Толибон: 'Раҳбаримиз тирик'

Сурат манбаси, Reuters
Афғонистондаги Толибон ҳаракати вакиллари, ўзларининг айтишларича, ҳаракат раҳбари Мулла Ахтар Мансурнинг ўлими ҳақидаги хабарларни шахсан рад этгани ёзилган аудио ёзувни эълон қилишган.
"Ўтган ҳафта кенг тарқалган Покистондаги отишма чоғида менинг ўлдирилганим ҳақидаги хабар нотўғри", дейилади унда.
Экспертларнинг фикрича, аудио ёзувдаги овоз ҳақиқатан ҳам Толибон раҳбарига тегишли бўлиши мумкин.
Аммо Толибон раҳбариятидаги манбаъларнинг Франс-пресс агентлигига айтишларича, овоз сохталаштирилган.

Сурат манбаси, AFP
Уларга кўра, Мулла Ахтар Мансур, ҳойнаҳой, тўқнашув чоғида олган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлган.
Толибон шу йилнинг июлида ўз раҳбари Мулла Умарнинг ўлимини расман тасдиқлаганди.
Унинг ўрнига ёрдамчиси Ахтар Муҳаммад Мансур тайинланган.
Толибоннинг айрим қўмондонлари янги раҳбарни тан олишдан бош тортганлари хабар қилинган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












