Янгиликлар: Икки минг йиллик жасад қандай сирни очди? Dunyo Ilm-fan Yangiliklar

Сурат манбаси, ©MOLA Headland Infrastructure
- Author, Паллаб Гош
- Role, Илмий мухбир
Бундан 2000 йил олдин ҳозирги Россия жанубида туғилган йигит қандай қилиб Англия қишлоғига бориб қолди?
Алоқадор мавзулар:
ДНК таҳлили бу йигитнинг босиб ўтган йўлларини аниқлаб берар экан, Рим Британияси тарихидаги муҳим тарихий лаҳзаларга ҳам ойдинлик киритади.
Тадқиқот кўрсатишича, Кэмбрижширдан суяклари топилган йигит сарматлар номи билан машҳур халқ вакили бўлган.
Бу Рим империясининг нариги чеккасидан Британияга одамлар келгани ва уларнинг айримлари шу ер қишлоқларида яшаганини тасдиқловчи биринчи биологик далилдир.
Устухонлар Кэмбриж ва Ҳантингдон орлиғидаги A14 йўлини яхшилаш учун қилинаётган қазишлар чоғида топилган.
Бу тадқиқотда қўлланган илмий техника катта тарихий ҳодисалар ортида турган оддий одамларнинг одатда айтилмаган ҳикояларини очиб беради.
Бу техника юз минглаб йиллик тош қотган суяк қолдиқларидаги генетик кодни ўқиш орқали одамнинг этник келиб чиқишини аниқлашни ҳам ўз ичига олади.

Сурат манбаси, STEPHEN POTVIN
Археологлар топган тўла ва яхши сақланган скелетга "Оффорд Клуни 203645" номи берилди. У ҳеч қандай шахсий буюмларсиз кўмилган бўлиб, унинг шахсий идентлигини аниқлаш деярли имконсиз.
Лондондаги Фрэнсис Крик Институтида Қадимий геномика лабораториясидан доктор Марина Силва Оффорднинг ДНКсини унинг қулоғидан олинган майда суяқдан ажратиб олди. Ана шу суяк унинг энг яхши сақланган қисми экан.
"Бу тирик одамнинг ДНКсини текширишга ўхшамайди", дейди у.
"Қадимги ДНК жуда пароканда ва зарарланган. Аммо уларни ўқишга муваффақ бўлдик."
"Биз эътибор берган биринчи жиҳат унинг шу пайтгача биз ўрганган бошқа Рим-Британ одамлардан генетик фарқ қилишидир."

Қадимги ДНКни таҳлил қилишнинг янги усуллари ҳозиргача фақат ҳужжатлар va археологик топилмалар орқали ўрганилган воқеалар ортидаги инсоний ҳикояларни аниқлай олади.
Ҳужжатлар вa археологик топилмалар асосан бой вa қудратли одамлар ҳақида ҳикоя қилади.
Бу тадқиқот тана экспертизасининг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда эрамизнинг 126-228 йиллари оралиғида Рим назоратидаги Буюк Британияда дафн этилган оддий бир йигит сирини очади.
Аввалига археологлар Оффордни маҳаллий аҳоли вакили деб ўйлашган. Аммо доктор Силванинг лабораториясида ўтказилган ДНК текшируви унинг Рим империясининг энг чекка ҳудудлари, яъни ҳозирги Россия, Арманистон вa Украина жанубидан келганини кўрсатди.
Таҳлиллардан маълум бўлишича, у чавандозлиги билан машҳур бўлган, эроний сармат халқидан бўлган.
Хўш, у қандай қилиб бундай олис юртга келиб қолган?
Жавобни топиш учун Дарем университети археологлари яна бир қизиқарли таҳлил усулини қўллади: унинг тишларини текшириб кўрди, уларда Оффорд еган нарсаларнинг кимёвий излари бор.

Сурат манбаси, MOLA HEADLAND INFRASTRUCTURE
Тишлар вақт ўтиши билан ривожланади, шунинг учун дарахт ҳалқалари каби, ҳар бир қатламда ўша пайтда уни ўраб турган кимёвий моддалар излари қолади.
Таҳлил кўрсатишича, у олти ёшга қадар сарматлар яшаган минтақада кўп бўлган, илмий тилда С4 экинлари деб аталадиган тариқ вa жўхорини истеъмол қилган.
Лекин профессор Жанет Монтгомерига кўра, таҳлил вақт ўтиши билан унинг таомлари орасида бу донлар камайиб, Ғарбий Европада кўпроқ учрайдиган буғдой кўпайганини кўрсатган.
"(Таҳлилга кўра) Британияга унинг ота-боболари эмас, ўзи келган. У вояга етгани сари, ғарбга кўчган ва бу ўсимликлар унинг рационидан йўқолган."

Сурат манбаси, CONRAD CICHORIUS
Тарихий маълумотларга кўра, Оффорд отлиқ аскарнинг ўғли ёки унинг қули бўлиши мумкин. Улар кўрсатишича, у яшаган даврда Рим армиясининг бир қисми бўлган сармат отлиқ отряди Британияга юборилган эди.

Сурат манбаси, ©MOLA HEADLAND INFRASTRUCTURE
Қазиш ишларига раҳбарлик қилган MOLA Headland Infrastructure компаниясидан доктор Алекс Смитнинг айтишича, ДНК далиллари буларни тасдиқлайди.
"Бу биринчи биологик далил", дейди у Би-би-сига.
"ДНК ва кимёвий таҳлил бизга жамиятлар қандай шакллангани, уларнинг таркиби вa Рим даврида қандай ривожлангани ҳақидаги саволларга жавоб олишимиз мумкинлигини англатади".
"Бу нафақат шаҳарларда, балки қишлоқ жойларда ҳам мобиллик яхши бўлганини кўрсатади."
Крикдаги қадимий геномика лабораторияси раҳбари доктор Понтус Скоглунднинг Би-би-сига айтишича, янги технология ўтмиш ҳақидаги тасаввурларимизни ўзгартирмоқда.
"Қадимги ДНК таҳлили тош вa бронза асрлари ҳақидаги тасаввуримизни тиниқлаштирди, аммо яхшироқ методлар билан биз Рим вa кейинги даврлар ҳақидаги тушунчамизни ўзгартира бошлаймиз."
ТафсилотларCurrent Biology журналида чоп этилди.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.












