойни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидан минтақ давлатларига Ғарб сармоясини киритмаслик учун босим ўтказишда фойдаланаётганликда айблади.

Баъзи ғарблик экспертлар Россиянинг ўзида нефт ва газ ишлаб чиқариш камайиб бораётгани, заҳираларнинг кўпчилиги тундра каби минтақаларда экани ва Россия ҳозирда Каспий минтақасининг энергия заҳираларини назорат остига олишга уринаётганини айтишади.

Москва сўнгги ойларда Марказий Осиё давлатлари билан энергетика соҳасида бир қатор муҳим келишувларни имзолади.

Бу келишувлар Россияга том маънода монополист мақомини бериши мумкин.

Оврўпо Иттифоқининг янги стратегияси минтақада бошқалардан ортда қолмасликка қаратилгани аниқ, аммо бу жуда ҳам кеч қабул қилинмаяптими?

Бундан ташқари, Оврўпо Иттифоқига раислик Олмониядан Португалия қўлига ўтаркан, бу стратегиянинг қанчалик муваффақ бўлиши борасида саволлар ҳам ўртага чиққан.

Баъзи Оврўпо давлатлари Олмонияни Ўзбекистонга нисбатан юмшоқ сиёсат олиб бориш, хусусан, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқарини ўзининг Термиздаги ҳарбий базаси ва олмон ширкатларининг манфаатларига қурбон қилишда айблашган.

Португалия ҳеч қачон Марказий Осиёда сезиларли манфаатларга эга бўлмаган ва эҳтимол, шунинг учун ҳам манфаатлардан холи бир сиёсат юргизишга муваффақ бўлар, деган умидлар ҳам йўқ эмас.

Аммо Португалия ташқи сиёсатдаги устивор йўналиши Африка эканини эълон қилди.

Бу йўлда улар ҳатто инсон ҳуқуқларини поймол қилишда айбланган Зимбабве Президенти Роберт Мугабени ҳам таклиф қилишга тайёрлар.

Аммо Португалия бу таклифномага Ислом Каримовни ҳам киритармикан?

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Ўзбекистон маҳкамасиСиёсат
Ўзбек маҳкамалари ва оврўполикларнинг мушкулотлари
Оврўпо Иттифоқи байроғиЎзбекистон
ОИ Ўзбекистонга қарши санкцияларини муҳокама этадими?
Оврўпо Иттифоқи байроғиБаҳс
Оврўпо-Ўзбекистон ҳамкорлиги истиқболи қандай бўлади?
Газ қувуриБаҳс
Марказий Осиёга нисбатан сиёсат ўзгармоқдами?
Андижон қурбонлариТаҳлил
Андижон Оврўподаги бўлинишга сабабчими?
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy