Ўзбек-қозоқ чегарасидан ўтиш нуқтаси манзаралари (фотолавҳа)

"Ғишткўприк"-"Жипак жўли" чегара ўтиш нуқтасидан фоторепортаж.

Ўзбек-қозоқ чегарасидаги асосий ўтиш нуқталаридан бири Ўзбекистон томонида "Ғишткўприк", Қозоғистон томонида эса "Жипак жўли", дея аталади.
Сурат тагсўзи, Ўзбек-қозоқ чегарасидаги асосий ўтиш нуқталаридан бири Ўзбекистон томонида "Ғишткўприк", Қозоғистон томонида эса "Жипак жўли", дея аталади.
Расмийларга кўра, бу чегара назорат нуқтасидан кунига Ўзбекистондан Қозоғистонга беш мингга қадар йўловчи ўтади.
Сурат тагсўзи, Расмийларга кўра, бу чегара назорат нуқтасидан кунига Ўзбекистондан Қозоғистонга беш мингга қадар йўловчи ўтади.
Чегаранинг икки томонида ҳам ўтишга ошиқаётганлар талайгина.
Сурат тагсўзи, Чегаранинг икки томонида ҳам ўтишга ошиқаётганлар талайгина.
"Ғишткўприк" Қозоғистон ва Россияга йўл олган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун ҳам асосий ўтиш нуқталаридан бири.
Сурат тагсўзи, "Ғишткўприк" Қозоғистон ва Россияга йўл олган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун ҳам асосий ўтиш нуқталаридан бири.
Икки мамлакат ўртасидаги расмий чегара ана шу икки устун ўртасидан ўтади.
Сурат тагсўзи, Икки мамлакат ўртасидаги расмий чегара ана шу икки устун ўртасидан ўтади.
Ўзбекистон томонидаги чегара расмиятчилигидан ўтиб келганлар Қозоғистон томони чегара назоратидан ўтиш учун навбатга турадилар.
Сурат тагсўзи, Ўзбекистон томонидаги чегара расмиятчилигидан ўтиб келганлар Қозоғистон томони чегара назоратидан ўтиш учун навбатга турадилар.
Қидирувда бўлган инсонлар рўйхати чегара назорат нуқтасининг энг кўринарли ерига илиб қўйилган.
Сурат тагсўзи, Қидирувда бўлган инсонлар рўйхати чегара назорат нуқтасининг энг кўринарли ерига илиб қўйилган.
Шубҳали кўринган юклар қўшимча синчиковлик билан текширилади.
Сурат тагсўзи, Шубҳали кўринган юклар қўшимча синчиковлик билан текширилади.
Мана бу дарвозадан у ёғи Қозоғистон ҳудуди.
Сурат тагсўзи, Мана бу дарвозадан у ёғи Қозоғистон ҳудуди.
Чегардан эсон-омон ўтиб олганларни шахсий таксичлар хоҳлаган ерга элитишга тайёрлар.
Сурат тагсўзи, Чегардан эсон-омон ўтиб олганларни шахсий таксичлар хоҳлаган ерга элитишга тайёрлар.
"Сўминги шиғар, суретга тусамиз!"
Сурат тагсўзи, "Сўминги шиғар, суретга тусамиз!"