'Самовий назокат': Путиннинг 'йўлдоши', асли тошкентлик Алина Кабаева яна эътиборга қайтмоқда - подкаст

Собиқ гимнистикачи, Давлат Думаси депутати ва медиа менежер Алина Кабаева 2018 йилдаги Москва Катта Театридаги концерт олдидан журналистлар билан мулоқот пайти

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Қатор олимпида олтин медалларини қўлга киритган Алина Кабаева Россиянинг энг машҳур спортчиларидан бири ҳисобланади
    • Author, Елизавета Фохт
    • Role, Би-би-си Рус хизмати
  • Ўқилиш вақти: 6 дақ

Собиқ гимнастикачи Алина Кабаевани мустақил Россия матбуоти "Путиннинг йўлдоши" деб атайди, у Ғарб санкциялари рўйхатига киритилган. У мамлакатнинг ярқироқ элитаси орасида жамиятдан энг ёпиқ шахс сифатида кўриб келинган.

Бироқ сўнгги ойларда ўзининг бадиий гимнастика бўйича академияси - "Самовий назокат"ни тарғиб қилиш билан Кабаева хоним кенг омма марказига қайтди.

Алоқадор мавзулар

Хўш, нега Алина Кабаева шу вақтга келиб омма эътиборига қайтишга қарор қилди?

Унинг бу қарори Владимир Путинга яқинлик ва боғлиқлик ҳақида нималарни англатиши мумкин?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Соядан чиқиш

Ўтган йили Қозон шаҳрида BRICS Ўйинлари ўтказилди, бу мусобақаларда БРИКСга аъзо мамлакатлардан ташқари Беларус, Қозоғистон, Таиланд, Сербия ва бошқа мамлакатлар спортчилари билан бир сафда "Самовий назокат" клуби гимнастикачилари ҳам қатнашдилар. Улар Россия терма жамоасидан алоҳида жамоа сифатида иштирок этдилар.

Клуб икки йилча илгари ташкил этилган - лекин "Самовий назокат"га кўрсатилаётган алоҳида имтиёз боисини англаш қийин эмас, чунки асосчиси ва раҳбари Алина Кабаева бўлади.

Алина Кабаева Россиянинг энг улуғланадиган спортчиларидан бири, у бадиий гимнастика бўйича қатор олимпиадалар ва жаҳон чемпионатлари ғолибаси бўлган. Аммо сўнгги йиллардаги унинг машҳурлиги спортдаги муваффақиятлари эмас, балки Владимир Путинга яқинлиги ҳақидаги даъволар билан боғлиқ бўлди. Бу иддаоларга кўра, у Путиннинг икки ёш боласи онасидир. Ўтказилган бир журналистик суриштирув даъвосича, уларнинг икки ўғли бор.

Ушбу "яқин муносабатлар" 2022 йили АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Кабаева хонимни санкциялар жорий этилган шахслар рўйхатига киритилишига асос бўлган эди.

Путиннинг ўзи гимнастикачи билан муносабатини ҳеч қачон тан олмаган, 2008 йили тўйлари бўлгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдириш сўралганида, "бошқаларнинг шахсий ҳаётига ўзининг гриппли бурни ва эротикали фантазияси билан суқилиб кирадиганларга доимо ёмон муносабатда бўлган"ини айтган.

Видео мажлисда қатнашаётган Катерина Тихонова

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Катерина Тихонова Президент Путин ва собиқ рафиқаси Людмила қизи деб кўрилади

Путиннинг шахсий ҳаёти Россияда қаттиқ табу мавзуси ҳисобланади. Унинг қизлари деб кўриладиган Мария Воронцова ва Катерина Тихонова даромади жуда баланд медицина концерни ва Москва Давлат Университетининг 1,7 миллиард долларлик лойиҳаси раҳбарлари ҳисобланадилар.

Президент амакиваччасининг қизи деб кўриладиган Анна Цивилёва Мудофаа вазири ўринбосари лавозимига кўтарилган. У мутахассислиги бўйича психиатр.

На Путин, на бу аёллар қариндош эканликларини тасдиқлаганлар. Уч аёлга нисбатан ҳам санкциялар киритилган, уч аёл бошқа оддий россияликлар орзу қилолмайдиган мансаб пиллапояларидан шиддат билан кўтарилганлар, алоҳида имтиёзлар ва катта бюджетли "ҳотамтойлик" тақдим этилган.

Шунинг учун ҳам 2015 йили Кабаева хоним Путиндан иккинчи фарзандига кўзи ёрипти деган хабар рад этилгани бежиз эмас.

Алинва Кабаеванинг 2007 йили спортдаги иштирокини тарк этганидан кейин Россия элитаси пиллапояларидан кўтарилиши бу қадар тез кечгани сабаби ҳам шунда бўлиши мумкин.

У етти йил мобайнида Давлат Думаси депутати бўлди. Сўнг Путинга энг яқин одамлардан бири деб кўрилган Юрий Ковалчукка тегишли Миллий Медиа Холдинг директорлар кенгаши раисаси лавозимини эгаллади.

Россия Президенти Владимир Путин 2001 йили Кремлда гимнастикачи ва олимпия медали соҳибаси Алина Кабаевани "Дўстлик ордени" билан мукофотлаш маросимидан кейин гулдасат бераётган пайт.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, 2007 йили спортни тарк этганидан кейин Алина Кабаева сиёсат ва медиада бир неча лавозимларни эгаллади

Таниқли лавозимларни эгаллаганига қарамасдан, Алина Кабаева кенг омма кўзи олдида кўринмай келди, кўп йиллар мобайнида сояда қолиш ва матбуот билан мулоқотдан ўзини "олиб қочиш"ни афзал кўрди. Ялтироқ журналлар уни "Виртуал қўл етмас" қаҳрамон дея таърифладилар.

Ушбу вазият кутилмаганда 2022 йил кузида, Россия Украинага қарши бошлаган тўлақонли босқин давом этаётган вақтда ўзгарди. Алина Кабаева "Самовий назокат" деб ном берилган бадиий гимнастика клублари халқаро ассоциацияси ташкил этилгани ҳақида эълон қилди.

Орадан кўп вақт ўтмай, Қора денгиз соҳилидаги Сочи шаҳридаги Путин ташаббуси билан тузилган Сириус маориф марказида "Самовий назокат" академияси очилгани хабар қилинди. 2023 йил мартида давлат назоратидаги "Газпром" концерни икки миллион Россия рубли ($20.4m)га баҳоланган янги гимнастика мактабини ҳадя қилгани хабарлари тарқалди.

Кабаева хонимнинг янги қанот ёйган клуби Россиядаги бирор бир спор ташкилоти муяссар бўлолмайдиган мақомга эришди. Клуб ўзи хоҳлаган календарни ўзи танлаш ҳуқуқига эга, ўзи ўтказадиган мусобақаларда ўзи қонун-қоидаларни танлаши мумкин. Бу тартиблар Россиянинг ўзида ёки хорижда узоқ йиллар олдин жорий этилган тартиб-қоидалардан фарқ қилиши мумкин. Ва клубнинг унвон бериш тизими ҳам буткул ўзининг ихтиёрида. Мана шу жиҳатлари билан ҳам "Самовий назокат" Россия спорт клублари орасида ноёбидир.

"Самовий назокат" ўз тартиб-қоидаларига эга алоҳида спорт тури сифатида фаолият юритади. Мусобақаларини ўз тартиб-қоидаларига мувофиқ ташкиллаштиради ва ушбу "спорт" турига асосланиб мукофотлайди", деди Кабаева иштирокидаги гимнастикачилар тадбирларини ёритган ва ўз исми-шарифи аноним қолишини истаган журналист.

"Бошқача айтганда, Кабаева ўйлаб топган бу спорт тури бадиий гимнастика билан параллел равишда барча ҳужжатларда мавжуд", дейди журналист.

Россия Президенти Владимир Путин 2004 йилги олимпиада номзодлари билан учрашувда Россия терма жамоаси аъзолари, хусусан, Алина Кабаева ва Светлана Хоркина билан қўл бериб кўришаётган пайти. Россия президентининг Москва ташқарисидаги Ново-Огарёво қароргоҳи. 2004 йил 10 март.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Алина Кабаева "Самовий назокат" академиясини халқаро спорт ассоциацияси сифатида тарғиб қилишни истайди

Бундан ташқари, Кабаева шогирдлари ўтган йили Европада ўтказилган мусобақаларда ҳам қатнашиб қайтишди. Улар нейтрал мақомда иштирок этишди, бу Россия спортчилари халқаро мусобақалардан четлатилганидан кейинги илк четга чиқиш бўлди, Россия клубларидан бошқа бирор спортчига бунга рухсат берилгани йўқ.

Ғарб санкциясига учраган Кабаеванинг ўзига бирданига Россия оммавий ахборот воситалари эътибори кучайди, унинг фаолиятини нафақат ўзи олдин раислик қилган Ковалчук компанияси, бошқалар ҳам кенг ёритишга киришдилар.

Чироқ, камера... бошладик

"Самовий назокат" ижтимоий тармоқларда жуда фаоллашиб бормоқда. Академиянинг Телеграм каналида ўнлаб видеолар эълон қилинган, бу видеоларда Кабаева гўё тасвирга олинаётганидан бехабар мураббий сифатида шогирдларини ўргатаётгани акс этган. Лекин биз суҳбатлашган журналистларнинг сўзларига кўра, Кабаеванинг видео тасвирга олинаётганини билмаслиги мумкин эмас, бу нарса ипидан-игнасигача пухта ўрганиб тайёрланади.

"Бирорта фото ёки видео Алина Кабаеванинг хабарисиз ва русахтисиз онлайн эълон қилинмайди. Кимдир ҳақиқий махфий фото ёки видео тасвирга олиши ва эълон қилиши мумкин эмас. Алина ҳамма нарсани ўзи маъқулловдан ўтказади, камерани қайси нуқтадан қўйиш, ёруғлик қайси тарафдан бўлиши, юзига упа-элик суриши керак ёки йўқлиги ҳам", деди биз билан суҳбатлашган журналист.

Хўш, нега ўтмишдан воз кечиб, "медиа зулмати"ни тарк этишга бирдан қарор қилинди? Бу саволга аниқ жавоб бериш мушкул, бироқ Кабаеванинг омма эътиборига қайтиши Украинадаги уруш ва унинг ўзига қарши жорий этилган санкциялар вақтига тўғри келди.

Мария Воронцова 2024 йилдаги Санкт-Петербург Халқаро Иқтисодий форумида.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Путиннинг қизи деб кўриладиган Мария Воронцовага қарши ҳам санкция киритилди

Айни пайтда Путиннинг қизлари деб кўриладиган Мария Воронцова ва Катерина Тихонова ҳам жамоатчилик кўзи олдида кўпроқ кўриниш бера бошладилар, иккиси ҳам ўтган йилги Санкт-Петербург Иқтисодий Инвестиция форумида қатнашдилар. Ушбу тадбирга нисбатан хорижий меҳмонларнинг қизиқиши йўқолди, бунга Украина уруши сабаб бўлди. Аммо бу форум ҳамон Владимир Путин ҳукмдорлигининг ҳамда ундан манфаат кўрарларнинг томошаси бўлиб қолаётир.

Мустақил оммавий ахборот воситаларининг бу шахсларнинг кимлигини ошкор этиш бўйича олиб бораётган ишлари ҳамда улар санкцияларга учрагани факти шундан далолат берадики, улар ўзларининг кимлигини ортиқ яширишдан маъни кўрмаяптилар.

Россиялик эркак сиёсатчи ва собиқ олимпиада чемпиони Алина Кабаева ўша пайтдаги Россия Бош вазири Владимир Путин(Суратда кўринмаган)нинг "Ягона Россия" партияси қурлутойидаги маърузасига қарсак чалишаяпти.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Алина Кабаева 2011 йили Путиннинг яна президентликка қайтиш таклифини қабул қилганидек сиёсий тадбирларда кўриниш берган

Украина уруши таъсирларидан бири қариндош-уруғчилик пардасини кўтаргани ва Россия элитасидаги тийиш-тизгинлаш тартибини "супуриб ташлагани" бўлди. Ортиқ махфийлик сақланмаяпти, балки бу имконсиздир, балки исталмаётгандир. Бошқа Путиннинг қариндошлари деб кўрилган шахслар сингари Кабаеванинг ҳам, ҳойнаҳой, ўз шахсий амбициялари бор.

Уларнинг Россия президентига яқинлиги муқаррар равишда мана шундай амбициялари бошқаларнинг эътиборини ўзига жалб қилади.

Кабаева ўз диққат-эътиборини академиясини ривожлантиришга қаратган. "Самовий назокат"ни энди халқаро ассоциация сифатида тарғиб этиш бошланган. Ўтган йил ноябрида Қатарда йирик турнир ўтказилди, унда Алина Кабаева мезбон сифатида намоён бўлди. Бу тадбирни Россия оммавий ахборот воситалари кенг ёритдилар. Ҳатто Россиянинг асосий спорт канали ўзининг бош шарҳловчисини ушбу мусобақани ёритишга юборди.