Саратонга қарши вакцина чиқиши мумкин – у қайси саратонга қарши фойда беради?

Сурат манбаси, Getty Images
Олимлар беморнинг табиий қотил ҳужайраларидан фойдаланган ҳолда саратон касаллигини даволаш устида ишламоқдалар.
Саутҳемптон университети иштирокидаги дастлабки тадқиқотларга кўра, бу ҳужайралар тананинг иммун тизимининг бир қисми бўлиб, саратон ҳужайраларидаги оқсилни танийди ва уларга ҳужум қилади.
Илгари қотил ҳужайралар бетартиб ҳаракат қилади, деб ҳисобланган, дейди тадқиқотчилар.
Тадқиқотчилар саратонга қарши курашиш учун табиий қотил ҳужайралардан фойдаланадиган дунёдаги биринчи вакцинани яратишга умид қилмоқда.
Алоқадор мавзулар:
Гепатология профессори Салим Хаку таъкидлашича, XPO1 деб номланувчи оқсил саратоннинг кўплаб турларида хатарли ҳужайраларни назоратсиз кўпайишига имкон беради.
У шундай деди: "Тадқиқотларимиз аслида танамизнинг иммун тизими бу саратон ҳужайраларини қандай таниб, уларга ҳужум қилишини кўрсатади".
"Фаол қотил ҳужайралар ва юқори даражадаги XPO1 бўлган саратонга чалинган беморларнинг омон қолиш даражаси сезиларли даражада яхшиланган."
Университет таъкидлашича, бу тадқиқот XPO1 оқсилини нишонга олиш орқали қотил ҳужайраларни фаоллаштириш усулини аниқлаган биринчи турдаги тадқиқотдир.
Тадқиқотчилар таъкидлашича, қотил ҳужайралар ёрдамида даволаш жигар, бош ва бўйин, эндометрия, сийдик пуфаги ёки кўкрак саратони билан курашиш учун қўлланиши мумкин.
Австралиянинг Монаш университетидан тадқиқот ҳаммуаллифи профессор Ралф Шиттенхелм шундай деди: "Умид қиламизки, анъанавий даволаш усуллари муваффақиятсизликка учраган ҳолларда бу усул саратонни индивидуаллаштирилган шаклда даволашга ёрдам беради."
Турли хил саратонга қарши кураш механизмларидан фойдаланадиган вакциналар халқаро тадқиқотларда аллақачон синовдан ўтказилмоқда.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002















