You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Олтин нархида янги рекорд. Бундан Ўзбекистонга фойда
14 январ куни жаҳон бозорида олтин нархининг янги рекорди қайд этилди: унциясига 4639,32 АҚШ доллар. Аммо кўплаб таҳлилчилар фикрича, олтиннинг нархи яқин орада $5000 га етади.
Ўзбекистон президенти: "Танк, учоқ ва аскарлар сони билан ғалаба қиламиз деганлар адашади"
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 январь куни Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишида ҳозирги кундаги хавф ва эҳтимолларнинг ўзгариши манзарасида мамлакат Ҳарбий Доктринаси ва Миллий Хавфсизлик Концепциясини қайта кўриб чиқишни таклиф қилган.
"Бизни алдашди". Чет элликлар Украина урушига қандай ёлланмоқда? (видео)
Би-би-си собиқ ўқитувчи Полина Азарних Telegram канали орқали асосан қашшоқ мамлакатлардан бўлган йигитларни Украинадаги урушга қандай ёллаётганини ўрганди.
Трамп: "Эрон намойишчини қатл қилса, жуда қатъий чора кўрамиз". Видео
АҚШ президенти Доналд Трамп агарда Эрон норозилик намойишларида қатнашганларни қатл қилса, бунга жавобан "ўта қатъий амал" қилиниши ҳақида огоҳлантирган. Ўтган ҳафта ҳибсга олинган Эрфон Султони яқинларининг айтишларича, уни бугун, чоршанба куни қатл қилиш режаланган.
«Ўйин тугади»: Соловьёвнинг Марказий Осиёга таҳдиди қандай акс-садо бермоқда?
Марказий Осиёнинг аксарият таҳлилчилари Соловьёвнинг оғзи билан айтилаётган бу каби шов-шувли баёнотлар Москванинг минтақадаги таъсирини янада камайтириши мумкин, демоқдалар.
Ўзбекистон: Рецепт бўйича тушунмовчиликлар, "қистир-қистир" вазир устидан арз ва тақиқланган материаллар рўйхати (видео)
Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг тўйда пул олганини Коррупцияга қарши кураш агентлиги қоралади; Электрон рецепт ишга туширилса-да, аҳоли орасида тушунмовчиликлар давом этяпти; Ўзбекистонда тақиқланган материалларнинг янги рўйхати эълон қилинди.
Дунё нима учун бугун Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон томон қайта юзланмоқда? Видео
Сўнгги йиллар Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон халқаро дипломатия кун тартибида алоҳида ўрин эгаллай бошлади. Нима учун?
Эрон шоҳининг ўғли Трампни Эронга тезроқ киришга ундаяпти
Эрон раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий АҚШни «ёлғончилик»да ва «хиёнаткор ёлланма кучлар»ни ёллашда айблади, ҳамда душанба куни ҳукуматни қўллаб-қувватлаб ўтказилган намойишларни олқишлади.
Ўзбекистон: Алишер Қодировнинг она тили ҳақидаги гаплари тоталитаризмга қадамми? Соловёв гапига муносабат, Пайғамбар Муҳаммад (С.А.В) ҳақида ҳақоратли сўзлар қўллаган шахс жазоланди (видео)
"Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодировнинг она тили ҳақида айтган гаплари ижтимоий тармоқларда баҳсларни келтириб чиқарди. Россиялик телебошловчи Соловёв гапларидан кейин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан муносабат кутаяптилар.
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Ўзбекистон
Минтақа
Муҳаррир танлови
Россия: сохта ёзувчилар, "арвоҳ муаллифлар" ва фактларга асосланмаган илмий оммабоп китоблар. Кимга ва нимага керак?
Би-би-си Рус хизмати сохта ёзувчилар ва нашриёт муҳаррирлари билан суҳбатлашиб, гострайтинг тизими қандай ишлаши ва нима учун у охир-оқибат ҳаммага зарар келтириши мумкинлигига назар ташлайди.
Фаластинликлар Исроил қамоқларида уларни жинсий таҳқирлашганини айтишмоқда
"Улар мириқиб кулишарди. Қоровул мендан сўради: “Қалай, ёқяптими? Сен билан ўйнамоқчимиз, хотинингни, синглингни, онангни ва дўстларингни ҳам бу ерга олиб келмоқчимиз", деб давом этди ас-Саий.
Таҳлил: Трампнинг иши дунё бўйлаб авторитар режимлар учун намуна бўлиши мумкин
Трамп қоидаларни фақат ўзи белгилайди ва бошқаларда бундай ҳуқуқ йўқ, деб ҳисоблайди.
Telegram'га кўчган уруш ё Россия Украинага қарши янгича уруш усулига ўтдими?
Россия Украинада болалар ва ўсмирларни ўз ватанига қарши қўпорувчилик амалларини уюштиришлари учун Телеграмдан фойдаланаяпти, дейди Украина ҳукумати.
Ўзбекистон президентининг икки танқидчиси ушланди
"Шерхон" тахаллусли блогер "Ўзбекистон президентига тажовуз қилиш" бандида айбдор деб топилиб тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди.
Нима учун Трамп Венесуэлага ҳужум қилди ва Мадурони қўлга олди? - Видео
Трамп ўтган йилнинг январида президентлик лавозимига киришганидан бери АҚШ Венесуэла етакчисига босимни мунтазам равишда кучайтириб келмоқда.
Трамп Эрондаги қонли намойишларга аралашиш билан таҳдид қилди. Видео
Эроннинг турли ҳудудларида кучайиб бораётган норозилик намойишларининг бешинчи кунида яна бир неча киши ҳалок бўлгани хабарлари тарқалди. Ушбу намойишлар яшаш харажатларининг кескин ортиши сабаб бошланган эди. Воқеаларга АҚШ президенти Donald Трамп ҳам фикр билдирди.
Пул қадрсизлангани эронликларни оёққа турғазди
Якшанба куни Теҳрон шаҳридаги дўкондорлар бошлаган норозилик намойишлари бутун мамлакатга тарқалди, Эрон миллий валютаси Риял қадрсизлангани одамлар ҳаётини оғирлаштирган.
Туксиз каламушлар узоқ яшаш сирини очиб беришдими?
Туксиз каламушлар энг узоқ умр кўрувчи кемирувчилар туридир. Бу кемирувчиларнинг узоқ яшаш сири инсонларга ас қотиши мумкинми?
Ўзбекистон янги Евросиё даҳлизида асосий марказга айланадими?
Бир неча транспорт турларини бирлаштирган даҳлиз ғарбий Хитойни Каспий денгизи билан боғлайди, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон орқали ўтиб, Европага ва Яқин Шарққа янги, тезроқ ва қулай савдо йўлини очиб бериши ҳақида таъкидланади.
Нон: "дунёдаги энг яхши нон" қандай қилиб Ислом олами саройларидан Ғарб дастурхонига етиб келди?
Хамиртуруш билан тайёрланиб тандирда ёпилган нон илгари фақат бойлар дастурхонига хос эди. Бугун эса нон бутун дунёда машҳур таомга айланган.
Ўзбеклар ва дунё: Энди яна қачон Грин-карта ўйнаса, Америкага кетса бўлади? Бу йил Грин-карта ютганлар-чи, нима қилади?
Кечаётган йилда айнан ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллашганди. Америкадан сўнгги тафсилотлар.
BBC Ўзбек ТВ Дастури
Афғонистон учун Ўзбек тилида ТВ дастур