Зарварақлар: "Алпомиш" - туркий халқлар мероси

Алпомиш достони туркий халқларнинг олтин меросидир
Сурат тагсўзи, Алпомиш достони туркий халқларнинг олтин меросидир

Америкалик машҳур тарихчи олим Ҳасан Поксой билан мен саккиз йил олдин Ўрта Осиёга бағишланган халқаро бир йиғилишда танишгандим.

Ўша йиғилиш мутасаддилари анжуманнннг биринчи куни мени бир олим қидириб юрганини айтишиб, у мени қайси ерда кутиб туришини ҳам айтишди. Мен ўша ерга борсам, баланд бўйли, соқол-мўйлов қўйган, ўта эамонавий кийинган, қўлида асо ушлаган ўрта ёшлардаги киши жилмайиб, мен томонга кела бошлади ва мулойимлик билан менинг саволимга жавоб қайтарди:

- Ҳа. Сизни қидириб юрган менман. Исмим - Ҳасан. Ҳасан Поксой, - деб ўзини таништирди.

Ҳасан Поксойни кўришим билан асримиз бошларидаги халқни саводли қиламан деб жонини жабборга беришга тайёр бўлган жасоратли жадидлар кўз олдимга келди. Ҳасанбекнинг шакл-шамойили, хатти-ҳаракати ва сўзлаш одоби жадидларни эслатарди.

Бир неча дақиқалардан сўнг биз худди эски қадрдонлардек суҳбатлаша бошладик. Ҳасан Поксой билим доирасининг жуда кенглиги, бир неча тилларда она тилидек суҳбатлаша олиши, самимийлиги ва энг муҳими барча туркий халқларни ўз халқи, бир халқ деб билиши мени мафтун этди. У тор доирада фикрламасди.

Ҳасан Поксой кам гапириб, кўп иш қиладиган инсонлар сираснга киради.

"Алпомиш" - бу туркий халқларнинг ўзлиги

Профессор Ҳасан Поксойнинг Буюк Британия илм даргоҳларида яратган дастлабки йирик асари "Алпомиш" Ўрта Осиёнинг ўзлиги рус ҳукми остида" деб номланган бўлиб, у Хартфорд шаҳрида (Коннектикут) монография туркумида 1989 йили босилиб чиққан.

Муаллифнинг эътироф этишича, бу китоб Англиядаги асосан Бодлеан кутубхонаси, унинг Шарқ адабиётлари кутубхонаси, Оксфорд университетининт Шарқшунослин Институти, Муқаддас Антони коллежи, Муқаддас Антони коллежи қошидаги Яқин Шарқ маркази кутубхоналари, Лондон университетининт Шарқшунослин ва Африкашунослик бўлими, Британия кутубхонаси ва бошқа илмий марказларида сақланаётган асарлардан фойдаланиб, ҳамда машҳур ўртаосиёшунос олимлар ва мулойим кутубхона ходимларининг илтифотидан баҳраманд бўлиб яратилгандир.

Поксойнинг бу китоби кириш, тўрт боб, библиография, кўрсатқич ва иловадан иборат.

Поксой "Алпомиш" нинг Абубакир Диваев ва Ҳамид Олимжон нашрларини яхши ўрганган. Ғози Олим, З. В. Тўғон, М. Габдуллин, Ҳоди Зариф, В. Жирмунский ва Тўра Мирзаев каби олимларнинг тадқинотлари билан муаллиф танишиб чиққан ва бир қатор ўринларда шуларга суянган.

Ҳасан Поксой ўз китобига "Алпомиш"нинг 38 саҳифадан (832 қатордан) иборат бўлган 1901 йилги араб ёзувидаги Абубакир Диваев вариантини асос қилиб олган ва унинг тўла инглизча таржимасини ҳам китобига илова қилган.

Китобнинг биринчи боби "Алпомиш ва туркий достон жанри" га бағишланган бўлиб, бунда муаллиф "Алпомиш” Шарқий Олтой ва Ғарбий Ўрол тоғларндан тортиб Туркистонгача бўлган ҳудудда машҳур бўлиб, айтилиб келинаётган достон ҳақида фикр юритади. Достон туркий халқларнинг озодлик учун курашини ўзида акс эттиради " деган тўғри ғояни олға суриб, туркий достоннинг келиб чиқиши тарихини тадқиқ этади. "Ўғуз-нома", "Манас", Кўрўғли", "Қирққиз", "Тоҳир ва Зуҳра" каби халқ оғзаки ижодига мансуб асарлар билан "Алпомиш" достони ўртасидаги муносабат хусусида бу бобда билдирилган фикрлар фақат китобхонларни эмас, балки фолклоршуносларнинг ҳам эътиборини ўзига жалб этади.

Айрим ўринларда олға сурилган фикрлар ҳозирги баъзи туркийшунос олимлар томонидан тўғридан-тўғри қабул қилинмаслиги ҳам мумкин. Масалан, таниқли турк олими Абдуқодир Инон яратган "Ўғуз ҳоқон ҳақидаги достон илк достон - бирламчи достон бўлиб, бошқа достонлар мана шу достон таъсирида яратилган" деган назарияни Ҳ. Поксой келтиради ва бу назарияни тўлалигича қабул қилган кўринади.

Бошқа бир ўринда Ҳ. Поксой "Тоҳир ва Зуҳра" романтик достон бўлиб, "Алпомиш" асосида тўқилган" деган ҳукмга келса-да, буни аниқ далилламайди.

Китобнинг иккинчи боби "Алпомиш" достонининг йўқ қилишга ҳамда сақлашга 6ўлган уринишлар. Биринчи уриниш" деб номланиб, унда дастлаб Ўрта Осиёдаги рус мустамлакачилик сиёсати ва бу сиёсатга қарши ўртаосиёликлар олиб борган ҳаракатларнинг биринчи довони ёритилган. Мазкур бобнинг иккинчи қисмида шўро мустамлакачилик сиёсати, ягона Туркистоннинг бўлнб ташланиши, алифбони ўзгартириш сиёсати, "Алпомиш" достонининг манъ этилиши тарихи, илмий изоҳлар ва тарихий ҳужжатлар асосида батафсил баён қилинган. Бу масаланинг ёритиш бўйича бизда шу кунгача профессор Наим Каримов мақоласидан бошқа бирор эътиборли илмий тадқиқот ҳануз яратилгани йўқ.

Ҳ. Поксой бу масаланинг илдизини очиб ташлаган рус-шўро мустамлакачилик сиёсатининг асл моҳиятини биргина "Алпомиш"га бўлган муносабатда аниқ кўрсатиб бера олган.

Китобнинг учинчи бобида "Алпомиш" достони нашрлари ва уларнинг ўзига хос томонлари тадқиқ этилган.

Бундан деярли 99 йил олдин, 1901 йили Тошкентда Ильин босмахонасида чоп этилган "Алпомиш"нинг Абубакир Диваев нашри биринчи нашр бўлганлиги учун ҳам Ҳ. Поксой эътиборини ўзига жалб этган.

Достоннинг бу вариантини бахши Жумамурод Бекмуҳаммад ўғли тилидан ёзиб олинган бўлган.

Поксой "Алпомиш"нинг шу 1901 йилги нашрини унинг 1922 йилги қайта нашри билан қиёслайди ҳамда бир қатор фарқли ўринларини аниқлайди.

Бу бобнинг диққатга сазовор томони шундаки, унда "Алпомиш"нинг тил хусусиятларн тадқиқ этилган. Тадқиқотчининг ҳисобига қараганда, "Алпомиш"нинг бу нашри 9 мииг сўздан иборат.

Биргина 1923 -1987 йиллар ўртасида "Алпомиш" бўйича 185 та китоб ва илмий тадқиқотлар яратилганлигини ва шунингдек, 1981 йилгача Ўрта Осиё туркий тилларида достоннинг 55 та нашри чиққанлигини ҳам биз шу бобни ўқиб, биламиз.

Ўзбек фолклоршунослари, хусусан, фан доктори У. Тўйчиев, Б. Саримсоқов ва М Жўраевлар ҳозиргача "Алпомиш" достони қачон яратилганлиги хусусида республика матбуоти саҳифасида баҳслашиб юрибдилар. Бу масалани ҳам Ҳасан Поксой бундан ЗЗ йил олдин нашр этилган ишида ёритиб берган.

Ҳ. Поксой олимлардан А. К. Боровков, Ҳоди Зариф, В. Жирмунский, 3. В. Тўғоннинг бу масалага оид фикрларини кенг таҳлил қилиб, мантиқан тўғри хулосалар чиқарган.

Ҳ. Поксой Алпомиш сўзининг келиб чиқиш тарихи - этимологиясини ҳам аниқлашга ҳаракат қилиб, бу сўзнинг илмда мавжуд бир неча изоҳларини келтиради. Ҳ. Поксойнинг ёзишича, Абулғози Баҳодирхоннинг "Шажараи Тарокима" асарида Кармишбейнинг қизи, Мамишбейнинг хотини Барчин номи эслатилиб ўтилади. Таниқли турк олими Абдулқодир Иноннинг таҳминига қараганда, "Алпомиш" сўзи «Алп» ва "Мамиш" сўзларининг қўшилишидан ҳосил бўлган: Алп+Мамиш > Алпомиш.

Олим "Алпомиш" сўзининг яна бир этимологиясини бериб, бунда бу сўз "Алп" ва "эмиш" сўзларидан ясалган деган фикрни олға суради: Алп + эмиш > Алпомиш.

Бизнинг ўйлашимиэча, бу этимологик хулосалар ўзининг лингвистик изоҳини талаб қилади.

Ҳ. Поксой ҳам бошқа бир қатор тадқиқотчилар каби "Алпомиш" достони Ўрта Оснё туркий халқлари томонидан яратилганлигини кўплаб далиллар билан исботлашга ҳаракат қилган. Ҳасанбекнинг аниқлашига кўра, Ўрта Осиёдаги ҳар бир туркий халқ "Алпомиш"нинг энг камида бир неча вариантига эга бўлиб, бу ҳол достон туркий халқлар бўлиниб кетмасидан олдин яратилганлигини исботловчи далилдир. "Алпомиш" илк, алп достондир. Бошқа бир Ўрта Осиё туркнй достони "Алпомиш" каби буюк бирлаштирувчи, туркий халқларнинг ўзлигини ифодаловчи хусусиятга эга эмас.

Китобнинг мана шу бобига "Алпомиш"нинг инглизча тўла таржимаси илова қилинган ҳамда таржимага 141 та изоҳ берилган. Бу достоннинг русча ва немисча таржималари ҳам мавжудлиги мутахассисларга маълум. Бу икки таржимага хос муштарак бир камчилик бор:

а) " Алпомиш" ни қаторма-қатор таржимадан Лев Пенковский рус тилига ағдарган. Л. Пенковский "Алпомиш"нинг асл матни, тили буйича алифни ҳам билмайдиган таржимон бўлган;

б) "Алпомиш"нинг немисча таржимаси мана шу русча нашри орқали амалга оширилган. Достонни немис тилига ағдарган таржимон асл матн билан таниш бўлмаган, асар руҳини, тил хусусиятини, албатта, билмаган. Достоннинг русча таржимасида йўл қўйилган камчиликлар немисча нашрида яна қайтарилган.

Алпомиш достони Совет даврида бир кўкка кўтарилиб, бир ерга урилган

Сурат манбаси, bbc

Сурат тагсўзи, Алпомиш достони Совет даврида бир кўкка кўтарилиб, бир ерга урилган

Англиянинг Оксфорд университетида Ҳасан Поксой амалга оширган достоннинг инглизча таржимаси асл нусхадан хорижий тилга қилинган биринчи таржима ҳисобланади.

Ҳ. Поксой китобининг 4-боби ҳам "Алпомиш" достонини йўқ қилишга ҳамда сақлашга бўлган уринишлар. Биринчи уриниш" деб аталиб, 2-нчи бобнинг давомини эслатади.

Мазкур бобнинг биринчи қисмида Ҳ. Поксой "Алпомиш"нинг ўзбекча, қозоқча ва қорақалпоқча вариантлари устида тўхталади, улар ўртасидаги фарқларни аниқлайди, достоннинг нашрлари, ноширлари ва тадқиқотчиларя хусусида қиэиқ маълумотлар беради.

Унинг кўрсатишича, Фозил Йўлдош ўғли оғзидан 1928 йили ёзиб олинган "Алпомиш" 14 минг сатрдан иборат. Достоннинг бу варианти Ҳамид Олимжон томонидан 1939 йили қисқартирилиб нашр этилган. Лев Пенковский эса мана шу нашрни рус тилига иккн марта қисқартириб таржима қилган.

Поксой "Алпомиш"нинг 1899 йилги Қозон ("Қисса-и Алпомиш"), 1918 йилги Тошкент ("Туркестанская ведомость") нашрларини ҳам қиёсий ўрганган.

Юсуф бин Хожа Шайхулислом ўғли оғзидан 1899 йили ёзиб олинган "Алпомиш" варианти бу бобда Фозил Йўлдош ўғлидан ёзиб олинган вариант билан қиёслаб тадқиқ зтилган.

Кичик Осиё, Туркияда "Бамси Байрак" номи билан маълум бўлган достон, Ҳ. Поксойнинг фикрича, "Алпомиш" достонининг бир вариантидир. "Алпомиш" ва "Бамси Байрак" достонларининг қиёсига бағишлаб, Ҳ. Поксой алоҳида илмий иш ҳам эълон қилган.

Тадқиқотчи рус шўро адабиётчиси Жирмунскийнинг "Алпомиш" достонига оид айтган фикрларини таниқли ўзбен олими Ҳоди Зариф домла асарлари билан қиёслаб чиқиб, ажойиб бир ҳақиқатни тиклаган. Ҳ. Поксойнинг хулосасига кўра, Жирмунский ўз мансаб ва обрўларини Ҳоди Зариф ёзганлари асосида топган. Ҳасанбекнинг Оксфорд университети ўқувхоналарида бундан 38 йил олдин чиқарган бу хулосасига ҳозирги кунларда жуда кўп Ўрта Осиёлик мунавварлар қўл қўйган бўлардилар. Ҳасанбен ўртаосиёлик ҳамкасблари айта олмасдан, дилларида тугиб юрган гапни ўз китобида бутун дунёга эшиттириб, баралла айтган.

Уч мамлакатда илм олган аллома

Ҳасан Туркияда 1948 йили туғилган. Ўша ердаги Измир ўқитувчилар коллежини тугатиб, АҚШ га ўқиш учун келган. У 197б йили Даллас шаҳридаги Техас университетини битирган. Шундан сўнг Буюк Британияга бориб, докторантурани Англиянинг машҳур Оксфорд университетида ўқиб тугатган ва докторлик диссертациясини ўша ерда ёзиб, ёқлаган. Ҳасанбек уч мамлакатда илм олиб, олимлик даражасига кўтарилган алломадир.

Тарихдан маълумки, мустамлакачилар биринчи навбатда ерли халқнинг ўзига хос тарихий ёдгорликларини, анъаналарини, ўзлигини йўқ қилишга ҳаракат қиладилар. Ва кўпинча шу ўзига хосликларни ўша ернинг ўзидан чиққан, ерли сотқинлар қўли билан йўқ қилишга уринадилар.

Ҳаммага равшан, Ўрта Осиё халқларининг энг машҳур тарихий, адабий ёдгорликларидан бири "Алпомиш" достонидир. Мустамлакачилар ўзларининг чиркин қўлларини бу достонга ҳам уриб, 50-нчи йилларда "Алпомиш"ни ман этишга муваффақ бўлгандилар. Бу ҳол Ҳасанбек докторант бўлган Англиядаги Оксфорд университети олимлари эътиборидан ҳам четда қолмаганди. Поксой Оксфорд университети муҳитида "Алпомиш" ни чуқур тадқиқ эта бошлади ва натижада шу мавзуни докторлик диссертацияси сифатида ҳимоя қилди.

Поксойнинг Ўрта Осиё тарихи ва адабиётига бағишланган илмий тадқиқотлари Буюк Британия. Америка, Туркия, Германия, Франция, Япония, Голландияда чоп этилган. У бир вақтнинг ўзида АҚШ ҳамда Оврўпо мамлакатларида жойлашган бир қатор халқаро ташкилотлар таркибида маслаҳатчи вазифаларида ҳам фаолият кўрсатган.

Узоқ йиллар мобайнида Ҳасан Поксой дунёга донғи кетган Ҳарвард университети Яқин Шарқ тадқиқотлари марказида ва бир вақтнинг ўзида Марказий Коннектикут университети тарих бўлимида, кейинчалик Амҳерстдаги Массачуссетс университетида профессор лавозимларида ишлаб келди. Сўнгги йиллари Ҳасанбек Франклин университетида ҳам профессорлгини қиляпти.

АҚШ университетларида дарс бериш билан бирга Поксой ноширлик иши бипан ҳам шуғулланди. Ҳ. Поксой АҚШ да Ўрта Осиёни тадқиқ этиш уюшмасини тузиб, унга президент бўлиб ҳам сайланди, ҳамда "Ўрта Осиёни тадқиқ этиш уюшмаси бюллетени" га бош муҳаррирлик ҳам қилди.

Улуғбек "Зиж" и, Ҳусайн Бойқаро рисоласидан тортиб, ҳозирти ўзбек тарихий ҳикояларигача бўлган мавзулардаги илмий тадқиқотлар мана шу бюллетен орқали кенг ўқувчилар оммасига тақдим этилди.

Ҳ. Поксой яратган илмий ишлар

Шу кунларгача Поксой қаламига мансуб қирқдан ортиқ катта илмий тадиқиотлар АҚШ ва Оврўпо мамлакатларида босилиб чиққан. "Алпомиш. Ўрта Осиёнинг ўзлиги рус ҳукми остида", "Ўрта Осиё ёдгорликлари" , "Ўрта Осиё бўйича қўлланма. Тарихнинг қайта кашф этилиши", "Турк тарихи тўпламлари", "Овросиё этюдлари", " Ўрта Осиёнинг янги достонлари" , "Алпомиш" ва "Бамси Байрак" каби ишлари шулар жумласидандир.

Ғарб дунёсида Ҳасан Поксой Ўрта Осиё адабиёти ва тарихи бўйича энг кўп иш яратган ва яратаётган ўрта бўғин олимлардан ҳисобланади.

Ўрта Осиё туркий республикаларида тарих ва адабиётшунослик бўйича қандай ишлар майдонга келаётганлигини кузатиб бориш анча меҳнат талаб қиладиган юмушлардан саналади. Ҳасанбек бу соҳаларда яратилаётган барча ишлар билан таниш, ва муҳим ери шундаки, диққатга сазовор илмий тадқиқотларга тезлик билан ўз муносабатини билдиради ва Ғарб матбуотида бу ишларга оид ўз фикрларини чоп эттиради. Бир неча мисоллар келтираман:

Ёш ўзбек адиби Алишер Ибодин(ов) қаламига мансуб "Қуёш ҳам олов» ("Гулистон", 1980, 9-сон) ҳикояси туркий халқларнинг тарихига алоқаси бўлганлиги сабабли Поксой эътиборини ўзига тортди. Ҳ. Поксой бу ҳикоя бўйича илмий тадқиқот ёзди ҳамда Алишер ҳикоясини инглиз тилига тўла таржима қилиб, чоп эттирди.

Алишер Ибодиновнинг бу ҳикояси тўғрисида фикр юритиб, уни тўла таржима қилар экан, Ҳасан домла ҳикояга 124 та изоҳ берди. Ёш ўзбек адиби Алишер айтмоқчи бўлган ҳар бир фикрни, ҳар бир тарихий шахсни Ғарб ўқувчисига тушинтиришга, унинг онгига етказишга ҳаракат қилди. Бундай ишни Ғарб дунёсида бошқа бир адибнинг асари учун ҳеч ким бажармайди. Бироқ Ҳасанбек бажарди, бу ишни у амалга оширди. Бунинг боиси шуки, Ўрта Осиё - Турон - Туркистон тарихи унинг ҳам ота-­боболари, бутун авлодлари тарихи эди. Тарихий имконият туғилганида бир ёш ўзбек бу ҳақда тўғри гапларни ёзишга жазм этибди. Нечун оламга машҳур Оксфорд ва Ҳарвард университетларининг профессори даражасига кўтарилган Ҳасанбен ўз боболари тарихини ва бу тарих ҳақида ёзган бир ёш адибни ҳимоя этмасин?!

Ҳ. Поксой фан доктори Бахтиёр Назаровнинг 1987 йили Блумингтон шаҳридаги Индиана университетида ўтган халқаро Олтойшунослик Конференциясига тақдим этилган "Қутадғу билиг. Туркий халқлар эстетик тафаккурининг биринчи ёзма ёдгорликларидан" илмий маърузасини, ҳамда ўзбек матбуотида чоп қилинган бир қатор материалларни ҳам шарҳ, изоҳлар билан инглиз тилида бостириб чиқарган

Ҳ. Поксойнинг севган соҳаларидан бири туркий халқлар фолклоридир. "Алпомиш" ҳақида катта асар яратган бўлса-­да, у қайта-қайта бу мавзуга мурожаат этади, туркий халқлар қаҳрамонлиги, донолиги акс эттирилган бу достоннинг янги қирраларини топишга, айтилмаган фикрларни айтишга ҳаракат қилади. Бошқа тадқиқотчиларнинг "Алпомиш" га бағишланган асарлари майдонга келса, Ҳасан домла, албатта, биринчи бўлиб бу ишга ўз муносабатини билдиради. Мабодо бирор олимнинг иши ёқиб қолса, тезликда уни шарҳлайди, инглиз тилига таржима қилади ва ўз изоҳлари билан АҚШ ёки Оврўпо матбуотида чоп эттиради. Айрим ҳолларда ўзбек олимлари ишларини бошқа мутахассисларга таржима қилдириб, ўз журналида чоп этади.

Фан доктори Наим Каримовнинг "Алпомиш"нинг қатли ом этилиши" ("Шарқ юлдузи", 1992, 12-сон) тадқиқоти илк бор АҚШ нинг Мадсон шаҳридаги Висконсин университети тадқиқотчиси Шон Лайонс томонидан таржима қилинганди. Поксой бу ишни ўзи муҳаррирлик қилаётган "Ўрта Осиёни тадқиқ этиш бюллетени"да босиб чиқарди.

"Алпомиш" достонининг минг йиллик тўйи муносабати билан машҳур олим Ҳасан Поксой ҳақида ёэишимга тўғри келди. Ёзиш ниятини Ҳасанбек билмайди. Мен унга бу ҳақда хабар бермадим, барча нашр этган асарлари руйхатини сўрамадим. Ўзимда йиғилган илмий тадқиқотлари билангина чегараландим. Боиси, Ҳасанбек ўзи ҳақида кўп гапирмайди, бошқаларнинг мақташини ҳам истамайди. Чин олимларга хос бўлган фақат бир нарсани ёқтиради: кам гапириб, кўп, халол, сифатлн ишлашни.

Буюк Навоий ҳазратларн пок олимлар хусусида ушбу мисраларни ёзган эканлар:

Бировким қилса олимларга таъзим,

Қилур гўёки пайғамбарга таъзим,

Ҳадис ўлмиш набийдин бўйла ҳадис,

Ки "Опим келди пайғамбарга ворис".

Ҳасан Поксой туфайли "Алпомиш" достони сўнгги 20 йил давомида Ғарб дунёсида янада кенг тарқалди, машҳур бўлди.

Бу сафар "Алпомиш" туфайли биз Ҳарвард университети профессори Ҳасан Поксойни ўз ота-боболари юртига тарғиб этишни, олимга эса амалга оширган барча қутли ишлари учун таъзим этишни бурч санадик.