Янгиликлар. Ғазо: Ҳамас қўрқмайдими? Isroil Hamas Dunyo Yangiliklar ПОДКАСТ

Сурат манбаси, Reuters
Бугун кўпчиликни қизиқтираётган саволга жавоб.
Алоқадор мавзулар:
Фаластиннинг Ҳамас жангари гуруҳи 7 октябрь куни Исроилга мисли кўрилмаган ҳужум уюштирди. Унинг жангарилари Ғазо сектори яқинидаги аҳоли пунктларига кириб, юзлаб одамларни ўлдирди ва ўнлаб одамларни гаровга олди.
Бу қандай гуруҳ ва унинг сўнгги ҳужумига нима сабаб бўлди?
Ҳамас ким?
Ҳамас - Ғазо секторини бошқарадиган Фаластин жангари гуруҳидир. Унинг номи "Ҳаракат ал-Муқовама ал-Исломия" ёки "Исломий қаршилик ҳаракати" сўзининг қисқартмаси бўлиб, арабча "шижоат" маъносини англатади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Гуруҳ Исроилни йўқ қилишга қасам ичган ва унинг ўрнига исломий давлат қурмоқчи.
Ҳамас 2007 йилда Ғазода ҳокимиятни қўлга олганидан бери Исроил билан бир неча бор уруш қилган.
Унинг ўзи Исроилга минглаб ракеталар отган ёки бошқа жангари гуруҳларга шундай қилишга рухсат берган.
Исроил бир неча бор Ҳамас ҳужумига жавобан ҳаво ҳужумларини амалга оширган ва икки урушда Ғазога қўшин юборган. Миср билан 2007 йилдан буён "хавфсизликни таъминлаш учун" Ғазо секторини қамал қилган.
Ҳамас ёки баъзида унинг ҳарбий қаноти, Иззидин ал-Қассам бридаси Исроил, АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва бошқа давлатлар томонидан террорчи гуруҳ деб таснифланган.
Эрон гуруҳни молиявий, қурол-яроғ ва ўқитиш орқали қўллаб-қувватлайди.
Ғазо сектори нима ва у нима учун муҳим?
Ғазо сектори узунлиги 41 км., эни 10 км бўлган ҳудуд бўлиб, Исроил, Миср ва Ўрта ер денгизи ўртасида жойлашган.
Дастлаб Миср томонидан босиб олинган Ғазо 1967 йилги Яқин Шарқ уруши пайтида Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддус билан бирга Исроил томонидан ишғол этилган. 2005 йилда Исроил ўз қўшинлари ва 7000 га яқин фуқаросини ҳудуддан олиб чиқиб кетди.
Бу ерда ҳозир тахминан 2,3 миллион киши истиқомат қилади, бу дунёдаги аҳолиси энг зич ҳудудлардан биридир.

Исроил Ғазо сектори осмони ва унинг қирғоқ чизиғини, чегара орқали одамлар ва юклар ўтишини қаттиқ назорат қилади.
Худди шу каби, Миср ҳам Ғазо сектори билан чегарадан кириш ва чиқишни кўздан қочирмайди.
Ғазо аҳолисининг қарийб 80 фоизи халқаро ёрдамга боғлиқ, БМТ маълумотига кўра, бир миллионга яқин одам кундалик озиқ-овқат ёрдамига муҳтож.
Ҳамаснинг мисли кўрилмаган ҳужумидан сўнг Исроил Ғазони "қамал" қилиб, электр энергияси, ёқилғи, озиқ-овқат, маҳсулотлар ва сув етказиб беришни тўхтатди.
Ғазо секторида электр станцияларидан бирида ёқилғи тугаши оқибатида электр таъминотида узилиш юз берди. Электр йўқлиги Ғазо секторидаги сув ва канализация тизимларини ёпиб қўйиши кутилмоқда.
Ғазо секторидаги одамлар электр генераторларидан фойдаланишга мажбур - агар уларни ишга тушириш учун ёқилғи топилса.

Сурат манбаси, .
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Фаластин нима?
Бугун Фаластин ҳудуди сифатида маълум Ғарбий Соҳил ва Ғазо сектори, шунингдек, Шарқий Қуддус ва Исроил Рим давридан то 20-аср ўрталарига қадар Фаластин деб номланган ҳудуднинг бир қисми бўлган.
Булар Библиядаги яҳудий шоҳликларининг ерлари ҳам бўлган ва кўплаб яҳудийлар уларни ўзларининг қадимий ватанлари деб билади.

Сурат манбаси, .

Сурат манбаси, .
Исроил 1948 йилда давлат сифатида ташкил топган, аммо Исроилнинг мавжудлигини тан олмаганлар ҳали ҳам бу ерни Фаластин деб атайди.
Фаластинликлар, шунингдек, "Фаластин" номини Ғарбий Соҳил, Ғазо сектори ва Шарқий Қуддус учун умумий атама сифатида ишлатади.
Нега Ҳамас охирги ҳужумни бошлади?

Сурат манбаси, Reuters
Жангариларнинг 7 октябрдаги ҳужуми кутилмаган бўлса ҳам, Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият кескин кучайиб бораётган бир вақтда содир бўлди.
Бу йил Исроил ишғол қилган Ғарбий Соҳилда яшовчи фаластинликлар учун рекорд даражадаги ҳалокатли йил бўлди, бу эса Ҳамасни Исроилга кутилмаганда зарба беришга ундаши мумкин эди.
Ҳамас оддий фаластинликлар орасида обрўсини ошириш учун ҳам Исроилга қарши ҳаракат қилган бўлиши эҳтимоли ҳам бор.
Унинг кўплаб исроиллик асирларни гаровга олгани сабаби Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 4500 га яқин фаластинликнинг бир қисмини озод қилиш учун Исроилга босим ўтказиш бўлганига ишонилади - бу барча фаластинликлар учун жуда ҳассос масала.
Ҳужум Исроилнинг ашаддий душмани бўлган Эрон томонидан уюштирилган, деган тахминлар ҳам йўқ эмас. Аммо Эрон олий раҳнамоси бу даъволарни рад этди.
Эрон ҳам, Ҳамас ҳам Исроил ва Саудия Арабистони ўртасида тарихий тинчлик битими имзоланишига кескин қарши.
Агар Исроилнинг Ҳамас ҳужумларига ҳарбий жавоби араб дунёсида кенг норозиликларга сабаб бўлса, бу битимнинг имзоланиши олдини олиш мумкин.
Бу Ҳамаснинг аввалги ҳужумларидан нимаси билан фарқ қилади?
Би-би-си халқаро масалалар муҳаррири Жереми Боуэннинг айтишича, бу Ҳамас Ғазодан амалга оширган энг катта операция ва Исроил бир авлод ичида дуч келган энг жиддий трансчегаравий ҳужумдир.
Жангарилар Ғазони Исроилдан ажратиб турувчи сим тўсиқни бир неча жойда бузиб ўтган.
Исроилнинг бир жамоаси Киббутз Кфар Азадаги қатлиом тафсилотлари маълум бўлди - Исроил генерали у ерда ёш болалар қатл қилингани ҳақида гапирди. Исроил аскарлари Жереми Боуэнга ўлдирилганларнинг баъзиларининг боши кесилганини айтишди.

Сурат манбаси, OREN ROSENFELD
Сўнгги ҳужум бошланганидан бери Исроилда қурбонлар сони 1200 нафарга етди, Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаво ҳужумларида 1000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Исроил разведкаси нима учун ҳужумни аввалдан билолмаган?
Би-би-сининг хавфсизлик мухбири Фрэнк Гарднернинг айтишича, Исроил ички хавфсизлик хизмати Шин Бет, ташқи жосуслик агентлиги Моссад ва Исроил Мудофаа кучларининг барча имкониятини ҳисобга олганда, ҳеч ким буни кўрмагани ёки огоҳлантирув бўлса ҳам чора кўрмагани ҳайратланарли.
Исроил, эҳтимол, Яқин Шарқдаги энг кенг қамровли ва яхши молиялаштирилган разведка хизматига эга бўлиб, Фаластин жангари гуруҳлари ичида, шунингдек, Ливан, Сурия ва бошқа жойларда маълумот берувчилари ва агентлари бор.

Сурат манбаси, .
Ғазо сектори ва Исроил ўртасидаги чегара деворида камералар, ҳаракат датчиклари ва мунтазам ҳарбий патруллар мавжуд.
Тиканли сим тўсиқ ҳам ушбу ҳужум пайтида "ақлли тўсиқ" вазифасини бажариши керак эди, деб ишонилади.
Аммо Ҳамас жангарилари шунчаки бульдозер билан йўл очиб, сим тўсиқни бузиб ёки денгиз ва параплан орқали Исроилга киришди.
АҚШ бунга қанчалик алоқадор?
Америка Исроилнинг энг яқин иттифоқчиси ва барча маъмуриятлар Қўшма Штатларнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини эълон қилиб келади.
Ҳамас ҳужумидан сўнг, АҚШ ўз авиаташувчиси, кемалари ва учоқларини Ўрта ер денгизи шарқий қисмига кўчириши, шунингдек, Исроилни қўшимча жиҳоз ва ўқ-дорилар билан таъминлашини эълон қилди.

Сурат манбаси, Getty Images
Бу ҳаракат Исроилни қўллаб-қувватлашдан ташқари, Исроилнинг душмани ва Ҳамас тарафдори бўлган Ливаннинг кучли Ҳизбуллоҳ жангари гуруҳига Исроилга ҳужум қилмаслик ҳақида огоҳлантирув бўлиши ҳам мумкин.
Ҳамас ҳужумида камида 14 АҚШ фуқароси, шунингдек, Исроилдан ташқари 16 га яқин давлат фуқаролари ҳалок бўлди. Ғазо секторида Ҳамас томонидан гаровга олинган ўнлаб одамлар орасида бир қатор АҚШ фуқаролари ҳам бор.
1973 йилда нима бўлганди ва нима учун одамлар буни Ҳамаснинг сўнгги ҳужуми билан қиёсламоқда?
Баъзилар Ҳамас ҳужумини исроилликлар 1973 йилги Ём Кипур уруши деб атаган ҳодиса билан солиштирмоқда. Деярли 50 йил олдин, яҳудийларнинг муқаддас Ём Кипур кунида Исроил тўсатдан Миср ва Суриянинг ҳужумга учради.
Араб қўшинлари Исроил уларнинг ҳужумини қайтаришдан олдин сезиларли ютуққа эришди.
Урушда 2656 нафар исроиллик аскар ҳалок бўлди, минглаб аскарлар яраланди. Араблар томонда 18 мингга яқин одам ҳалок бўлди, ўн минглаби яраланди.
Исроилнинг шошиб қолгани ва жуда кўп қурбонлар бергани Исроил руҳиятига қаттиқ таъсир қилди ва кейинчалик ҳарбий тайёргарликка яхши эътибор қаратилгани исроилликларни бундай воқеа бошқа такрорланмаслигига ишонтирди.
Исроил ва Араб дунёси бунга қандай жавоб қилиши мумкин?
Ҳамаснинг ҳарбий қўмондони Муҳаммад Деиф фаластинликлар ва бошқа арабларни "[Исроил] ишғолига барҳам бериш" операциясига қўшилишга чақирди.
Би-би-сининг Қуддусдаги мухбири Ёланда Неллнинг айтишича, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги ёки минтақанинг бошқа жойларидаги фаластинликлар унинг чақириғига қулоқ соладими ёки йўқ, ҳозирча аниқ эмас.
Исроил кўплаб фронтларда уруш бошланиши мумкинлигини билади, албатта.
Энг ёмон сценарийда Ливан Ҳизбуллоҳи аралашиши мумкин.
Ҳужум ортидан Эрон қўллаб-қувватлаган жангари гуруҳ Исроил шимолига қатор ракета ва снарядлар отган. Исроил кучлари бунга жавобан Ҳизбуллоҳ позициялари ва бошқа инфратузилмаларга ҳужум қилди.
Исроил ҳарбийлари қўшимча кучларга буйруқ берди ва тез орада Ғазо секторига қуруқликдан ҳужум бошланиши кутилмоқда.
Унинг билдиришича, яқинда сафарбар қилинган заҳирадаги аскарлар доҳил 300 000 аскар Ғазо чегарасида тўпланиб, "ўз миссиясини бажаришга тайёр" турибди.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002













