Британия қамоқларида мусулмон маҳбуслар сони ортган

Британия қамоқларида мусулмон маҳбуслар сони кескин ортган

Сурат манбаси, Thinkstock

Сурат тагсўзи, Британия қамоқларида мусулмон маҳбуслар сони кескин ортган

Британия қамоқларда мусулмон маҳбусларнинг кескин ортиши кузатилмоқда.

2002 йили Англия ва Уэлс қамоқларида 5,502 маҳбус мусулмон бўлган.

Уч йил кейин буларнинг сони 7,246 етган ва 2014 йил декабрида 12,225 инсонни ташкил қилган.

Айтиш жоизки, қамоқ аҳолиси ҳам бу даврда ортган. Хўш, муаммо нимада, деб сўрашингиз мумкин?

Чиндан ҳам қамоқлар аҳолиси 2002 йили 70,778 ташкил қилган бўлса, ўтган йил декабрига келиб 84,691 га етган.

Бироқ маҳбуслар сонининг 20% ортиши мусулмон маҳбусларининг 122% ортишига тўғри келган.

Бир тарафдан балки бу факт мусулмонлар сонининг умумий аҳоли орасида ортганидан далолатдир.

2001 йил сўровида 3% аҳоли ўзларини мусулмон деб эълон қилган ва улар 1.55 миллион сонида бўлган.

2011 йилга келиб бу сон 4.8 % ё 2.7 миллионга етган, демакки қамоқ аҳолиси орасида мусулмонлар сонининг ўсиши ҳам табиийдир.

Террористлар эмас

Бироқ қамоқ аҳолиси орасида мусулмонлар улушининг ўсиши умумий аҳоли орасидаги улушидан каттароқдир. Маҳбуслар орасида мусулмонлар эндиликда 14.4% ни ташкил қилишади. Бу рақам 2002 йили 7.7 % ни ташкил этган.

Ахборот воситаларининг терроризм масалаларига урғу бериши, маҳбуслар орасида ҳам Исломий радикалларнинг кўпайганани англатса керак деган фикрга борувчилар бўлиши тайин.

Лекин рақамлар буни тасдиқламайди.

Адлия Вазирлигининг маълумотларига кўра 2012 йилнинг октябри ва 2015 йилнинг январи орасида терроризмга алоқадор деб қамалган 178 маҳбус орасида 104 мусулмон бўлган. Бу дегани Британия мусулмон аҳолисининг атиги 1% дан ҳам камроқдир.

Яна бир факт - маҳбуслар сонининг чет элликлар ҳисобидан кўпайиши. Бироқ британиялик бўлмаган мусулмонлар атиги 30% ни ташкил қилишган. Аксарият мусулмон маҳбуслар британияликлардир.

Ижтимоий-иқтисодий омиллар

2010 йили мусулмон маҳбуслар борасида ҳисобот чоп этилган. Унинг муаллифлари мусулмон маҳбусларнинг бошқаларга қараганда ёшроқ эканлигини ҳамда пастроқ ижтимоий-иқтисодий қатламлардан келишини урғулаган эди.

Ўтган йили 58% мусулмон маҳбуслари 30 ёшдан ёшроқ бўлишган. Умумий аҳоли орасида бу кўрсаткич 45% ни ташкил қилади.

Амал Имад Мусулмонларга Ёрдам деган хайрия ташкилотида ишлайди. унинг фикрича асосий муаммо - иқтисодий инқироздир. Оилани боқишга пул етмаслиги, унинг фикрича, жиноят йўлига бошлайди.

Салбий қолиплар

Мусулмонларга нисбатан пайдо бўлган салбий тасаввур қолиплари ҳам кўпроқ мусулмонларнинг тўхтатилиб текширилишига олиб келмоқда, дейди ҳисобот.

Ҳисоботга кўра қоратан маҳбуслар ҳамиша гиёҳванд моддалар билан, мусулмонлар эса терроризм билан боғланадилар.

Лекин ижобий тарафи шуки, мусулмонлар орасида қайта жиноятга қўл уриш кўрсаткичи бошқа аҳолига қараганда анча пастдир - 45% га қарши 36% дир.

Бироқ Британ жамияти бу ҳодисани тўлиқ тушунишдан ҳали анча йироқ кўринади.