Покистон кўчаларида яшаётган ўзбек ва тожик оилалари қаердан келишган? Afg‘oniston Dunyo yangiliklar

Покистондаги қочқинлар

Сурат манбаси, Screenshot

Сурат тагсўзи, Ўзбек, тожик, паштун ва ҳазора миллатидан иборат Афғонистон қочқинлари Покистон кўчаларида яшашмоқда.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Исломобод яқинидаги чодир шаҳарча пайдо бўлган. Бу ерда 200 атрофида оила яшамоқда.

Қочқинлар - ўзбек, тожик, паштун ва ҳазора миллати вакиллари, аммо ҳаммаси - афғонистонлик.

Толибон ўзбеклар ҳаётини нима қилди? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бу одамлар Толибон Афғонистонни қўлга олганидан кейин қочиб, Покистонга ўтишган.

Аксарият уйсиз, ҳозир кўча-кўйда, чодир тутиб яшашга мажбур бўлмоқда.

Қочқинлар ҳикоялари

Бу ердаги афғонларнинг баъзилари ҳаётини сақлаб қолиш учун, бошқалари эса ишлаш ва ўқиш имконлари қолмагани ёки барча ҳуқуқлари чеклангани туфайли ватанни тарк этишган.

Бир чодирда кобуллик талаба Садаф онаси билан бирга яшайди. Улар ўтган баҳорда Покистонга қочиб ўтишган.

Кобулда онаси гўзаллик салони юритган ишбилармон аёл эди.

Толибон қудратга келгач, у тижоратидан воз кечишга мажбур бўлган.

Кейин кун ўтказиш учун уйини ва ватанини ҳам ташлаб чиқишди.

"Хотин-қизларга ҳуқуқларини беришмади, мактаблар ёпилди" - дейди Садаф.

"Бунча чекловлар исканжасида яшашдан маъно қолмади. Ҳаммасини ташлаб чиқишга мажбур бўлдик".

Садаф ва онаси тақдири нима бўлади - маълум эмас. Онаси саратон касалига чалинган ва даволанишга муҳтож.

Айни чодиршаҳарчада яшаётган Юнус эса Афғонистон шимолидан.

У журналист ва ҳаёти хавф остида қолгани учун етти ой олдин қўшни Покистонга қочиб ўтган.

"Инсон ҳуқуқлари ташкилотида рўйхатдан ўтдим, аммо ҳалигача на бирон қўнғироқ келди, на рўйхат рақамини беришди" - дейди Юнус.

Миллионлаб қочқин

Қочқинлар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Афғон қочқинлари Покистонга ўтишмоқда.

Толибон Афғонистонда қудратга келганидан бери ўтган бир йил давомида қўшни Покистонда кўплаб чодиршаҳарчалар пайдо бўлди.

Афғонларнинг Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонга ўтишлари ўта қийин. Эронга ўтиш ҳам осон эмас.

Покистонда эса ҳозир 3 миллион атрофида афғонистонлик қочқин бор. Уларнинг аксарияти Советлар Афғонистонга бостириб кирганидан кейин бошланган урушлардан қочишган.

Бироқ Толибон қудратга қайтган ўтган бир йил давомида яна камида 250 минг, яъни чорак миллион афғон Покистонга келди.

Ўтган йил давомида келган аксар афғонларда қочқинлик мақоми йўқ. Покистон уларнинг ўз иқтисодига ортиқча юк бўлиб тушади, деб истамаяпти.

Қочқинлар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Имкон топган афғонлар Ғарбга кетишади.

Аслида, улар Покистонда қолишмоқчи эмас, балки Европа ё Америкага кетишни исташади.

Лекин бошқа бирон давлатдан бошпана олишга қийналишмоқда.

БМТ қочқинлари масалалари бўйича вакиллари ҳаёти хавф остида қолган афғонлар ҳолатини ўрганиб, ёрдам беришга интилишлариин айтишади.

Покистон ҳукумати энди бошқа, учинчи давлатга ўтиб кетишни режалаган афғонлар учун бир ойлик транзит виза беришга қарор қилди.

Аммо бу учун уларни қабул қилишга тайёр учинчи давлат элчихонасидан хат зарур. Бундай хат эса кўпчиликда йўқ.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek