Россия полицияси нега секс базмларга рейд ўтказмоқда?

Охирги ойларда Россиянинг турли ҳудудларида камида саккизта оммавий ва шахсий секс базмларига полиция рейд уюштирган.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Охирги ойларда Россиянинг турли ҳудудларида камида саккизта оммавий ва шахсий секс базмларига полиция рейд уюштирган.
    • Author, Амалия Затари ва Анастасия Голубева
    • Role, Би-би-си Рус хизмати

Россия Олий судининг ЛГБТ ҳаракатини "экстремист мафкура" деб таснифлаш қарори ортидан ҳукумат секс базмларни нишонга ола бошлади.

Охирги ойларда Россиянинг турли ҳудудларида камида саккизта оммавий ва шахсий секс базмларига полиция рейд уюштирган.

Бу базмларнинг айримлари ЛГБТга мутлақо алоқаси йўқ.

Февраль ойида Россия полицияси Екатеринбургдаги тунги клубга рейд ўтказди. Жинсий мавзудаги "Мовий бахмал" кечаси иштирокчилари ўз шахсини яшириш учун балаклавалар кийиб ўтказаётган эди.

Рейдда камида 50 нафар полициячи иштирок этган. Уларнинг баъзилари ФСБ махсус кучлари ходимлари бўлиб чиқди, дейди Би-би-си Рус хизматига базм ташкилотчилари.

Полиция барчани ниқобларини ечишга мажбур қилди ва шахсий маълумотларни сўради, дейди базм ташкилотчиларидан яна бири Станислав Словиковский.

iqtibos

"Улар мендан кечада гей ва лесбиянлар борми ёки ЛГБТ ташвиқоти бўляптими, деб сўрашди. Яна гиёҳванд моддалар истеъмол қилиняптими ёки йўқлигини сўрашди, лекин бунисига улар унчалик қизиқмаётгандек эди", дейди у.

Ўн йилдан кўпроқ вақт давомида Россия ҳукумати ЛГБТ ҳаракатини бузғунчи мафкура сифатида белгилайдиган бир қатор қонунлар орқали гомосексуалликни қонундан ташқари деб эълон қилишга ва ЛГБТ ҳамжамияти аъзоларини ҳуқуқларидан маҳрум қилишга ҳаракат қилмоқда.

Россияда ЛГБТ вакилларини қўллаб-қувватлаш энди жиноий жавобгарликка тортилиб, 10 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Россияда ЛГБТ вакилларини қўллаб-қувватлаш энди жиноий жавобгарликка тортилиб, 10 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади.

2013 йилда парламентнинг қуйи палатаси "ЛГБТ ташвиқоти"ни тақиқловчи қонунни қабул қилди, бу эса ЛГБТ ҳуқуқлари ва унга алоқадор масалалар бўйича ҳар қандай оммавий баҳсларни амалда чеклаб қўйди.

Ўтган йили ЛГБТга қарши янада қаттиқроқ қонун қабул қилинган эди.

Июль ойида парламент трансгендерларга 1997 йилдан бери қонуний бўлган жинсни ўзгартириш жарроҳлик муолажалари ва гормон терапиясини тақиқлади.

Ўтган йил ноябрь ойида Россия Олий суди ЛГБТ ҳаракатини «экстремистик мафкура» деб тан олди".

"Исломий давлат" ва "Иегова шоҳидлари" билан бирга экстремистик гуруҳлар рўйхатига ЛГБТ вакиллари ҳам қўшилди.

Россияда ЛГБТ вакилларини қўллаб-қувватлаш энди жиноий жавобгарликка тортилиб, 10 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади.

"Секс базмлари ниқоби остида"

Рейд ўтказилган "Мовий бахмал" кечасида жиноят ҳисобланиши мумкин бўлган ҳеч нарса бўлмаётганди, дейди Станислав Словиковский Би-би-си Рус хизматига.

Унинг айтишича, кечада эротик ижролар бўлган ва уларнинг баъзиларида турли жинсий амалиётлар ёки қатнашчилар иштирок этишга даъват этилган ролли ўйинлар бор эди.

Шу билан бирга, Словиковский меҳмонларга жинсий алоқада бўлиш учун ҳеч қандай ундов ёки босим бўлмаганини айтди.

"Мовий бахмал" кечасида эротик ижролар бўлган.
Сурат тагсўзи, "Мовий бахмал" кечасида эротик ижролар бўлган.

Кейинроқ Екатеринбург полицияси ўша тунда хавфсизлик кучлари «профилактик» рейд ўтказгани ҳақида изоҳ эълон қилди.

"Ҳеч ким ЛГБТ ҳамжамияти ўз йиғилишларини секс базмлари ниқоби остида ўтказмайди деб айта олмайди", дейди Екатеринбург жамоат палатаси аъзоси Дмитрий Чукреев.

Сўнгги бир неча йил ичида ҳукуматнинг ЛГБТ ҳамжамиятига нисбатан таъқиблари кучайганига қарамай, "бу одамлар йўқолгани йўқ", дейди у.

"Улар ҳали ҳам кўнгил очиш ва ўз ғояларини амалга оширишлари керак. Шундай қилиб, эҳтимол улар секс базми ниқоби остида бундай тадбирларни ўтказишлари мумкин эди, бу, албатта, ҳозирча тақиқланмаган", дейди у Би-би-сига.

Сўнгги ўн йил ичида Россияда секс базмлар йирик шаҳарларда пайдо бўлди ва асосан космополит шаҳарлар билан чекланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, аҳолининг нисбатан кичик қисми уларга қизиқади. Уларга ижодий соҳалар ёки IТ соҳасида ишловчи ўрта синф кўпроқ боради.

Улар рус жамиятида эркинлик ва бағрикенглик рамзи бўлиши керак эди, аммо тобора консерватив қонунлар қабул қилиниши билан улар яширин, кўздан пана тенденцияга айланмоқда.

"Деярли яланғоч" жанжал

Россия ҳукумати томонидан секс базмларни тақиқлаш декабрь ойида инфлюенсер ва телебошловчи Анастасия Ивлееванинг туғилган кун базмидан сўнг кучайтирилди. Ўша базмда белгиланган дресс-код меҳмонлардан "деярли яланғоч" бўлишни талаб қиларди.

Ижтимоий тармоқларда базм ҳақида хабар берилган ва меҳмонлар орасида кўплаб россиялик таниқли шахслар, жумладан, Владимир Путиннинг азалий иттифоқчиси ва устози Анатолий Собчакнинг қизи Ксения Собчак, поп мусиқаси фахрийси қўшиқчи Филипп Киркоров ҳам бор эди.

raqs

Сурат манбаси, Getty Images

Аксарият либослар тўрли кийимлардан иборат бўлсада, баъзилари очиқроқ эди, масалан, реппер Васионинг жинсий аъзосидаги битта пайпоқ.

Тадбирдан олинган суратлар кўпчилик норозилигига сабаб бўлди.

Репер Васио безориликда айбланиб, 15 кунга қамалган ва жинсий аъзоларига пайпоқ кийгани учун 200 000 рубль (2154 доллар) жаримага тортилган.

Ивлееванинг ўзи зиёфатни ташкил қилгани учун 100 минг рубль (1077 доллар) жаримага тортилди.

Хабар қилинишича, мезбон ва унинг меҳмонлари суратлари Россия президенти Владимир Путинга кўрсатилганидан сўнг муаммога дуч келишган.

Тадбирда иштирок этган баъзи машҳурлар оммавий ахборот воситаларига олдиндан режалаштирилган чиқишлари бекор қилинганини ва жиноий жавобгарликка тортилишдан огоҳлантирилганликларини айтишди.

Путин Россиядаги президентлик сайловларидан кейин "анъанавий қадриятлар" риторикасини кучайтирди.

«Қўрқитиш»

Яқинда секс зиёфатларга рейдлар ҳам худди шундай бўлди: полиция келиб, ҳаммага ётишни буюрди ва ҳамманинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олди.

Рейдларнинг аксарияти кремлпараст ОАВ томонидан ёритилган, айрим телеканаллар эса иштирокчиларнинг шахсий маълумотларини ҳам ошкор қилган.

Репрессиялар оммавий тадбирлар билан чекланиб қолмади. Камида икки марта полиция шахсий зиёфатга ҳам рейд уюштирди.

Баъзи эркак меҳмонларга Украинадаги урушга жўнатиш билан таҳдид қилишди, деди зиёфат иштирокчиларидан бири Би-би-си Рус хизматига.

Москвадаги ғайриодатий техно-саҳна Popoff Kitchen Россияда тадбирларини ўтказишни тўхтатишини эълон қилди.
Сурат тагсўзи, Москвадаги ғайриодатий техно-саҳна Popoff Kitchen Россияда тадбирларини ўтказишни тўхтатишини эълон қилди.

Кўпайган рейдлар ва оммавий шарманда қилишлар натижасида базмлар ташкилотчилари қўрқиб қолган.

Февраль ойида маҳаллий ЛГБТ ҳамжамияти орасида машҳур бўлган Москвадаги ғайриодатий техно-саҳна Popoff Kitchen ва жинсий мавзудаги Kinky Party Россияда тадбирларини ўтказишни тўхтатишини эълон қилди.

"Биз бундан буён секс мавзуси билан боғлиқ ҳеч бир тадбирга рухсат берилмаслиги ҳақида огоҳлантириш олдик", деди Kinky Party ташкилотчилари баёнотида.

"Биз улар ҳатто энг машҳур базмни тақиқлай олишларини кўрсатиш учун энг муносиб нишон эканимизни билардим. [Меҳмонларингизнинг] хавфсизлигига кафолат бера олмаслигингизни била туриб ишлаш қийин", деди Popoff Kitchen'дан Никита Егоров-Кириллов Би-би-си Рус хизматига.

"Бу барча рейдлар, қўрқитиш, одамларнинг шахсий маълумотларини ёзиб олиш... Бу бир марта содир бўлади ва тамом, кейин одамларни базмингиз хавфсиз эканлигига ишонтира олмайсиз", дейди у.

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002