Трамп Обамаларни "маймун" сифатида кўрсатилган видеонинг бир қисмини кўрмаганини айтди
- Author, Кичик Бернд Дебусманн
- Role, Оқ Уйдан
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
АҚШ президенти Доналд ижтимоий тармоқлардаги Трамп Барак ва Мишел Обамалар маймун сифатида тасвирланган ирқчилик руҳидаги видеони "кўрмаган"ини таъкидлади.
Танқидлар марказида "The Lion Sleeps Tonight" - "Бу тун шер ухлаяпти" қўшиғига мослаб тайёрланган 62 лаҳзалик видеолавҳанинг сўнгги қисми.
Видеода 2020 йилги президентлик сайловларидаги овоз бериш жараёнларида сохтакорликлар бўлгани ҳақидаги иддаолар илгари сурилган.
Кейинчалик видео ўчириб ташланди.
Жума куни журналистларга гапирган Трамп, узр сўраш-сўрамаслиги ҳақидаги саволга: "Мен хато қилганим йўқ", деб жавоб берди.
Унинг қўшимча қилишича, видео ходим томонидан жойлаштирилишидан олдин у фақат бошини кўрган ва унда Обамаларнинг лавҳада маймун каби тасвирланганидан хабари бўлмаган.
Республикачи сенатор, асли келиб чиқиши афроамерикалик бўлган Тим Скотт буни "Оқ уй томонидан содир этилган ўта ирқчи кайфиятдаги амал" деб баҳолаган.
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Сурат манбаси, Reuters
Эски адоват ва янги баҳслар
Рангли аҳоли ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий ассоциацияси (NAACP) президенти Деррик Жонсон видеони "жирканч" деб атади ва Трампни жамоатчилик эътиборини Эпштейн иши ва "инқирозга юз тутаётган иқтисод"дан чалғитишда айблади.
Обама маъмурияти даврида миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ўринбосари бўлган Бен Роудс шундай деди: "Келажак авлод Обамаларни севимли арбоблар сифатида эсласа, Трампни мамлакатимиз шаънидаги доғ сифатида ўрганади. Трамп ва унинг ирқчи издошларини бу маломат таъқиб қилади".
Kelajak avlodlar Obamalarni sevimli arboblar sifatida eslasa, Trampni mamlakatimiz sha’niga dog‘ sifatida o‘rganadi. Tramp va uning irqchi izdoshlarini bu malomat ta’qib qiladi.
Иллинойс губернатори Жей Би Прискер эса қисқача қилиб: "Доналд Трамп — ирқчи", деб ёзди.
Ушбу лавҳа 2020 йилги сайловларда Мичиган штатидаги "фитналар" ҳақидаги иддаоларни ҳам ўз ичига олган.
Бу иддаолар аввалроқ суд жараёнларида ўз исботини топмаган ва рад этилган эди.
Доналд Трамп Обамаларни узоқ вақтдан бери танқид қилиб келади. Президентлик давридан олдин ҳам у Обаманинг Америкада туғилганини шубҳа остига олиб, унинг Кенияда туғилгани ҳақида асоссиз даъволарни илгари сурган эди. Кейинчалик у Обаманинг АҚШда туғилганини тан олган.




































