Россия овоз берди: Путин 2036 йилгача президент бўлиб қолиши мумкин

Россияда

Сурат манбаси, ALEXEI DRUZHININ/TASS

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия Марказий Сайлов Комиссияси мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритишни кўзда тутувчи овоз бериш натижалари 100% ҳисоблаб чиқилганини айтмоқда.

Расман 77.9% овоз берган россиялик ўзгаришларни маъқуллаган.

Россия конституцияси ўзгаришлари орасида президентликка, тўғрироғи, Владимир Путинга дахлдор янгилик кўпчилик эътиборида.

Жаноб Путин энди истаса, 2036 йилгача президентлик амалида қолиши мумкин.

Сабаби - Конституциядаги президентлик муддатлари сонини чекловчи бандлар бекор бўлди.

Ўзбекистон: Энди ҳалол миллионерлар пайдо бўладими? Мирзиёев, O'zbekiston - BBC News O'zbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Худо ва оила

Ўзгаришлар нафақат президентга, балки Худога бўлган ишончга ҳам тааллуқли.

Шунингдек, энди никоҳ эркак ва аёл ўртасидаги иттифоқ, деб тан олинади.

Болалар эса давлат сиёсатининг муҳим тамойилларидан бири, деб эътироф этилади.

Ватан ҳимояси учун кўрсатилган жасорат аҳамиятини пасайтириш ҳам тақиқланади.

Рус тили мавқеи оширилди

Россияда

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Рус тили давлатчилик асосини ташкил этувчи халқнинг тили бўлди.

Рус тилига эса давлатчилик асосини ташкил этувчи халқнинг тили, деган мавқе берилди.

Россия кўп миллатли федерация бўлгани боис, олдинроқ ижтимоий тармоқларда бошқа миллатларнинг тиллари мавқеи пасаймайдими, деган хавотирлар ҳам янграган эди.

Давлат Думаси вазирлар ва вице-премьерларни тасдиқлаши мумкин, аммо президент уни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга бўлди.

Мамлакат Конституцион суди эса халқаро арбитраж Россияга бирор мажбурият юкласа, бу қарорни бекор қилиш ҳуқуқини ҳам кўлга киритди.

Масалан, Москва ЮКОС собиқ ҳиссадорларига 50 миллиард доллар тўлаши керак, деган Гаага суди қарори каби ҳукмларни энди Россия Конституицон суди бекор қила олади.

Овоз бериш қандай ўтди?

Овоз беришлар ҳам электрон, ҳам сайлов масканларида ўтказилди.

Жараён бир ҳафта давом этди.

МСК ҳисоботига кўра, 65% сайловчи овоз беришда иштирок этган.

Расман 1 июль кечга қадар Конституция ўзгаришларига оид овоз беришларда жиддий қонун бузилиш ҳоллари аниқланмагани айтилмоқда.

Москвада Конституцияни ўзгартиришга қарши кичик намойиш бўлиб ўтган.

Қизил майдонда эса намойишчилар ўз таналари билан 2036 рақамини ёзишган.

Улар қўлга олинган, аммо кейин қўйиб юборилган.

2036 рақами Путиннинг то ўша йилгача президентлик амалида қолиш имкониятига қарши норозилик ифодаси эди.

Алоқадор мавзулар:

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek