Мулла Умарнинг ўғли Толибон раҳбариятига кирди

Толибоннинг собиқ раҳбари Мулла Муҳаммад Умарнинг тўнғич ўғли Мулла Муҳаммад Ёқуб ҳаракатнинг ҳарбий комиссиясига раҳбар этиб тайинланган.
Бу ҳақда Толибоннинг матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Мулла Ёқуб Афғонистоннинг 15 вилоятидаги ҳарбий амалиётларга қўмондонлик қилади.
У шунингдек, Толибоннинг бошқарув кенгаши ёки олий шўросига тайинланган.
Ушбу шўрода унинг амакиси, Мулла Умарнинг акаси Мулла Абдулманнон ҳам бор.
Ўтган йил ёзида Толибон раҳбари Мулла Умарнинг вафот этгани эълон қилинганди.
Афғонистон расмийлари толиблар раҳбарининг 2013 йилда ҳаётдан кўз юмганини айтган.
Мулла Умарнинг меросхўри этиб унинг ўринбосари Мулла Ахтар Мансур тайинланган.
БМТ маълумотларига кўра, Мулла Ахтар Мансур узоқ йиллар давомида ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб келади.
Унинг раҳбар этиб тайинланиши Толибон сафларида бўлинишларга сабаб бўлган.
Мансур билан яна бир қўмондон - Мулла Расул тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар бошланиб кетган.
Ўтган йил охирида Мансурнинг Покистондаги Толибон қўмондонларининг учрашуви чоғида юз берган отишмаларда оғир яралангани хабар қилинганди.
Таҳлилчиларга кўра, Мулла Ёқубнинг тайинланиши Толибон ичидаги зиддиятларга барҳам бериши керак.
Рейтер агентлигининг маълумотларига кўра, Мулла Ёқуб узоқ музокаралардан сўнг Мулла Ахтар Мансурни дастаклашга рози бўлган.
- Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
- ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
- Instagram - BBC UZBEK
- Twitter - BBC UZBEK
- Odnoklassniki - BBCUZBEK
- Facebook - BBC UZBEK
- Google+BBC UZBEK
- YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
- Skype - uzbekbbclondon
- bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.












