Президент Путинга шикоят: Камалак деган музқаймоқ бесоқолбозликни тарғиб қилаяпти Rossiya

Rainbow-coloured ice cream

Сурат манбаси, Chistaya Liniya

Сурат тагсўзи, Айрим россияликлар назарида бу музқаймоқ гомосексуализмни тарғиб этади
    • Author, BBC Monitoring
    • Role, .

Қадоғининг устида камалакдан фойдаланган россиялик музқаймоқ ишлаб чиқариш компаниясини бесоқолбозликни тарғиб этишда айбладилар.

"Россия Аёллари Иттифоқи" раҳбарининг Президент Владимир Путин билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтишича, музқаймоқ қадоғи устидаги сурат гей ва лесбиянларнинг билвосита тарғиботидир.

Россия қонунчилигига биноан 1993 йилдан гомосексуаллик мамлакатда жиноят деб кўрилмайдиган бўлган, аммо вояга етмаганлар билан гомосексуал муносабатларни тарғиб этган шахсларга 500000 Россия рубли ёки $7000 долларлик жазо кўзда тутилган.

"Улар чиройли сўзлар ва камалак ранглари билан "Камалак" деб номланган музқаймоқни реклама қилишаяпти", деб айтган Россия Давлат Думасининг собиқ депутати, ҳозирда "Россия Аёллари Иттифоқи" раиси Екатерина Лахова Президент Путинга.

Лахова хонимнинг фикрича, бу реклама Россия болаларини ЛГБТ вакиллари ўзларининг рамзи сифатида ишлатадиган камаклак байроғига кўникишларига олиб келади.

Екатерина Лахова Президент Путиндан Россиянинг "анъанавий қадриятлари"ни муҳофаза қилишга чақирган.

Лахова хонимнинг ушбу сўзлари Россиядаги социал тармоқлар фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама мавзусига айланди, бунинг ортидан унинг ўзидан муносабатини сўрашди.

Ўзининг интервюсида Екатерина Лахова, "мен свастикани ёмон кўрганим сингари камалакни ҳам ёмон кўраман", деб айтган.

'ЛГБТ пропагандаси'

Екатерина Лахова мурожаатига жавоб қайтараркан, Президент Путин шундай деди: "Агар биз учун ноанъанавий қадриятлар тарғиботи бўлаяпти деб ишонишга асос бўлса, буни... тажовузкорлик билан эмас, жамоат назорати билан ҳал қилиш лозим".

President Putin at a news conference

Сурат манбаси, Rossiya 24

Сурат тагсўзи, Президент Путин АҚШ элчихонаси олдида осилган камалак байроқ устидан кулди

Президент Путин гомосексуалликка эмас, унинг "тарғиботига" қарши эканини қўшимча қилди.

Айни ўша йиғилишда Президент Путин Москвадаги АҚШ элчихонаси олдида осилган камалак байроғини танқид қилган, бу "ўша ерда ишлайдиганлар" ҳақида ишора бўлиши мумкин, деб кулган.

Мухбирларга кўра, гомофобия Россияда кенг тарқалган, АҚШ биноси олдида байроқ осилган куни анъанадор фаоллар худди шундай байроқни элчихонаси биноси остонасига тўшаб қўйганлар, ўтган-кетганлар бу байроққа оёқларини артиб ўтишини хоҳлаганлар.

Россия расмийларини гейларнинг таҳқирланишига кўз юмиб келишда айблашади, Шимолий Кавказ, хусусан, Чеченистонда гейлар шафқатсиз таъқибга олинганлари хабарлари тарқалган.

Камалак "байроқ эмас"

Можарога айланган музқаймоқ ишлаб чиқарувчиси эса музқаймоқ упаковкасидаги суратнинг ЛГБТ ҳуқуқларига умуман алоқаси йўқ.

"Бизнинг компаниямиз анъанавий оилавий муносабатларни қўллаб-қуватлайди ва Лахова хоним фикрига мутлақо қаршимиз. Биз камалак ёмғирдан кейин пайдо бўладиган қуёш нурлари, ЛГБТ байроғи эмаслигига ишонамиз", деб айтган "Чистая линия" компанияси вице-президенти Армен Бениаминов.

"Катта оиланинг отаси сифатида мен бизнинг анъанавий қадриятларимизнинг ҳимояси сифатида конституцияга ўзгартиришларга очиқчасига овоз бердим", деб айтган жаноб Бениаминов Россиянинг РИА Новости агентлигига.

Екатерина Лахова айтишича, гомосексуализмни тарғиб қилаётган музқаймоқ Россия матбуотида кенг реклама қилинаяпти.

Бу баёнотга заҳарханда муносабат билдирган "Московский комсомолец" газетаси бундан кейин Россияда ёмғирдан кейин камалак чиқиши тақиқланиши ва Мудофаа вазирлиги бундай ранглар осмонда пайдо бўлмаслиги чораларини кўрмоғи лозим. "Акс ҳолда болалар уларни кўради", дея огоҳлантирган рўзнома.

Твиттердаги машҳур фойдаланувчилардан бири Россияда нур парчаланишини тақиқлашни таклиф қилди, чунки оддий "қуёш нури дисперсияланганда гомосексуализм келиб чиқади", деб ёзди у.

Журналист Андрей Лошак вазиятга анча жиддий назар ташлаган, у Путин, гомофобиядан "самарали популистик восита" сифатида фойдаланяпти, деб ёзди.

"Кимдир унга вақт ўзгарганини ва тобора кўп сондаги россияликлар гейларнинг ҳуқуқларини тан олаётганларини айтсин", деб ёзи Лошак Фейчбукдаги саҳифасида.

Россияда ўтказилаётган омма фикри сўровлари ЛГБТ ҳуқуқларига нисбатан муносабат ўзгариб бораётганини намойиш этмоқда.

2019 йилда ўтказилган сўров натижаларига кўра, россияликларнинг 47 фоизи гей ва лесбиянлар бошқалар билан тенг ҳуқуқли бўлишлари керак деб ҳисоблашини айтган бўлса, 43 фоиз одам бунга қарши эканини билдирган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek