Путиндан кейин Россия президенти бўлишга тайёрман

Навальний ва рафиқаси

Сурат манбаси, Navalny family

    • Author, Кэти Раззалл/Дэниел Фишер
    • Role, BBC News
    • Author, Дэниел Фишер
    • Role, BBC News
  • Ўқилиш вақти: 7 дақ

Юлия Навальная Россия президенти бўлишни ният қилганини таъкидлайди. Унинг сўзлари қатъий. Кўзларида эса ҳеч қандай иккиланиш ёки мавҳумлик мавжуд эмас. Турмуш ўртоғи, мухолифат лидери Алексей Навальний билан қабул қилган бошқа қарорлари каби буниси ҳам аниқ.

Навальная Путин ҳали ҳокимиятдалигида уйга қайтадиган бўлса, уни ҳибсга олишга буйруқ берилиши мумкинлигини билади. Путин маъмурияти уни экстремизмда иштирок этишда айблаган. Бу оддий таҳдид эмас. Бу айблов Россияда ўлим билан якунланиши мумкин.

Унинг эрига, президент Путиннинг энг овозли танқидчисига, экстремизм айблови билан 19 йил қамоқ жазоси тайинланган эди. Бу эса сиёсий мотив сифатида кўрилган. У феврал ойида Шимолий айлана ичидаги қаттиқ тартибли колонияда оламдан ўтганди. АҚШ президенти Жо Байден, бу жиноятда “Путин айбдор” эканлигига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқлигини айтганди. Россия эса Навальнийнинг ўлимида жавобгарлик ҳақидаги айбловларни инкор этган.

Лондоннинг юридик кутубхонасида интервью берар экан, Юлия Навальная ҳар бир имо-ишораларидан тортиб гап-сўзларигача янги Россия орзуси билан адвокатдан сиёсатчига эврилган эри Навальнийнинг издошидек гавдаланади.

Эрининг ўлимидан олдин ёзаётган хотиралар китоби “Патриот”ни тақдим этар экан, Юлия Навальная демократия учун курашда давом этишини қатъий таъкидлайди.

Вақти келганда, “мен сайловларда иштирок этаман… номзод сифатида,” дейди у ББCга.

“Менинг сиёсий рақибим Владимир Путин. Ва мен унинг режимини иложи борича тезроқ қулатиш учун қўлимдан келганини қилишга тайёрман”.

Ҳозирча, бу ҳаракатлар Россиядан ташқарида бўлиши керак.

У Путин бошқарувдалик пайтида ватанга қайтиб келолмаслигини айтади. Аммо Юлия, Путин даври тугайдиган ва Россия яна дунёга очиқ бўладиган кунни интизорлик билан кутмоқда.

Эри каби у ҳам бир кун келиб эркин ва адолатли сайловлар ўтказиш имконияти бўлишига ишонади. Бунга эришилган пайтда у, албатта, ватанига қайтади.

Унинг оиласи Россия режимига қарши курашда аллақачон жуда кўп қийинчиликларни бошдан кечирди, бироқ интервю давомида Путин номи тилга олинар экан, Юлия доимгидек қатъийлик ва хотиржамлигини сақлаб қолади.

Унинг шахсий ташвишлари ҳам омма орасида сиёсий хабарларга айлантирилиши мумкин. Аммо Алексей ўлимидан кейин жуфтликнинг умумий сиёсий эътиқодлари ва қарорлари болалари, 23 ёшли Даша ва 16 ёшли Захарга қандай таъсир кўрсатгани ҳақида кўпроқ қайғурётганини урғулайди Юлия.

“Мен улар бу йўлни танламаганини тушунаман”.

Аммо ҳеч қачон Навальнийдан йўлини ўзгартиришини сўрамаганлигини қўшимча қилади у.

Навальний оиласи билан

Сурат манбаси, Evgeny Feldman

Сурат тагсўзи, Алексей, Юлия ва уларнинг ўғли Захар Москвада 2017 йилда ўтказилган митинг чоғида полиция қуршовида туришибди.

Россиянинг Марказий Сайлов Комиссияси Алекей президентликка номзодлигини қўйишини тақиқлаган эди.

Навальнийнинг Анти-Коррупция Жамғармаси орқали олиб борган тадқиқотларини интернетда миллионлаб фойдаланувчилар томоша қилган.

Охирги марта ҳибсга олинганидан кейин юкланган видеосида эса Путин Қора денгиз бўйида бир миллиард долларлик турар жой қургани даъво қилинган эди.

Президент бу даъвони инкор этган.

Навальний оиласи билан

Сурат манбаси, Navalny family

Сурат тагсўзи, Юлия ва Алексей фарзандлари Захар ва Даша билан Германияда

“Сиз бу ҳаётда яшаганингизда эди, у ҳеч қачон таслим бўлмаслигини ва шунинг учун ҳам сиз уни севиб қолишингизни тушунган бўлардингиз,” дейди Юлия.

Навальний 2020 йилда асабни фалажловчи Новичок воситаси билан заҳарланган. У даволаниш учун Германияга олиб борилган ва Германия канцлери Путин режимидан вазият бўйича изоҳ сўраган.

Навальний очиқ манбали Беллингкат тадқиқотчилари билан ҳамкорликда заҳарланиш Россия хавфсизлик хизмати, ФСБ билан боғлиқ эканлигини аниқлаган эди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Навальний касалхонада

Сурат манбаси, Navalny family

Сурат тагсўзи, Тузалиши билан у эсдаликларини ёзишни бошлади. Алексей ва Юлия 2021 йил январида Россияга қайтишди, аммо у самолётдан тушиши биланоқ ҳибсга олинди.

Тузалиши билан, у эсдаликларини ёзишни бошлади. Алексей ва Юлия 2021 йил январида Россияга қайтишди, аммо у самолётдан тушиши биланоқ ҳибсга олинди.

Кўпчилик улар нега Россияга қайтишганига қизиқиш билан қарайди.

“Бу борада ҳеч қандай саволга ўрин йўқ. Мен уни қўллаб-қувватлашимиз кераклигини билардим. Мен унинг Россияга қайтишни хоҳлаётганини билардим. Мен у тарафдорлари билан бўлишни хоҳлаётганини билардим. У ўзининг жасорати ва қаҳрамонлиги билан одамларга диктатордан қўрқишга ҳожат йўқлигини исботламоқчи эди.

“Мен у ўлдирилиши мумкинлиги ҳақида ўйлашни ҳам истамасдим... биз ўн йилликлар давомида бирга яшадик, биз қийинчиликларни баҳам кўрдик, биз фикрларни баҳам кўрдик. Биз уни қўллаб-қувватлаймиз”.

Навальний ҳибсга олингандан сўнг, китобини дафтарлардаги ёзувлар, ижтимоий тармоқлардаги постлар ва биринчи марта нашр этилган қамоқхона кундаликлари орқали давом эттирди. У баъзи ёзувлари қамоқхона маъмурлари томонидан мусодара қилинганлигини айтган эди.

“Патриот” — ошкора ва қаҳрли. Биз ҳаммамиз Навальнийнинг сўнгги ҳикоясини биламиз. Бу эса унинг муомала тавсифларини ва уларга қарши жасоратини янада таъсирли қилади.

Алексей Навальний

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Навальний 2021 йил январида Россияга қайтаётганида журналистлардан бири “ҳозир хавотирдамисиз”, деб сўраган ва у “йўқ” деб жавоб берганди.

Навальний 295 кунини қамоқда ўтказди. Китобга кўра, у қамоқ қоидаларини бузганликда, ҳатто форма кўйлагининг юқори тугмаси очиқ қолганлиги учун ҳам жазоланган. У учун телефон қўнғироқлари ва ташрифларга рухсат берилмаган.

“Одатда, нормал амалиёт икки ҳафталик сургун ва бу энг оғир жазодир. Бироқ, менинг эрим у ерда қарийб бир йилини ўтказди,” дейди Юлия Навальная.

2022 йил августдаги қамоқхона кундалигида Навальний якка қамоқдан туриб шундай ёзади:

“Ҳужайраларимда шу қадар иссиқлик кўтарилганки, мен зўрға нафас оляпман. Сиз ўзингизни қирғоққа ташланган балиқ каби ҳис қиласиз, ҳатто тоза ҳавони ҳам қизғонишади. Одатда, бу совуқ, нам подвалга ўхшайди... Доимо изоляцияда сақлашади, баланд мусиқани эса ҳеч ҳам тиндиришмайди. Назарий жиҳатдан, бу турли ҳужайралардаги маҳбусларнинг бир-бирига бақиришига йўл қўймаслик учун; амалда эса бу қийноққа солинаётганларнинг қичқириқларини бостириш учундир.”

Қамоқхона

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Алексей Навальний 16 феврал куни ИК-3 колониясида вафот этди.

Навальная айтадики, икки йил давомида у на эри билан гаплаша олган, на унинг ёнига ташриф буюра олган. У Алексей қийноққа солингани, очликда сақлангани ва “ёмон шароитларда” сақланганини таъкидлайди.

Навальнийнинг ўлимидан сўнг, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Россияга янги санкциялар жорий этди. Ушбу санкциялар Арктика айланасидаги қамоқхона ва Навальнийга қарши жиноий ишлар билан шуғулланган судьялар устидан активларни музлатишни ўз ичига олади.

Юлия Алексейнинг ўлимига нисбатан халқаро ҳамжамиятнинг муносабатини “ҳазил” деб атайди ва уларни Путиндан “бироз камроқ қўрқишга” чақиради. У президентни қамоқда кўришни истайди.

“Мен у чет элнинг яхши қамоқхонасида компьютер ва яхши овқат билан сақланишини хоҳламайман... Мен у Россия қамоқхонасида бўлишини хоҳлайман. Ва бу ҳаммаси эмас — мен у ҳам Алексей каби шароитда яшашини хоҳлайман. Лекин бу мен учун жуда муҳим”.

Россияликлар Навальнийнинг табиий сабаблар билан ўлганини даъво қилади. Юлия эса Президент Путин ўлдириш буйруғини берганига ишонади.

“Владимир Путин эримнинг ўлими ва қотиллиги учун жавобгардир”.

Юлияга кўра, у эрининг ўрнида олиб бораётган Анти-Коррупция Жамғармаси аллақачон “далиллар”га эга ва тўлиқ тафсилотларни очиш учун қулай фурсатни кутишяпти.

Yuliya Navalnaya
reuters
Siz bu hayotda yashaganingizda edi, u hech qachon taslim bo‘lmasligini va shuning uchun ham siz uni sevib qolishingizni tushungan bo‘lardingiz.
Yuliya Navalnaya
Marhum Aleksey Navalniy bevasi (batafsil: bbc.com/uzbek da)

Китоб озод Россияга ишонадиган ҳар кимга хотира ўлароқ мурожаатдир. У рус тилида, электрон ва аудиокитоб сифатида ҳам нашр этилмоқда. Лекин нашриётлар қоғоз нусхаларни Россия ёки Беларусга юбормайди, чунки улар китобнинг божхона орқали ўтишига кафолат бера олмайдилар.

Қанча руслар буни ҳатто электрон шаклда ҳам харид қилишга журъат эта олиши номаълум — ва унинг таъсири ҳам савол остида.

Алексей Навальний

Сурат манбаси, Evgeny Feldman

Сурат тагсўзи, Алексей Навальний 2018 йилги президентликка номзодини қўйишга тўсқинлик қилинганидан кейин митингга чиқади.

Ҳар бир саҳифада муҳрланган хабар шуки, Навальний ҳеч қачон таслим бўлмаган. Бунда унинг ажиб ҳазили акс этади.

Сукут сақлаш, кам овқат ейиш ва “ўрта ёш кризисидан азият чекаётган бойлар” ҳақини тўлаган ташқи дунёдан қочиш бўйича дарсларни жазолаш ҳужайрасидан туриб “бепул” олётганини айтади Алексей.

Фақатгина бир марта у 2021 йилда фуқаролик шифокорларидан тиббий ёрдам талаб қилиб, очлик эълон қилганида “бостирилган” ҳислари ҳақида ёзади.

“Биринчи марта, мен ҳиссий ва ахлоқий жиҳатдан пастлигимни англаяпман”, деб ёзади у бир эсдалигида.

Лекин Юлия режим унинг иродасини ҳеч қачон синдира олмаслигига доимо ишонганини айтади.

“Мен мутлақо ишонч билан айтишим мумкинки, мана шу уни ўлдиришга қарор қилишларининг сабаби. Чунки улар шуни англаб етдилар-ки, Алексей ҳеч қачон таслим бўлмайди”.

Унинг ўлимидан бир кун олдин, судда пайдо бўлганида, Навальний ҳакам билан ҳазил қилаётганини суратга олишди.

Алексей Навальний

Сурат манбаси, SOTA VISION

Сурат тагсўзи, 15 феврал куни Навальний судга видео ҳавола орқали иштирок этди ва у судядан унга пул юборишни сўради.

Кулги унинг “супер кучи” эди, дейди Юлия.

“У ҳақиқатан бу режим ва Владимир Путиннинг устидан кулди. Шунинг учун Владимир Путин уни ёқтирмади”.

Унинг ёзувлари ироникага тўла.

Навальний ёзади: У ўлса, китоб яхшироқ сотилади.

“Очиқчасига айтадиган бўлсак, агар бир кимёвий қурол ёрдамида муваффақиятсиз қотиллик уринишидан сўнг, қамоқхонада фожеали ўлим содир бўлса, ва бу ҳам китобни ўзгартира олмаса, унда уни нима ўзгартира олишини тасаввур қилиш қийин. Китоб муаллифи ёвуз президент томонидан ўлдирилган; маркетинг бўлими учун бундан ортиқ яна нима керак?”

Алалоқибат, “Патриот” ўз қадриятларига содиқ қолган икки инсоннинг севги ҳикоясидир.

Юлия бу қадриятни энди ўз зиммасига олади.

Навальний оиласи

Сурат манбаси, Navalny family

Сурат тагсўзи, Алексей ўз хотираларида Юлияни ўзининг дўсти деб таърифлайди ва у "эҳтимол мендан ҳам кўпроқ мамлакатимизда ҳокимиятни эгаллаб олган одамлардан нафратланади", деб ёзади.

Унинг ташрифидан сўнг, Навальний ёзади:

“Мен унинг қулоғига шивирлаб айтдим: 'Қара, мен драматик эшитилишни хоҳламайман, лекин мен бу ердан ҳеч қачон чиқмаслигимнинг эҳтимоли юқори деб ўйлайман... Улар мени заҳарлашади'.

'Мен биламан', у тинч ва қатъиятли овозда бош чайқаб жавоб беради. 'Мен ўзим ҳам шуни ўйлагандим'…

Бу каби лаҳзалар сиз ҳақиқий севгингизни топганингизда ва ҳақиқий севгингиз сизни топгандагина юз беради.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002