Париж ҳужумлари учун энг асосий гумондор 'ўлдирилган'

Сурат манбаси, Reuters
Расмийларига кўра, Париж ҳужумларини ташкиллаштиргани ишонилган энг асосий гумондор Абделҳамид Абауд кеча полиция томонидан амалга оширилган амалиёт чоғи ўлдирилган.
Прокурорнинг айтишича, унинг жасади расман бармоқ изларига қараб аниқланган.
Асли марокашлик экани айтилган Абауднинг ўқ ва шрапнелдан илма-тешик бўлган жасади полиция рейд ўтказган бино ичкарисидан топилган.
Париж полицияси чоршанба кунги рейд чоғи ўлдирилган камида икки гумондорнинг жасади қолдиқларини ўрганишга ва уларнинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилаётганди.
Олдинроқ, Франция бош вазири Мануэл Вальс "Исломий Давлат" каби гуруҳлар кимёвий ва биологик қуроллар билан ҳужумлар уюштиришлари мумкин ҳақида огоҳлантирганди.
Жаноб Вальс Францияда жума кунги ҳужумлар ортидан ўрнатилган фавқулодда вазиятни яна уч ойга чўзиш муҳокамасида шундай баёнот билан чиқди.
Сўнгги хабарларга кўра, парламент ушбу таклифни маъқуллаб овоз берган.
Мануэл Валс:"Терроризм Францияга ҳужум қилди, аммо бунга сабаб Ироқ ва Суриядаги фаолияти эмас", деб айтган. Унга кўра, бунга сабаб Франция Франция бўлгани учундир.
Шунингдек, у коллектив хавфсизликни муҳофаза қилиш учун Оврўпони ҳаво йўллари йўловчилари ҳақидаги маълумотларни бўлишишни йўлга қўйишга чақирди.
Жума кунги ҳужумларда 129 инсон ҳаётдан кўз юмганди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












