Толибон қўлида туғилган севги – мусулмон йигит, яҳудий қиз

Сэмми ва Сафининг муҳаббати Толибон асирлигини ҳам ортда қолдирди

Сурат манбаси, Sammi Cannold

Сурат тагсўзи, Сэмми ва Сафининг муҳаббати Толибон асирлигини ҳам ортда қолдирди
Ўқилиш вақти: 7 дақ

2021 йил август ойида Кобул Толибон қўлига ўтди. Мамлакатдан қочиш илинжида аэропортда ҳар томон югураётган афғонларнинг тартибсиз манзараси тасвирлари дунёга тарқалди.

АҚШ пойтахти Вашингтонда собиқ ҳарбий шифокор Сафи Рауф Афғонистонда қолган дўстлари ва ҳамкасбларига ёрдам бериш учун ҳаракатларини бошлади.

Sammi Cannold
Birinchi qo‘ng‘iroq 17 kundan keyin keldi. Uning tirikligini bilishning o‘zi men uchun hamma narsa edi. Uning ovozini eshitish ajoyib, ammo sodir bo‘layotgan voqealar oqibatlari...
Semmi
Musulmonga oshiq bo'lgan yahudiy ayol (Batafsil: bbc.com/uzbek)

У ўша дамда, одамлар ҳаётини қутқарар экан, севиб қолишини, мусулмон эркак сифатида эътиқодий фарққа қарамай, яҳудий аёлга кўнгил қўйишини хаёлига ҳам келтирмаганди.

"Аввалига иккиланиброқ бир кишига ёрдам бера бошладим, – деб эслайди у. – Уринишларим иш берди. Кейин бошқасига, ундан кейин яна бирига ёрдам бердим. Тўсатдан бу катта операцияга айланди, Афғонистонда юзлаб одамлар, Вашингтонда эса ўнлаб кишилар унда иштирок этаётган эди".

Тўйдан парча

Сурат манбаси, Sammi Cannold

Қочқинлар жамлоғида туғилган, ўсмирлик чоғида АҚШга кўчиб келган Сафи қутқарув ишлари марказида эди.

Ана шу қизғин паллада у дўстининг оиласини Кобулдан олиб чиқишга жон-жаҳди билан уринаётган нью-йорклик театр режиссёри Сэмми Кэннолд билан учрашди.

Сафи ва Сэмми умид қилишдан тўхтамаган

Сурат манбаси, Sammi Cannold

Сурат тагсўзи, Сафи ва Сэмми умид қилишдан тўхтамаган

"Менинг у ерда танишларим йўқ эди, – дейди Сэмми. – Кейин Сафининг гуруҳи ҳақида ТВда махсус кўрсатув кўрдим. Сўнг унга ёрдам сўраб хат ёздим. У менга яхшиси Вашингтонга бориб, унинг жамоасига кўнгилли бўлиб қўшилишни маслаҳат берди".

Шундай қилиб, у чамадонини ҳозирлади, Вашингтонга борадиган поездга ўтирди ва эркак ҳарбий фахрийларга тўла операция марказига келди. "Мен театр доираларида яшайман, – деб кулади у. – Бу мен учун ёввойи маданий шок бўлди".

Сэмми Афғонистон ҳақида ҳеч нарса билмасди, лекин унда тез орада асқатиб қолган кўникмалар бор эди.

"Мен электрон жадваллар ва коммуникацияларга ўрганган эдим. Шундай қилиб, алоқа бўйича масъулга айландим. Ким ўйлабди дейсиз".

Сэмми қочқинлар жамлоғида туғилган ва АҚШга 2010 йил кўчган

Сурат манбаси, Safi Rauf

Сурат тагсўзи, Сэмми қочқинлар жамлоғида туғилган ва АҚШга 2010 йил кўчган

Тўс-тўполон ичидаги учқунлар

Фавқулодда ҳолат ва операция марказидаги тартибсизликка қарамай, бошқа бир нарса ҳам юз бераётган эди.

"Симпатия бормиди? Менимча, ҳа," деб тан олади Сэмми. У Сафининг ёшини Google'да қидириб, унинг "етарлича ёш эканлигини" текширди.

Алоқадор мавзулар:

"Мен Сафининг исми ва ёшини қидирдим, ўша пайтда у жуда зўриққан, ҳозиргидан анча катта кўринарди", деб қўшимча қилади у.

Уларнинг биринчи биргаликдаги узоқ сайри эрталабки соат 3 да, эвакуация қилинганлар Толибон назорат пунктларидан ўтаётган вақтда бўлди. Улар Вашингтондаги ёдгорликларни айланиб, Линколн ҳайкали олдига етиб боришди.

Линколн ёдгорлиги

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Линколн ҳайкали

"Бу худди кинога ўхшарди, – дейди Сэмми. – Шу йигитга турмушга чиқаманми?" деб ўйладим.

Уларнинг илк бўсалари кейинроқ, операция маркази балконида бўлди. Ҳаяжонланган Сафи бехосдан машиналар ҳақида гапира кетди. Улар маданий тўсиқларни енгиб ўтишларига тўғри келди, аммо алоқалари тез ривожланди.

Жуфтликнинг илк сайри Афғонистондан одамларни эвакуация қилиш бўйича таранг кечаётган амалиёт вақти олинган қисқа таътил пайтига тўғри келган эди

Сурат манбаси, Sammi Cannold

Сурат тагсўзи, Жуфтликнинг илк сайри Афғонистондан одамларни эвакуация қилиш бўйича таранг кечаётган амалиёт вақти олинган қисқа таътил пайтига тўғри келган эди

Сафи шундай дейди: "Сэмми мендан оилам билан таништиришимни сўрарди, мен бундай қилолмаслигимни айтардим."

Сафининг диндор мусулмон оиласи уни келишув асосида афғон қизига уйланишини кутаётганди. Сэмми эса яҳудий эди.

Шундай бўлса-да, уларнинг муносабатлари давом этди. Сэмми Сафини ўз дунёсига: мусиқий театр саҳнасига олиб кирганида, синов пайти келди. Улар "Хўрланганлар" мусиқий спектаклини кўргани боришди.

Сэмми ва дугоналари

Сурат манбаси, Andy Henderson

"Хуллас, Сафи ҳайратга тушди, – дейди Сэмми. – У мусиқий спектаклларга ва айнан "Хўрланганлар"га шунчалик мафтун бўлдики, бу мен учун орзу қилинган жавоб эди".

Сафи маҳлиё бўлиб қолди. "Мен омон қолиш учун курашиб ўсганман, мен исёнкор, шу билан бирга, ошиқ бўлган бош қаҳрамон Мариус билан ўзимни айнан таққосладим".

Сафи Сэмми таништирган мюзикллар ва маданиятга жуда мафтун бўлган

Сурат манбаси, Sammi Cannold

Сурат тагсўзи, Сафи Сэмми таништирган мюзикллар ва маданиятга жуда мафтун бўлган

Тутқунлик

2021 йил декабрь ойида Сафи акаси билан бирга гуманитар ишлар юзасидан Кобулга қайтди. Сафига саёҳат қилмаслик тавсия этилганига қарамай, у Толибон томонидан амнистия ва ҳимояга кафолат берилганини айтади.

Бироқ, сафарнинг сўнгги куни Сафи, унинг акаси ва яна беш нафар чет эл фуқаросини Толибон разведкаси қўлга олди.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Дастлабки бир неча кун давомида у ертўладаги совуқ камерада ёлғиз сақланди. "Хонанинг ўлчами икки метрга икки метр эди. Дераза йўқ, каравот йўқ", деб эслайди у.

Сэмми онаси билан

Сурат манбаси, Sammi Cannold

Сурат тагсўзи, Сэмми онаси билан

Нью-Йоркда Сэмми ваҳимага тушди. У Сафи қамалган жойни Google харитасида текширди. У Толибон разведкаси штабини кўрсатарди.

"Мен Кобулдаги жойлар ҳақида кўп нарса билмасдим, лекин бу жуда ёмон жой эканлигини тушунардим," деб эслайди у.

Сафи қовоғи солиқ қўриқчи билан дўстлашгунча ҳафталаб жимжитлик ҳукм сурди. Қўриқчининг тўй учун пулга муҳтожлигидан фойдаланиб, Сафи амакиваччасидан нақд пул ва мобил телефон олиб келишни илтимос қилди.

Сафи Кобулга қайтган вақти Толибон томонидан қўлга олинади

Сурат манбаси, Safi Rauf

Сурат тагсўзи, Сафи Кобулга қайтган вақти Толибон томонидан қўлга олинади

Ертўладаги камерада акасининг елкасига чиқиб, амаллаб мобил сигналга улангач, Сэммига ёзди: "Салом, яхшимисан? Мен сени севаман."

"Биринчи қўнғироқ 17 кундан кейин келди, – дейди Сэмми. – Унинг тириклигини билишнинг ўзи мен учун ҳамма нарса эди. Унинг овозини эшитиш ажойиб, аммо содир бўлаётган воқеалар оқибатлари ҳақида ўйлаш қўрқинчли эди".

Асирликда Сафининг миясида "Хўрланганлар" ҳақидаги хотиралар айланарди.

"Дастлабки 70 кун давомида қуёшни кўрмадим. Бутун вақтни ертўлада ўтказдик, – дейди у. – Яна етти нафар чет эллик гаровга олинган эди, улардан бири қаттиқ касал бўлиб қолди, бошқаси жуда умидсизланди".

Ўшанда у секин қўшиқ хиргойи қиларди: Одамлар куйлаётганини эшитяпсанми? "Бу менинг қаршилик қўшиғимга айланди," дейди у.

Одамлар куйлаётганини эшитяпсанми? "Бу менинг қаршилик қўшиғимга айланди," дейди Сафи

Сурат манбаси, James Gourley / Getty Images

Сурат тагсўзи, Одамлар куйлаётганини эшитяпсанми? "Бу менинг қаршилик қўшиғимга айланди," дейди Сафи

"Шунча мавҳумликка қарамай, бу хотира шунчаки овуниш учун яхши нарса, тўғрими?"

Сэмми билан махфий қўнғироқлар давом этарди.

Сафи

Сурат манбаси, Safi Rauf

"Мен қўриқчилар эшитмаслиги учун шивирлаб, кўрпа остида гаплашардим," дейди у.

"Камига, акам ҳам икки қадам нарида эди. Баъзида Сэмми билан жуда романтик гаплашишга уриниш – буниси ошиб кетарди."

Ота-оналар билан учрашув

Оила

Сурат манбаси, Sammi Cannold

Толибон билан музокаралар чўзилиб кетди. Аммо 70-куни Сафини озод қилиш бўйича келишувга эришилди. Сэммининг айтишича, бир гал Толибон АҚШ ҳаракат қилмаса, гаровдагиларни қатл этиш билан таҳдид қилган.

"Сафининг ота-онаси ва мен Қатарга боришимиз керак бўлиб қолди, у ерда ишни тезлаштириш учун музокаралар олиб борилаётган эди."

Сафи ва Сэмми Сафини Афғонистондан олиб чиққан жамоа билан

Сурат манбаси, Safi Rauf

Сурат тагсўзи, Сафи ва Сэмми Сафини Афғонистондан олиб чиққан жамоа билан

Сэмми музокаралар бўлаётган Қатарга учиб кетди ва у ерда Сафининг ота-онаси билан биринчи марта кўришди.

"Улар менинг борлигимни билишмасди, – деб тан олади у. – Кутилмаганда биз икки ҳафта давомида бир квартирада бирга яшадик."

У шундай қўшиб қўяди: "Сафининг ота-онаси инглиз тилини яхши билмагани учун, мен оиланинг вакили бўлишим керак эди."

Ўғлининг яширин яҳудий севгилиси борлигини билиш консерватив афғон мусулмонлари учун даҳшат эди. Аммо, инқироз уни қабул қилишга мажбур қилди. "Мен Сафининг ота-онасидан миннатдорман, – дейди Сэмми. – Уларнинг мени қабул қилиши фавқулодда ҳол бўлди."

105 кундан сўнг Сафи озод этилди ва ниҳоят Сэмми билан яна бирлашиш учун Афғонистонни тарк этди.

105 кундан сўнг Сафи озод этилди ва ниҳоят Сэмми билан яна бирлашиш учун Афғонистонни тарк этди.

Сурат манбаси, Sammi Cannold

Сурат тагсўзи, 105 кундан сўнг Сафи озод этилди ва ниҳоят Сэмми билан яна бирлашиш учун Афғонистонни тарк этди.

Биргаликдаги ҳаёт

Жуфтлик АҚШда бирга яшай бошлади. Улар тез орада афғон, яҳудий ва театр анъаналарини омихталаштирган ҳолда турмуш қуришди. Меҳмонлар афғон кийимида эдилар, яҳудий қўшиқлари айтилди, Сафи ҳатто дўстларига қўшилиб "Томдаги скрипкачи"дан шиша рақсини ижро этди.

Сэмми Сафи тутқунликда бўлган вақтда ёзган кундалигидан ўқиди.

Унаштирув маросимида

Сурат манбаси, Sammi Cannold

Сурат тагсўзи, Унаштирув маросимида

32-кундан: "Мен буни қаердадир айвонда ёнингда ўтириб ўқийдиган кунни орзу қиламан. Илтимос, илтимос, қайт."

Сафи кундалик ёзилаётганда уни ҳеч ўқимаган. "Бу жуда оғриқли эди. Лекин тўйимизда уни бирга кўриб чиқдик."

Ҳатто эр-хотиннинг унаштирув узуги ҳам тарихга эга: Сафи унга қамоқхона қулфидаги металл парчасини жойлаган. "Бу тажриба ҳаётимизнинг пойдеворини қўйди," дейди у.

Сэмми ва Сафи афғон, яҳудий ва театр анъаналарини омихталаштирган ҳолда турмуш қуришди

Сурат манбаси, Sammi Cannold

Сурат тагсўзи, Сэмми ва Сафи афғон, яҳудий ва театр анъаналарини омихталаштирган ҳолда турмуш қуришди

Севги сабоқлари

Ўтмишга назар ташлар экан, Сэмми бошидан кечирганлари муносабатларини ўзгартирганига ишонади. "Биз мен таниган жуфтликлардан камроқ жанжаллашамиз, – дейди у. – Чунки кимнидир деярли йўқотиб қўйганингда, майда-чуйдаларнинг аҳамияти йўқ".

Сафи учун бу шукроналик эди. "Ҳозир ҳаёт бошимизга нени солса ҳам, ҳеч қачон бошимиздан кечирганимизчалик оғир бўлмайди. Биргалигимиз, синмаганимиз, ҳамон севишимиз – мўъжиза".

Жуфтликнинг айтишича, танишлари ёки телевидениеда кўрадиган бошқа жуфтликларга қараганда "камроқ жанжаллашади", чунки улар "қандайдир улкан бир ҳолатни бошдан кечиргани учун нима муҳим эканига бошқача назар билан қарайди".

Сурат манбаси, Sammi Cannold

Сурат тагсўзи, Жуфтликнинг айтишича, танишлари ёки телевидениеда кўрадиган бошқа жуфтликларга қараганда "камроқ жанжаллашади", чунки улар "қандайдир улкан бир ҳолатни бошдан кечиргани учун нима муҳим эканига бошқача назар билан қарайди".