NASA кемаси Юпитер яқинида ҳаёт бор ё йўқлигини аниқлаш учун йўлга чиқди – видео

Сурат манбаси, Getty Images
НАСАнинг "Европа қайчиси" кемаси бошқа дунёда ҳаёт бор-йўқлигини билиш учун йўлга чиқди.
У коинотнинг ўзга қисмларидаги баҳайбат уммоннинг сирларини билишни мақсад қилган. Чунки сув бўлса, ҳаёт бўлиши мумкин.
Алоқадор мавзулар:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Кема қарийб уч миллиард километрлик йўлни босиб ўтади.
У Юпитернинг ёнидан ўтиб, музликлар билан қопланган Европа ойи томонга учади.
Европанинг катталиги бизнинг Ойники билан деярли тенг.
Лекин, ўхшашлиги шу билан тугайди. Унда Ойдагидек кратерлар йўқ.
Қуёшдан шунчалар узоқ бўлгани учун унинг сатҳини муз ўраган.
Юпитернинг қудратли тортишиш кучи уни тортиб чўзаверганидан пайдо бўлган ёриқ ва қояларини кўриш мумкин.

Сурат манбаси, NASA/JPL-CALTECH/SETI INSTITUTE
Олимларнинг ишонишича, айнан ўша тебранишлар ундаги музликни эритиб, тагида йирик тузли уммонни яратган.
Ундаги сув Ер сайёрасининг барча уммонлариникидан кўп.
Айнан шу сабаб, қуёш тизимидаги дунёлар ичида фақат Европада ўзга сайёралик жонзотлар яшаётган бўлиши мумкин деб ишонилади.
Телескопдан олинган суратларда Европа ойидан фазога юз километрга отилиб чиқаётган сув фавворалари акс этган.
"Европа қайчиси" бу сув таркибини қандай ўрганади?

Сурат манбаси, NASA/JPL/DLR
"Европа қайчиси" унинг атрофида элликта турли парвозларни қилади ва атмосферага отилган турли зарраларни олиб, уларнинг кимёвий таркибини ўрганади. Мақсад - уларда аминокислоталар, сульфитлар бор ё йўқлигини аниқлаш. Ер сайёрамиздаги ҳаёт учун ана ўша моддалар энг зарурлари эканини биламиз", - дейди фазогир, Профессор Катрин Ҳейманс.
Профессор Мишел Доерти эса нафақат Европа, балки Юпитернинг яна иккита муз ойлари - Ганимед ва Каллистони ўрганишга тайёрланаётган олимлардан бири.
"Агар Қуёш тизимимизда ҳаёт бор-йўқлигини билмоқчи бўлсак, авваламбор суюқ сувни қидирамиз. Қуёшга яқин жойни қидириш шартмас. Суюқ сувни топа оласиз, лекин у сатҳда эмас, Юпитер ойларининг ички қисмида. Қуёш тизимимизнинг қаеридадир ҳаёт таркибий қисмларини топмасак, ҳайрон бўлган бўлардим", - дейди у.
"Европа қайчиси" Юпитер тизимига 2030 йилга яқин етиб бориши кутилади.
У тирик жонзотларни топишни мўлжалламаяпти, лекин унинг топилмалари бу муз дунёларда яшаш мумкин ё мумкин эмаслигини билишимизда ўта муҳим қадам бўлади.
Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002













